Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Налоговые последствия ускоренной амортизации Как заполнить отчетность по налогу с доходов в виде дивидендов и процентов Когда НДС можно отнести в зачет Как заполнить расчет по налогам с дивидендов и процентов, выплаченных нерезидентам-физлицам Как скорректировать код ИКПУ в чеке онлайн-ККМ или виртуальной кассы С нового года регистрация бизнеса станет дешевле в 5 раз
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Депутатлар томонидан янги таҳрирдаги «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди

Депутатлар томонидан янги таҳрирдаги «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди

20.01.2021

Читать на русском языке

13 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

 

Мажлисда да депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда атрофлича кўриб чиқдилар.

 

Конституциявий суднинг фаолияти 2017 йил 31 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонун билан тартибга солиб келинмоқда. Аммо Конституциявий судда иш юритишнинг процессуал қоидалари Конституциявий суднинг ўзи томонидан тасдиқланган Регламент билан белгилаб берилган.

 

Конституциявий суд ишларини юритиш амалиётининг таҳлили мамлакатимизда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳал этилиши лозим бўлган яна бир қатор долзарб муаммолар ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинишни тақозо этиладиган масалалар мавжудлигини кўрсатмоқда.

 

Қонун лойиҳасида фуқаролар ва юридик шахсларга, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакилга Конституциявий судга мурожаат килиш ҳуқуқи берилиб, Конституциявий судга мурожаат қилувчи субъектлар доираси кенгайтирилмоқда.  

 

Қонун лойиҳасида қуйидагилар белгиланган:

  • Конституциявий суд ваколатлари;
  • Конституциявий суд судьясининг мақоми;
  • Конституциявий суд ишларини юритиш тартиби,
  • Конституциявий судга мурожаат қилиш тартиби;
  • Конституциявий суд муддатлари ва бошқалар.

 

Мажлисда депутатлар «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

 

Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари учун иш ўринларини яратиш, ногиронлиги бўлган шахслар учун маҳсулот ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқарадиган корхоналар учун солиқ ва бошқа турдаги имтиёзлар белгиланган. Бироқ, ижтимоий тадбиркорликнинг ҳуқуқий тушунчаси ва унга оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш механизмлари аниқ назарда тутилмаган.

 

Қонун лойиҳасида ўз ресурсларини ижтимоий соҳага йўналтирган корхоналарни аниқлаш мезонлари, ижтимоий соҳага инвестиция жалб қилганлик учун тақдим этиладиган имтиёз ва преференциялар ҳисобга олинган. Ижтимоий корхонани аниқлаш мезонларининг ва ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги шакллари ифодаланган.

 

Лойиҳада белгиланаётган тегишли мезонлардан бирига ёки бир нечтасига мос келганда, тадбиркорлик субъектлари ёки нотижорат ташкилотлар ижтимоий корхоналарнинг реестрига ижтимоий корхона сифатида кириши тартиби жорий қилинмоқда. Ижтимоий корхоналар реестрига киритилган тадбиркорлик субъекти ёки нотижорат ташкилоти ўтган молия йилида олинган фойданинг камида 2/3 қисмини кейинги молия йили давомида ижтимоий корхона фаолиятига ёки ижтимоий лойиҳаларга реинвестицияга йўналтириши лозим. Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бўлиб ўтган мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

 

Қонун лойиҳасининг асосий мақсади Транспорт вазирлиги ва ушбу вазирлик ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ваколатларини аниқ белгилаш, экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш тартибини ўрнатиш бўйича ваколатли органни аниқлаш, шунингдек Президентнинг тегишли Фармонлари ижросини таъминлашга қаратилган.

 

Қонун лойиҳасида қуйидагиларни қонунан белгилаш назарда тутилмоқда:

  • экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш тартибини тасдиқлайдиган ваколатли органнинг ваколатларини;
  • шошилинч тиббий ёрдам, қутқарув операциялари учун учун аҳоли пунктлари устидан парвозларни амалга ошириш имконияти ва бошқаларни.

 

Депутатлар томонидан «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чораларини енгиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54, 123, 141, 147-моддаларида назарда тутилган «энг кам» ва «энг кўп» миқдорда белгиланган жарималарнинг фақат энг кам даражаси қўлланилиши белгиланмоқда ва энг кўп даражаси Кодексдан чиқарилмоқда.

 

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдорини камайтириш белгиланяпти. Такроран содир этилган қоидабузарликлар учун жарима қўллаш нормалари чиқариб ташланмоқда.

 

Депутатлар «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини атрофлича кўриб чиқдилар.

 

Қонун лойиҳасида лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг танқидий таҳлили асосида мазкур ҳужжатларни кескин қисқартириш, лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни мажбурий лицензиялашни бекор қилиш назарда тутилмоқда. Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш фақатгина электрон тарзда ихтисослаштирилган махсус электрон тизим - «Лицензия» ахборот тизими, шунингдек ЯИДХП орқали амалга оширилади.

 

Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни электрон шаклда берилиши муносабати билан уларнинг дубликатини бериш, шунингдек лицензия шартномасини тузиш институтини бекор қилиш назарда тутилмоқда. Лицензия ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқишнинг соддалаштирилган тартиби ифодаланяпти.

 

Қонун лойиҳасида лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этишга оид ҳуқуқбузарлик учун юридик шахсларларга нисбатан жарима қўллаш институти жорий этилиши назарда тутилган. Мунозаралардан сўнг қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

 

Мажлисда депутатлар янги таҳрирдаги «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини муҳокама қилдилар.

 

Қонун лойиҳасида соҳага оид бир қатор имтиёз ва афзалликлар кўзда тутилган. Жумладан, ноширлик фаолиятини лицензиялаш тартиби ўрнига хабардор қилиш амалиёти жорий этилмоқда. Бундан ташқари, қонун лойиҳасида бугунги кунда ноширлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнлари, замонавий инновацион технологиялар кенг тарқалган бир шароитда нашриётларнинг мақомини шунга мувофиқ тарзда белгилаш, уларнинг самарали иш юритишини қўллаб-қувватлаш учун зарур ҳуқуқий тартиблар, шарт-шароитлар белгиланган.    

 

Қонун билан ноширлик фаолияти субъектлари ўз фаолиятида мавзуни, ихтисослашувни, ишлаб чиқариш кооперациясини аниқлашда, муаллифларни танлашда, ададларни, ноширлик маҳсулотининг нархини белгилашда, ўзаро алоқаларнинг, ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар, шунингдек бошқа ташкилотлар билан алоқаларнинг шаклларини белгилашда мустақиллигини таъминлаш қонун билан мустаҳкамланмоқда. Муҳокамалардан сўнг депутатлар янги таҳрирдаги «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги қонунни қабул қилдилар.

 

Депутатлар «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

 

Қонун лойиҳаси билан қимматбаҳо металларнинг эркин муомаласи йўлга қўйилмоқда. Тадбиркорлик субъектлари томонидан қимматбаҳо металларни тўғридан-тўғри ишлаб чиқувчилардан ёки биржадан сотиб олиш имкони яратилмоқда.

 

Бунда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар соҳасида давлат органларининг ваколатлари аниқ белгиланди. Шунингдек лойиҳа қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш тартибини соддалаштиришни назарда тутади. Унга қимматбаҳо металлар ва тошларга эгалик ҳуқуқини назарда тутувчи нормалар киритилган бўлиб, бу қимматбаҳо металларга оддий товар сифатида қараш имконини беради.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_