Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Можно ли применить льготы к матпомощи совместителя Утверждены формы статотчетности на 2022 год Малый бухгалтерский глоссарий в картинках. Часть II Как определять дату получения дохода для исчисления НДФЛ 8 главных НПА для фермерских хозяйств в 2021 году 7 важных нововведений в проекте НПА о теневой экономике Льготы по НДС привязали к ИКПУ

Бизнес учун фойда солиғи бўйича хушхабар

01.11.2021

Читать на русском языке

Молия вазирлиги томонидан Солиқ кодексига киритиш таклиф этилаётган ўзгартиришлар орасида - амортизациянинг ҳар йилги чекланган нормасини ошириш ва инвестициявий чегирма миқдорларини ошириш масалалари бор. Бу бизнесга нима беришини buxgalter.uz илтимосига биноан «Tax Consensus» СМТ директори Ирода Аббосхонова гапириб беради.

 

Ўзбекистонда амалга оширилган солиқ ислоҳоти энг муҳим муаммо - соддалаштирилган ва умумбелгиланган солиқ солиш режимлари ўртасида солиқ юкини нотекис тақсимланишини бартараф этишни ҳал қилиш имконини берди.

 

Бироқ бизнес учун солиқ юкини камайтириш муаммоси сақланиб қолмоқда.

 

Солиқ юкини оширишда бюджетга тушумлар дастлаб ошиши ва ўзининг юқори даражасига етиши, шундан кейин кескин камайишни бошлаши исботланган. Бунда йўқотишларнинг ўрнини тўлдириб бўлмайди, сабаби солиқ тўловчиларнинг муайян қисми ёки синади ёхуд ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бошқа қисми тўланиши лозим бўлган белгиланган солиқларни минималлаштиришнинг ҳам қонуний, ҳам ноқонуний йўлларини топади. Шу муносабат билан ҳар қандай давлатнинг солиқ тизимини барпо этиш ва такомиллаштиришда солиқ тўловчининг оптимал солиқ юки муаммоси алоҳида аҳамиятга эгадир.

 

Иқтисодий фаолликнинг пандемиядан кейинги тикланиши шароитида солиқ юкининг камайиши тадбиркорлик фаолиятини фаоллаштириш учун яхши рағбатдир. Бунда бюджетга даромадларнинг ўсиши бу ҳолда товар ишлаб чиқарувчиларга солиқ юкини ошириш ҳисобига эмас, балки ишлаб чиқаришнинг ўсиши ва шу асосда солиқ базасини кенгайтириш ҳисобига амалга оширилади.

 

Солиқ маслаҳатчилари палатасига маълум бўлишича, қабул қилинган чора-тадбирларнинг давоми сифатида регулятор Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритишни таклиф қилмоқда (306-моддага “Амортизация харажатлари” ва 308-моддага “Инвестициявий чегирма”) - асосий воситалар амортизациясининг йиллик энг юқори нормасини ошириш ва инвестициявий чегирма миқдорларини ошириш.

 

Шубҳасиз, таклиф қилинаётган  ўзгартиришлар бизнес учун ижобий самара бериши керак. Улар фойда солиғи бўйича солиқ юкининг камайишига олиб келади, сабаби амортизация ва инвестициявий чегирма - бу фойда солиғини камайтиришнинг энг самарали усулларидан бири.

 

Амортизациядан бошлаймиз. Амалдаги ва таклиф қилинаётган нормаларни солиштиришни таклиф қиламан: 

Амалдаги норма

Таклиф қилинаётган норма

Гуруҳлар тартиб рақамлари

Кичик гуруҳлар тартиб рақамлари

Асосий воситалар номи 

 

Амортизациянинг йиллик чекланган нормаси, фоизда 

Гуруҳлар тартиб рақамлари

Кичик гуруҳлар тартиб рақамлари

Амортизация гуруҳи (кичик гуруҳи) номи 

Амортизациянинг йиллик энг юқори нормаси, фоизларда

I

 

Бинолар, иморатлар ва иншоотлар

 

I

 

Бинолар ва иншоотлар

 

 

1

Бинолар, иморатлар

3

 

1

Бинолар 

5

 

2

Иншоотлар

5

 

2

Иншоотлар 

10

II

 

Узатиш қурилмалари

8

II

 

Қувурлар, электр узатиш ҳамда телекоммуникация линиялари

15

III

 

Куч машиналари ва асбоб-ускуналар

8

III

 

Машиналар ва асбоб-ускуналар (транспорт асбоб-ускуналаридан ташқари) 

20

IV

 

Фаолият турлари бўйича иш машиналари ва асбоб-ускуналар (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари)

15

IV

 

Транспорт асбоб-ускуналари 

20

 

1

Учиш ҳаво аппаратлари ва улар билан боғлиқ асбоб-ускуналар, кемалар ва қайиқлар, локомотивлар ва ҳаракатдаги таркиб (темир йўл) 

10

 

2

Бошқа транспорт асбоб-ускуналари  

20

V

 

Ҳаракатланувчи транспорт

 

V

 

Компьютерлар ва периферия асбоб-ускуналари  

40

 

1

Темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби

4

 

2

Денгиз, дарё кемалари, балиқчилик саноати кемалари

 

3

Ҳаво транспорти

 

4

Енгил автомобиллар ва бошқа транспорт турлари

20

VI

 

Компьютер, периферия қурилмалари, маълумотларни қайта ишлаш ускуналари

20

VI

 

Бошқа гуруҳларга киритилмаган қатъий белгиланган активлар 

15

VII

 

 

Бошқа гуруҳларга киритилмаган асосий воситалар 

15

 

 

 

 

 

Жумладан, масалан, бугун фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда сиз компьютерлар ва периферия асбоб-ускуналари бўйича амортизацияни улар қийматининг 20%и миқдорида харажатларга киритишга ҳақлисиз. 2022 йилдан бошлаб бу 40%ни ташкил этади. Яъни 2022 йилдан бошлаб харид қилинаётган сервер ускунасининг қийматини 2,5 йил давомида харажатларга киритиш мумкин! Албатта - мазкур норма фақат солиқ солиш мақсадларида қўлланилади. Бухгалтерия ҳисоби мақсадларида амортизация учун ушбу янгиликлар татбиқ этилмайди.

 

Таклиф қилинаётган ўзгартиришларни намоён қиладиган яна битта мисол. Корхона паррандани сунъий етиштириш учун умумий қиймати 180 000 000 сўм бўлган автоматик инкубаторни харид қилди ва фойдаланишга киритди.

 

Фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсадларида Солиқ кодекси қуйидаги йиллик амортизация нормаларини назарда тутади:

Давр

15% миқдоридаги амалдаги амортизация нормаси (сўм)

20% миқдоридаги таклиф қилинаётган амортизация нормаси (сўм)

1 йил

27 000 000

36 000 000

2 йил

27 000 000

36 000 000

3 йил

27 000 000

36 000 000

4 йил

27 000 000

36 000 000

5 йил

27 000 000

36 000 000

6 йил

27 000 000

 

7 йил

18 000 000

 

Жами

180 000 000

180 000 000

 

Шу тариқа, фойда солиғини тўлаш мақсадларида инкубаторлар қиймати 6,7 йил чегирмаларга киритилади, норманинг таклиф қилинаётган таҳририда эса - 5 йил давомида.

 

Регулятор уларнинг миқдорини 2 карра оширишни таклиф қилаётган инвестициявий “солиқ” чегирмаларини эътиборга оладиган бўлсак, солиқ тўловчи ушбу муддатни янада кўпроқ қисқартиради!

 

Солиқ кодекси қандай мол-мулк ва харажатлар бўйича солиқ чегирмасини қўллаш имкониятини назарда тутишини эслатиб ўтаман ва бир вақтда таклиф қилинаётган янгиликларни солиштирамиз:

 Чегирма тури

Амалдаги норма

Таклиф қилинаётган норма

Янги технологик ускуна;

Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва (ёки) технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш;

Ахборот тизимларини яратишга доир инвестиция лойиҳалари доирасида маҳаллий ишлаб чиқаришнинг дастурий таъминотини сотиб олиш

10%

20%

Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган янги бинолар ва иншоотларни қуриш ёки мавжудларини реконструкция қилиш  

5%

10%

 

Мисолимизни энди инвестициявий чегирма билан давом эттирамиз. Шартлар - худди шу: корхона паррандани сунъий етиштириш учун умумий қиймати 180 000 000 сўм бўлган автоматик инкубаторни харид қилди ва фойдаланишга киритди.

 

Фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсадларида Солиқ кодекси амортизация ва инвестициявий чегирмани қуйидаги тарзда қўллаш имконини беради:

Давр

20% миқдорида амортизация (сўм) 

20% миқдорида инвестициявий чегирма  

1 йил

36 000 000

36 000 000 сўм

2 йил

36 000 000

 

3 йил

36 000 000

 

4 йил

36 000 000

 

Жами

180 000 000

 

Шу тариқа, инвестициявий чегирмани қўллаш корхонага амортизация муддатини 4 йилгача қисқартириш имконини беради.

 

Ўйлайманки, амортизация нормалари ва инвестициявий чегирмани ошириш бўйича таклиф қилинаётган ўзгартиришлар бизнес муҳити ва умуман республика иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади.