Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Пошаговая инструкция: как провести инвентаризацию - читать на buxgalter.uzГНК аннулировал свидетельство плательщика НДС. Законно ли это? - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как установить онлайн-кассу и с ней работать- читать на buxgalter.uzПрезидент распорядился сократить бюрократические препоны - читать на buxgalter.uzКак вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uz

Депутатлар учта қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар

09.01.2019

Читать на русском языке

 

Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида 2019 йил 7 январь куни депутатлар жиноят-ҳуқуқий сиёсат ва аграр сектори соҳасидаги қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

 

1. «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

 

Ўзбекистоннинг жиноят қонунчилиги ҳужжатларига мувофиқ, айрим тоифадаги шахслар, хусусан, хорижий мамлакатларда бўлган давр мобайнида оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатилади. Шу нуқтаи назардан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1992 йилдаги амалдаги қонуннинг янги таҳрири тариқасида киритилган ушбу лойиҳа рецидив ва бошқа жиноятларнинг олдини олишда самарали восита бўлган маъмурий назорат институтини янада такомиллаштиришга қаратилган.

 

У озодликдан маҳрум этиш жойларидан чиққандан кейин маъмурий назоратга олинган шахслар томонидан жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, маҳкумни тузатиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтиришга хизмат қилади, ички ишлар органларининг ушбу йўналишдаги фаолияти самарадорлигини оширишга ҳам ёрдам беради, деб ҳисоблайдилар депутатлар.

 

Лойиҳа масъул қўмита томонидан жиддий ишланди ва янги, тугал қонун шаклига келтирилган ҳолда тақдим этилди. 21 та модда қайта ишлаб чиқилди ва 6 та янги модда киритилди. Қонундаги ҳаволаки нормалар чиқариб ташланди. Назоратни ўрнатиш, амалга ошириш, назоратни тугатишни ўзида ифода этган нормаларга аниқлик киритилди. Маъмурий назорат ўрнатиладиган шахслар тоифаси қисқартирилди, бундай шахсларга  белгиланадиган чекловларга аниқлик киритилиб, уларнинг сони камайтирилди. Маъмурий назоратни муддатидан олдин олиб ташлашни белгиловчи нормалар кенгайтирилди. Натижада – бу тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунга айланди.

 

Муҳокамалар, тортишувлардан сўнг қонун лойиҳаси қабул қилинди.

 

2. Шахснинг ақли расоликни истисно қилмайдиган руҳий нуқсонлари аниқланган шахсларга нисбатан муносабат бўйича Жиноят, Жиноят-процессуал, Жиноят-ижроия кодексларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини кўзда тутадиган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

 

Тузатишлар Президентнинг 2018 йил 16 мартдаги “Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3606-сон қарорига асосан тайёрланган. Юқоридаги кодексларга ижтимоий хавфли қилмишларни содир этган, ақли расоликни истисно қилмайдиган руҳий ҳолати бузилганликдан азият чекувчи шахслар учун жазо билан биргаликда тайинланадиган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартибини белгилаш ҳамда мажбурлов чораларини ўташ тартибини аниқлаштиришга доир тегишли ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Депутатларнинг фикрича, суд-психиатрия экспертизаси ўтказишда аниқланиши лозим бўлган масалалардан бири шахснинг ақли расоликни истисно қилмайдиган руҳий нуқсонлари бор-йўқлиги билан боғлиқ омилдир. Ҳозирги кунга қадар суд-психиатрия экспертизаси жараёнида ушбу тоифадаги шахслар аниқланишига қарамай, қонунчиликда уларга нисбатан ҳеч қандай мажбурий даволаш чоралари кўзда тутилмаган. Лойиҳанинг қабул қилиниши ақли расоликни истисно этмайдиган руҳий бузилишлари аниқланган, суд томонидан жазо тайинланган шахсларга нисбатан жазо билан биргаликда тайинланадиган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ва уларни психиатр шифокорларнинг назоратисиз қолдирмасликка имкон беради.

 

Депутатлар ушбу ҳужжат инсон тақдирига дахлдорлигини инобатга олиб, қонун ташаббускорларига бир қатор ҳаётий саволлар билан мурожаат этишди. Пировардида мазкур лойиҳани норма ижодкорлиги талабларига тўла жавоб берадиган қилиб янада пишиқ-пухта ишлаш таклиф қилинди.

 

Етарлича овоз олмаган қонун лойиҳаси қайта ишлаш учун масъул қўмитага қайтарилди.  

 

3. «Яйловлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

 

Қуйи палатанинг бир гуруҳ депутатлари ташаббуси билан тайёрланган мазкур қонун лойиҳаси муҳокамаси чоғида қайд этилганидек, бугунги кунда юртимизда яйлов ва пичанзорларнинг умумий майдони 21,1 млн гектарни ёки мамлакат ер майдонининг 46,5%ини ташкил этади.

 

Кейинги 35-40 йил давомида кўчма чорвачиликда яйловлардан меъёрдан ортиқ фойдаланиш, молларни яйловларда ортиқча боқиш ҳамда бошқа антропоген таъсирлар натижасида чорва озуқаси ҳажми камайиб, яйлов ерлари инқирозга юз тутмоқда. Таҳлилларга кўра, ҳозирги кунга келиб мамлакатимиздаги яйлов майдонларидан 16,4 млн гектари (78%и) инқирозга учраган, 20%дан ортиқ майдондаги яйлов ва пичанзорда ўсимликлар сони ҳамда турлари камайиб, маҳсулдорлик 2 баробарга қисқарган.

 

Яйловлардан фойдаланиш бўйича самарали ҳуқуқий механизм яратилмагани, мазкур соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи махсус қонун қабул қилинмагани боис  яйловларнинг ҳолати йилдан-йилга ёмонлашиб бормоқда. Шунингдек,  яйловлардан оқилона фойланиш юзасидан давлат бошқаруви органларининг ваколатлари аниқ белгиланмаган, мол боқиш ва пичан ўриш меъёрлари ва режалари ўрнатилмаган.

 

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши муаммонинг ечими бўлиб хизмат қилади. Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари белгиланади. Инқирозга учраган яйлов майдонларини аниқлаш ва уларни тиклаш, ҳосилдорлигини ошириш учун озуқабоп экинларни экиш ишлари ташкил этилади. Озиқ-овқат маҳсулотлари захираси ҳамда аҳолига гўшт ва сут маҳсулотларини етказиб бериш кўпаяди. Чорвачиликда яйловлардан фойдаланишнинг меъёрлари белгиланади.

 

Мажлисда қатор бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати материаллари асосида.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_