Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что делать, если неправильно отразили выручку по терминалу за март–июнь 2020 года – читать на buxgalter.uz Повышенные ставки налогов на имущество и землю не применяются до конца года – читать на buxgalter.uz Не хочу быть главбухом. Могут ли заставить? – читать на buxgalter.uz Что учесть при переходе на электронные договоры – читать на buxgalter.uzКогда не совпадают показатели в расчетах НДС и налога на прибыль – читать на buxgalter.uzКак продавать за электронные деньги – читать на buxgalter.uz

Давлат активларини ижарага олувчилар учун преференциялар жорий этилди

26.03.2020

Читать на русском языке

Давлат активларини бошқариш агентлиги мамлакатда юзага келган эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, тадбиркорлар учун яратилган қуйидаги бир қатор қулайлик ва енгилликлар юзасидан ахборот беради.

 

Биринчи. Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси (кейинги ўринларда – Комиссия) қарорига мувофиқ, фаолияти вақтинча тўхтатилган тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объектлари учун ижара тўлови ҳисобланмайди.

 

Иккинчи. Пандемия билан боғлиқ салбий оқибатлардан яна бири - инвестиция мажбуриятларининг ўз вақтида бажара олмасликдир. Вазиятни юмшатиш мақсадида шу даврда инвестиция мажбуриятининг бажарилишини кечиктирганлик учун пеня ҳамда жарималар ҳисобланмайди,мажбурият бажарилмагани учун эса шартномалар бекор қилинмайди. Аксинча, Комиссия ва унинг ҳудудий штабларининг қарорларига мувофиқ тадбиркорлар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилиши муддатлари узайтириб берилади.

 

Учинчидан. Мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият туфайли давлат активларини хусусийлаштириш бўйича амалда бўлган шартномаларга асосан харид тўловлари ўз вақтида бажарилмаса Комиссия ва унинг ҳудудий штабларининг қарорларига муддат қайта кўриб чиқилади. Тадбиркорлар Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларига ҳамда ҳудудий комиссияларга мурожаат қилган ҳолда ушбу имкониятлардан фойдаланишлари мумкин.

 

Тўртинчи. Комиссиянинг топшириғига мувофиқ, юзага келган карантин ҳолатида акциядорларга ҳам қулайлик яратиш мақсадида хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши мажлислари ва акциядор (иштирокчи)ларнинг умумий йиғилишларини онлайн режимда масофадан туриб, замонавий АКТларини қўллаган ҳолда овоз бериш орқали ўтказиш тизимини бир ой ичида жорий этиш юзасидан Агентлик томонидан чора тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Мазкур масала юзасидан алоҳида баёнот берилади.

 

Агар сизда қандайдир саволлар бўлса ёки қўшимча ахборот  талаб этилса, марҳамат қилиб Давлат активларини бошқариш агентлигининг марказий аппарати ёки ҳудудий бошқармалари билан боғланинг.

 

Тел.: +998 71 259-22-58, +998 71 259-21-38

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_