Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда оформить ЭСФ, если строительство объекта затянулось Если продавец отказывается выдать копию чека Как подготовить годовую финансовую отчетность, чтобы избежать доначислений по итогам автокамерального контроля Как рассчитать акцизный налог

E-commerce: ўзини ўзи банд қилган шахслар

28.11.2022

Читать на русском языке

Ушбу соҳага бағишланган мақолаларни эълон қилишда давом этамиз. Муаллиф – Ўзбекистон Электрон тижорат уюшмаси раиси, www.mato.uz асосчиси Музаффар Аъзамов.

 

Давоми. Боши бу ерда.

 

Қонун ҳужжатларида ўзини ўзи банд қилган шахсларга электрон тижорат билан шуғулланишга рухсат берилган, бироқ улар бундай фаолият билан қанча вақт шуғуллана оладилар? Ўзини ўзи банд қилган шахслар тушунчаси тадбиркорлик тури сифатида Президентнинг 08.06.2020 йилдаги ПҚ-4742-сон қарори билан киритилган, унга иловада улар шуғулланишлари мумкин бўлган фаолият турлари тавсифланган. 

 

Бироқ иловада «Товарларнинг электрон савдоси» фаолият тури мавжуд эмас. «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонун 2022 йил 31 декабрда кучга киргунга қадар ушбу ҳужжатни мувофиқлаштиришга улгуришларига шубҳа қилмайман. Шу тариқа, 2-муаммо ва унинг ечими кўзга ташланди. Президентнинг ПҚ-4742-сон қарори иловасига «Товарларнинг электрон савдоси» фаолият турини киритиш лозим.

 

Айни пайтда ўзини ўзи банд қилган шахслар тўловларни қуйидаги тарзда қабул қиладилар. Ўзини ўзи банд қилган шахс шартномада банк номи, МФО, транзит ҳисобварақ рақами, юридик шахс/якка тартибдаги тадбиркор унга маблағ ўтказишига асос бўладиган жисмоний шахснинг карта рақамини кўрсатади.

 

Ўзини ўзи банд қилган шахс, масалан, жисмоний шахсларга «Фото- ва видео хизматлар» кўрсатиш билан шуғулланса, одатда картадан картага пул ўтказишни (Р2Р-ўтказмалар) сўрайди.

 

Бундай ҳолларда Р2Р-ўтказмаларнинг қайси қисми ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг хизматлари учун тўлангани, қайси қисми эса «хуфия иқтисодиёт» эканлигини аниқ ҳисоблашнинг ҳеч имкони йўқ.

 

ДСҚнинг хабар беришича, 1 июндаги ҳолатга кўра Ўзбекистонда 1 720 423 та ўзини ўзи банд қилган шахс рўйхатдан ўтказилган. Бу йил улардан 565 843 таси ўзини ўзи банд қилган. Жорий йил бошидан 159,4 мингта ўзини ўзи банд қилган шахс 40,7 млрд сўм миқдорида ижтимоий солиқ тўлаган. Р2Р-ўтказмаларнинг қанчаси ўзини ўзи банд қилган шахсларга, қанчаси эса инсофсиз тадбиркорларга тўғри келишини аниқлаб бўлмайди деб ўйлайман.

 

Марказий банкнинг тегишли йўриқномаси мавжуд бўлмагани боис айни пайтда ўзини ўзи банд қилган шахслар тўлов тизимларида ҳисобварақларни очишни ва ҳисобварақларни тақдим этишни, тўловларни қабул қилишни амалга ошира олмайдилар.  

 

Гарчи ушбу ахборот соҳалар ривожини тизимли таҳлил қилиш учун жуда зарур бўлса ҳам, тегишли идораларда ўзини ўзи банд қилган шахслар хизмат турларининг қанчаси кўрсатилгани ҳақида  аниқ маълумотлар мавжуд эмас деб ўйлайман, сабаби ўзини ўзи банд қилган шахсларда ўтадиган тўловлар тизимлаштирилмаган.

 

Ўзини ўзи банд қилган шахслар қонун ҳужжатларида тадбиркорлик субъекти сифатида эътироф этилса, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар каби ўзаро ҳисоб-китобларнинг барчасини банкларда очилган ҳисоб-китоб рақамлари орқали амалга оширишлари керак.

 

Шундай қилиб, 3-муаммо ечимига келамиз. Ўзини ўзи банд қилган шахслар – электрон тижорат иштирокчилари банкларда ҳисобварақларни очиши ва юритиши тартибини белгиловчи янги НҲҲни ишлаб чиқиш (ёки мавжудларига ўзгартиришлар киритиш) лозим. Бу уларга тўлов тизимларида рўйхатдан ўтиб, ўз товарлари, хизматлари ва ишлари учун тўловларни тўлақонли қабул қилиш имконини берган бўлар эди. 

 

Давоми бор…