Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ввез товар из-за рубежа – стал плательщиком НДС – читать на buxgalter.uzМожно ли одновременно применять нулевую и льготную ставки налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЭСФ: бюджетники – не исключение – читать на buxgalter.uzМожно ли уволить «срочника» на «больничном» - читать на buxgalter.uz

Давлат органларида коррупция рейтинги жорий этилади

28.07.2020

Читать на русском языке

Президент Шавкат Мирзиёев 27 июль куни яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишларга бағишланган йиғилиш ўтказди.

 

Бизнесга қўшимча қулайликлар яратиш орқали яширин иқтисодиёт улушини камайтириш чоралари кўрилмоқда. Валюта бозори эркинлаштирилди, янги солиқ тизими жорий этилди, 100 га яқин рухсат бериш ва лицензиялаш қоидалари қисқартирилди. Буларнинг натижасида охирги 5 йилда саноатда норасмий сектор улуши 20 дан 6%га тушган.

 

Солиқ ислоҳотларини изчил давом эттириб, яширин иқтисодиётга йўл қўймайдиган тизим жорий этиш вазифаси қўйилди. Халқаро ташкилотлар экспертларини жалб қилган ҳолда, яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича стратегия ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

 

Давлат харидлари ва инвестиция лойиҳаларида коррупцияга чек қўйиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Молия вазирлигига бу борада шаффофликни таъминлаш, жамоат назорати ва рақобатни кучайтириш мақсадида Давлат харидлари ахборот порталини ишга тушириш топширилди.

 

Ҳар бир инвестиция лойиҳаси коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиши белгиланди. 2021 йилдан бошлаб ушбу тизим марказлашган маблағлар ҳисобига амалга ошириладиган барча лойиҳаларга татбиқ этилади.

 

Давлат органларида ҳам яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши мувофиқлик тизими жорий этилмоқда. Қурилиш, Соғлиқни сақлаш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларида, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятларида бу борада ишлар бошланган. Йил якунигача яна 14 та ташкилотда ва давлат улушига эга 10 та банкда ушбу тизим жорий этилади.

 

Давлат органлари, корхоналар ва ҳудудларда коррупция ва яширин иқтисодиёт рейтинг методикаси ишлаб чиқилади. 2021 йилдан бошлаб ушбу рейтинг натижалари эълон қилиб борилади, шу асосида барча раҳбарларнинг шахсий масъулияти баҳоланади.

 

Йиғилишда божхона ва солиқ тизимига доир масалалар ҳам кўриб чиқилди. Инсон омилига чек қўйиш орқали контрабанда ва маҳсулотларнинг божхона қийматини сунъий пасайтириш ҳолатлари устидан божхона назоратини кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

 

ДБҚ ва ДСҚга импорт товарларининг кириб келиши, божхонадан ўтказилиши ва сотилиши бўйича ягона базани ишга тушириш бўйича топшириқлар берилди. 2021 йил 1 январдан “Божхона аудити” ахборот тизимини жорий этиш вазифаси белгиланди.

 

Яширин иқтисодиётни қисқартириш учун одамларнинг легал ишлашига кўмаклашиш, уларни манфаатдор қилиш керак. Масалан, ўзини ўзи банд қилиш тизими соддалаштирилгани натижасида июль ойининг ўзида 184 минг фуқаро расмий секторда иш юрита бошлади.

 

Қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш, транспорт ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида манзилли ишлаш зарур. Субъектларни рағбатлантирувчи механизмлар орқали яширин иқтисодиётдан олиб чиқиш керак. Кўрсатилган соҳаларда пластик карталар ва бошқа турдаги контактсиз тўловларни айланма даромад солиғини ҳисоблаш базасига киритмаслик таклифи билдирилди.

 

Давлатимиз раҳбари кичик бизнес субъектлари учун солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш, тадбиркорлик фаолиятига рухсат бериш ва лицензиялашдаги ортиқча тартиб-таомилларни янада қисқартириш зарурлигини таъкидлади. Масалан, 100 та лицензия ва 34 та рухсатномани қисқартириб, хабардор қилиш тартибига ўтказиш имконияти мавжуд. Ушбу чоралар натижасида тадбиркорлар йилига 125 млрд сўм иқтисод қилиш имконига эга бўлади.

 

43 та идоранинг 270 та назорат функциясини танқидий ўрганиб, яширин иқтисодиёт ва коррупцияга сабаб бўлаётган ваколатларини қисқартириш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2020-10-27
  • USD:10359.88 (+0.00) сум
  • EUR:12285.78 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум