Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Божхона қийматини битим миқдори бўйича аниқлаймиз

03.02.2017

Биз аввал Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани ҳақида ёзган эдикМазкур шарҳ  Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб келинадиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг 1-усули (битимнинг қиймати асосида) қўлланилиши тартибига киритилган тузатишларни батафсил ёритишга бағишланган.

1-усул олиб келинаётган товарнинг божхона қийматини битимнинг қиймати, яъни божхона чегарасини кесиб ўтиш пайтида олиб келинаётган товар учун тўлов амалга оширилган ёки амалга оширилиши лозим бўлган нарх бўйича белгилашни назарда тутади. Ушбу усулни қўллаш учун битим қиймати тузилмаси товарни етказиб бериш шартларига боғлиқ эканлигини ҳисобга олган ҳолда товарнинг нархига киритиладиган харажатларни инобатга олиш муҳим.

 

Битимнинг нархи қандай аниқланади?

 

Қийматга устама сифатида фақат Божхона кодексининг 304-моддасида белгиланган харажатлар киритилиши мумкин. Битим нархига бошқа харажатларнинг қўшилишига йўл қўйилмайди. Бунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича йўриқнома транспорт харажатларининг батафсил расшифровкасини сақлайди.

 

Таъкидлаш керакки, олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашда битим нархидан қуйидаги тўловлар ва харажатлар, башарти улар божхона ҳудудига олиб кириладиган товар учун ҳақиқатда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нархдан ажратиб олинган бўлса, чиқариб ташланади:

  • саноат қурилмалари, машиналар ёки ускуналар каби товарлар божхона ҳудудига олиб кирилганидан кейин амалга оширилган ускуналарни қуриш, ўрнатиш, йиғиш, монтаж қилиш, созлаш ва уларга хизмат кўрсатиш ёки техник кўмаклашиш харажатлари;
  • товар божхона ҳудудига олиб кирилганидан кейин қилинадиган транспорт харажатлари;
  • товарни олиб кириш ёки сотиш билан боғлиқ ҳолда Ўзбекистон Республикасида тўланадиган божхона тўловлари ва бошқа тўловлар, агар контракт (шартнома, келишув) шартларига кўра бу тўловлар сотувчи томонидан тўланса.

 

1-усул қачон қўлланилмайди?

 

1-усул божхона қийматини аниқлаш учун қўлланилмайди, қачонки:

  • сотиб олувчининг баҳоланаётган товардан фойдаланишга ёки уни тасарруф этишга бўлган ҳуқуқларига нисбатан чекловлар мавжуд бўлса, бундан қонун ҳужжатларида белгиланган чекловлар ёхуд товар қайта сотилиши мумкин бўлган географик минтақадаги чекловлар ёки товарнинг қийматига жиддий таъсир кўрсатмайдиган чекловлар мустасно;
  • товар божхона ҳудудига қиймат асосига эга бўлмаган битим бўйича олиб кирилган бўлса;
  • сотиш ёки битимнинг баҳоси таъсирини ҳисобга олиш мумкин бўлмаган шартларга риоя этилишига боғлиқ бўлса (айирбошлаш, контрактация, қайта ишлаш шартномалари);
  • товарни кейинчалик қайта сотиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этишдан тушган тушумнинг исталган қисми сотувчига бевосита ёки билвосита ўтса ва бунда товарнинг қийматига ушбу Кодекснинг 304-моддасига мувофиқ тегишли тузатишларни киритиш мумкин бўлмаса;
  • товарнинг божхона қийматини аниқлашда декларант ёки божхона брокери томонидан фойдаланилган маълумотлар ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлмаса;
  • битимнинг тарафлари (сотиб олувчи ва сотувчи) бир-бирига ўзаро боғлиқ шахслар бўлса, бундан уларнинг ўзаро боғлиқлиги битимнинг баҳосига таъсир этмаган ҳоллар мустасно, бу эса декларант ёки божхона брокери томонидан исботланиши лозим.

 

Бу ерда мавжуд бўлиши 1-усулни қўллаш имконини бермайдиган чекловларни ва чекловларда мазкур усулни қўллашга рухсат берилишини аниқ фарқлаш аҳамиятлидир. Қонунчилик билан баҳоланаётган товарга харидор ҳуқуқларига нисбатан фақат уч турдаги чеклов белгиланган, улар мавжуд бўлганда мазкур усул қўлланади:

 

1) Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги билан ўрнатилган чекловлар. Ушбу ҳолатда, масалан муайян товарни ва ҳ.к. импорт қилиш ҳуқуқига эга шахслар доирасига нисбатан чекловлар назарда тутилаётир. Хусусан, ядровий, кимёвий, заҳарловчи моддаларни, гиёҳвандлик воситаларини импорт қилиш фақат қатъий чегараланган шахслар доирасигагина рухсат берилади;

 

2) товар қайта сотилиши мумкин бўлган географик минтақа чекловлари. Мазкур ҳолатда товарни қайта сотиш бўйича алоҳида шахсларга ҳудудий чекловлар назарда тутилмоқда.

 

Масалан, сотувчи товарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз сотувчиларига сотади ва бутун ҳудудни ҳар бирида алоҳида сотувчи бўлган 10 қисмга бўлади. Бунда ҳар бир сотувчи фақат муайян ҳудудда товарни сотиши мумкин деган шарт илгари сурилади;

 

3) товарнинг қийматига жиддий таъсир этмайдиган чекловлар. Агар нархга сезиларли таъсир ўтказган шартларнинг мавжуд экани баён қилинган бўлса, фақат ушбу шарт натижасида нархнинг миқдорий ўзгариши ҳужжат билан тасдиқланган тақдирда 1-усул қўлланилиши мумкин. Агар нархга миқдорий таъсирни аниқлаш ва ҳужжат билан тасдиқлаш имкони бўлмаса, товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг бошқа усулларига ўтиш зарур.

 

Масалан, сотувчи томонидан  харидорга Ўзбекистон Республикасида фақат хайрия мақсадларида фойдаланиш шарти билан тиббий аппарат сотилди. Ушбу ҳолатда 1-усулни қўллаш мумкин эмас, чунки товардан фойдаланишга нисбатан харидорнинг ҳуқуқларини чеклаш мавжуд ва ушбу турдаги шарт битимнинг қийматига таъсир ўтказиши мумкин. Бу ҳолатда товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг бошқа усуллари қўлланилиши керак.

 

Бундан ташқари, 1-усулни қиймат асосига эга бўлмаган ташқи иқтисодий битимларга нисбатан қўллаш мумкин эмас. Хусусан:

 

  • товарни бепул етказиб бериш.

 

Масалан, намуна тариқасида сотувчи харидорга 5 та кресло етказиб берди. Бундай ҳолатда олди-сотди шартномаси мавжуд эмас;

 

  • товар консигнация шартларида етказиб берилди.

 

Масалан, етказиб берувчи ўз агентига етказиб берувчи учун энг манфаатли шартларда сотиш учун картошка партиясини етказиб беради. Мазкур ҳолатда агент картошкани сотиб олмаяпти, яъни унинг эгасига айланмаётир; картошкани сотишдан олинган фойдани етказиб берувчи олади (агентга унинг сотиш бўйича харажатлари ва иш ҳақини инобатга олган ҳолда);

 

  • товарни сотишсиз воситачи орқали товарни воситачига етказиб бериш.

 

Масалан, юридик шахс бўлган компания Бельгияда жойлашган ва у Тошкентда ўз номидан ҳаракат қилмайдиган филиалига эга. Улар ўртасидаги товар етказиб бериш олди-сотди битими тушунчаси таъсири остига тушмайди;

 

  • бартер ёки компенсация операциялари доирасида товарларни етказиб бериш, башарти товарларнинг нархлари кўрсатилмаган бўлса;

 

  • ижара (лизинг) шартномаларига асосан товарларни етказиб бериш. Мазкур ҳолатда товарга мулк ҳуқуқи ижарага берувчидан ижарага олувчига ўтмайди, товардан фойдаланиш ҳуқуқи учун мулкдор фойданинг бир қисмини олади ва товар маълум вақт ўтганидан кейин унинг мулкдорига (ижарага берувчига) қайтарилиши мумкин;

 

  • вақтинчалик олиб келиш мақсадида товар етказиб бериш.

 

Масалан, мулкдор (етказиб берувчи) вақтинчалик олиб келиш шартларида истеъмолчига вақтинчалик фойдаланиш учун машинани тақдим қиляпти, маълум муддатдан кейин машина етказиб берувчига қайтарилади;

 

  • контрактда кўзда тутилган кафолатлар ҳисобига товарларни етказиб бериш. Етказиб берилган ускунага кафолат даври мобайнида алоҳида механизмлар ишдан чиққан. Уларни алмаштириш учун янги деталлар етказиб берилмоқда. 

 

Агар битим тузишда унинг шартлари сифатида улар туфайли баҳоланаётган товарларнинг қийматини аниқлаш имконияти бўлмайдиган шартлар қўйилса ва, бинобарин, битим қиймати божхона мақсадлари учун мақбул бўлмаса 1-усулни   қўллаб бўлмайди.

 

Агар тузилган шартнома шартларига кўра харидор товарни қайта сотиш, уни тасарруф қилиш ёки фойдаланишдан кейин тушумнинг бир қисмини сотувчига ўтказиши керак бўлса, аммо ушбу қисмнинг миқдори ёки уни аниқлаш тартиби шартномада кўрсатилмаган бўлса, 1-усулни қўллаб бўлмайди.

 

Агар берилаётган фойда қисмини ҳисоблашнинг иложи бўлса, божхона қиймати икки босқичда аниқланади.

 

Биринчи босқич. Божхона қиймати 1-усул бўйича товарни олиб келтирилган пайтда аниқланади ва унинг чиқиши белгиланган тартибда божхона органининг қайди билан амалга оширилади;

 

Иккинчи босқич. Товарни қайта сотиш, уни тасарруф қилиш ёки фойдаланишдан кейин декларант ёки божхона брокери олинган тушумнинг миқдори ва сотувчига берилаётган сумма ҳақида ҳужжатларни тақдим этади.

 

Мазкур маълумотлар асосида божхона қийматига ва, тегишинча, тўланадиган божхона тўловлари суммасига тузатишлар киритилади.

 

Бу муҳим! Божхона қиймати фақат агар унинг декларацияда кўрсатилган барча элементлари тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган тақдирдагина 1-усул бўйича аниқланиши мумкин, хусусан:

  • битим нархи – етказиб бериш учун тўловга ҳисобварақ-фактура (инвойс) билан;
  • битим қийматига қўшимча ҳисоблаб ёзишлар – тўлов ва товарга илова қилинадиган ҳужжатлар билан;
  • ҳисобдан чиқариладиган (чегириладиган) харажатлар суммаси – тўлов, товарга илова қилинадиган ва божхона ҳужжатлари билан.

 

Ҳужжатли тасдиқлашсиз 1-усулни қўллаб бўлмайди.

 

Олег ЗАМАНОВ,  

экспертимиз.

 

 Мавзуга оид материаллар:

 

Товарларнинг божхона қийматини қандай белгилаш мумкин?

 

 

 

Курс валют

2017-11-14
  • USD:8069.29 (+1.67) сум
  • EUR:9403.14 (+35.83) сум
  • RUB:136.26 (--0.36) сум
Общество с ограниченной ответственностью ООО «Toprint» Мирабадского района г. Ташкента, (ИНН 206957405) ИЗВЕЩАЕТ об уменьшении уставного фонда с
2 110 000 000 сумов до 594 387 000 сумов.