Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какую ставку ЕНП за январь–июль 2019 года применить ИП, оказывающему посреднические услуги операторам и провайдерам - читайте на buxgalter.uzКакие нужны документы для возврата налога на прибыль с доходов нерезидента - читайте на buxgalter.uzКогда зачет НДС неправомерен - читать на buxgalter.uzНужен ли счет-фактура при оплате покупки корпоративной пластиковой картой - читайте на buxgalter.uzКак отнести в зачет НДС по авиабилету - читать на buxgalter.uz

Ер, кредит ажратилиши, бинолар бузилиши: муаммо ва ечимлар

24.07.2019

Читать на русском языке

 

Президент 23 июль куни кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди.

 

Ҳозирги кунда кичик бизнес ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 60%ини, саноат маҳсулотлари ҳажмининг учдан бирини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 98%ини, шунингдек инвестицияларнинг ярмини таъминламоқда. Кўпгина вилоятларда экспортнинг 70-90%и айнан кичик бизнесга тўғри келади. Биринчи ярим йилликда тадбиркорлик субъектлари сони 60 мингтага ортган. Бироқ булар ислоҳотларнинг дастлабки натижалари экани, жойларда ҳал этилиши керак бўлган муаммолар ҳанузгача учраётгани таъкидланди.

 

Ҳокимликлар иши. Вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари ва уларнинг биринчи ўринбосарлари 70% вақтини тадбиркорликни ривожлантиришга сарфлаши керак. Уларнинг фаолиятига янги ташкил этилган ёки фаолияти қайта тикланган кичик корхоналар ва уларда яратилган иш ўринлари сонидан келиб чиққан ҳолда баҳо берилади. Корхоналарнинг яшовчанлик кўрсаткичи қўшимча мезон бўлиши белгиланди: ташкил этилаётган корхоналарнинг камида 50%и кейинги 3 йил давомида ишласа, амалдорлар моддий рағбатлантирилади. 

 

Ҳудудларда бизнесни ривожлантириш. Ховос туманини «Тадбиркорлик ҳудуди»га айлантирилади. Давлатимиз раҳбари Сирдарё вилоятига ўтган ҳафтадаги ташрифи доирасида бу ташаббусни илгари сурди. Иқтисодиёт ва саноат вазири бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи ҳар бир туманнинг салоҳиятидан келиб чиқиб, кичик бизнесни ривожлантириш йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиши лозим. Тадбиркорларга лойиҳаларни амалга ошириш, кредит, ер ва бино ажратиш, инфратузилмага улаш каби барча масалаларда кўмаклашилади.

 

Кичик бизнес субъектлари ва йирик корхоналар ўртасида саноат кооперацияси. Автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигида бундай кооперациянинг деярли йўқлиги, оқибатда юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар импорт қилинаётгани маълум бўлган. Айрим саноат корхоналари кичик ишлаб чиқарувчилар у ёқда турсин, харидорлар талаби билан ишлашни ҳам билмайди. Шу боис Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ўнта йирик саноат тармоғи (қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, электротехника, қурилиш материаллари, кимё, автосаноат корхоналари ва бошқалар) билан кичик бизнес ўртасида саноат кооперациясини йўлга қўйиш вазифаси юклатилди.

 

Ер ажратилиши. Бу тизим ҳанузгача очиқ-ошкора ишламаяпти. Тақдим этилган 3 500 гектар ер майдонидан фақат 1 300 гектари, яъни 37%и савдога қўйилган. Шу боис ер ажратиш масаласини идоралар билан келишиш, бинони рўйхатдан ўтказиш жараёнлари тубдан соддалаштирилади.

 

Кредитлар. Ҳозирда кредит олиш истагидаги тадбиркорнинг мурожаати 3 босқичда, яъни туман, вилоят ва республика даражасида кўриб чиқилади. Банкнинг марказий идораси розилик бермаса, кредит берилмайди. Оқибатда, бу жараён айрим ҳолларда ойлаб чўзилиб кетяпти. Бу жараённи бир ва икки поғонага ўтказиш, 70-100 нафар ходим ишлайдиган филиаллар ўрнига 10-15 нафар штатдан иборат ихчам банк хизматлари марказларини кўпайтириш лозим. Кредитлар бўйича фоизлар ставкаларини қоплаш мақсадида ташкил қилинган Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолияти кучайтирилади. 

 

Бинолар бузилиши ва компенсация. Бу борада тизимли ёндашув йўқ. аҳоли пунктларини истиқболда ривожлантириш режаларини ҳисобга олмасдан, катта ҳудудларда жойлашган иншоотлар бузиб юборилаётгани оқибатида жуда кўп миқдорда компенсация тўловлари келиб чиқмоқда. Ҳокимликлар инвесторларни топиб, компенсация тўловини уларнинг ҳисобидан тўланишини таъминламаётгани сабабли ушбу харажатлар давлат зиммасига тушмоқда. Биноларни бузиш ва молк-мулкни компенсациялаш тартиби такомиллаштирилади.

 

Низолар ҳал этилиши. Тадбиркорлар билан бевосита ишлайдиган давлат идораларида низоларни судгача ҳал этиш тузилмаларини ташкил этиш зарур. Муқобил ҳакамлик судлари фаолияти ва медиация институти кенгайтирилади. 

 

Давлат бошқаруви. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тизимида Тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади. Агентлик тадбиркорлик ва кичик бизнес соҳасини юксалтириш бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул бўлади. У Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини мувофиқлаштиради.