Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Нужно ли оформлять ЭСФ, если пользуетесь недвижимостью безвозмездно Привязку базовых единиц измерения к товарам (услугам) отсрочили, но не отменили Как правильно применить зачет по НДС, если есть облагаемые и необлагаемые обороты Как рассчитать НДФЛ и ИНПС за ноябрь 2021 года

Ер ости сувларига қудуқ бурғуловчилар учун янги хизмат

07.09.2019

Читать на русском языке

1 сентябрдан бошлаб ер ости сувларига қудуқ бурғулаш учун рухсатномага буюртмани ЯИДХП орқали бериш мумкин.

 

Бу имконият Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2019 йилдаги 672-сон қарорига мувофиқ яратилди (шарҳга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, аризага қуйидагиларни илова қилиш зарур:

  • ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун буюртма берувчи ва ариза берувчи ўртасида тузилган шартнома ёки келишув нусхаси;
  • идрогеологик хулоса, у жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари асосида фақат Давлат геология қўмитасининг идорага мансуб гидрогеология корхоналари томонидан берилади;
  • давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси;
  • ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун лойиҳа ҳужжатлари;
  • ариза берувчининг техник имкониятлари ҳақида маълумот, мавжуд ускуналарнинг техник паспортлари нусхалари ёки зарур техника ва ускуналарни ижарага олиш бўйича шартнома нусхаси;
  • ариза берувчи тегишли мутахассисининг (гидрогеолог) диплом нусхаси.

 

Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда рухсатнома ҳужжатлар топширилган пайтдан бошлаб 6 кун муддатда берилади.

 

Хизмат қиймати – Давлат хизматлари марказлари орқали ариза берувчилар учун белгиланган сумманинг 90%и (БҲМнинг 30%и).  Шарҳ эълон қилинган санада – 60 210 сўм (90% х (223 000 х 30%)). 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2021-11-30
  • USD:10787.03 (+0.00) сум
  • EUR:12174.24 (+0.00) сум
  • RUB:143.77 (+0.00) сум