Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Камеральный контроль – беда или спасение для бухгалтера. Требования о доначислениях рассылаются налогоплательщикам в больших количествах и часто – читайте на buxgalter.uz

Давлат МТМга навбатни онлайн кузатиш мумкин

15.04.2019

Читать на русском языке

Ягона интерактив давлат хизматлари портали ана шундай имкониятни тақдим этмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил июлда сайтимизда «Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш учун электрон ариза топшириш» хизмати жорий этилганини маълум қилган эдик.

 

Унга, ЯИДХП статистика маълумотларига кўра, бугунги кунгача 1,2 млн дан ортиқ киши мурожаат қилган.

 

Янги хизмат давлат МТМга навбат ҳақида ахборот олиш имконини беради, бунинг учун илгари Ягона портал ёки Давлат хизматлари марказлари орқали берилган аризанинг рўйхат рақамини кўрсатиш зарур.

 

Маълумотлар барча шахсларга бепул тақдим этилади, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги «Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги 244-сон қарори хизмат жорий этилишига ҳуқуқий асос сифатида хизмат қилди.