Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома қандай олинади

19.08.2019

Рус тилида ўқиш

 

Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди (ВМнинг 14.08.2019 йилдаги 672-сон қарори).

 

1 сентябрдан бошлаб рухсатномани давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали олиш мумкин. Бунинг учун қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза топширилади:

  • ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун буюртма берувчи ва ариза берувчи ўртасида тузилган шартнома ёки келишув нусхаси;
  • гидрогеологик хулоса, у жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари асосида 10 кун мобайнида базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 10 баравари миқдорида йиғим тўланган ҳолда фақат Давлат геология қўмитасининг идорага мансуб гидрогеология корхоналари томонидан берилади;
  • давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси;
  • ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун лойиҳа ҳужжатлари;
  • ариза берувчининг техник имкониятлари ҳақида маьлумот, мавжуд ускуналарнинг техник паспортлари нусхалари ёки зарур техника ва ускуналарни ижарага олиш бўйича шартнома нусхаси;
  • ариза берувчи тегишли мутахассисининг (гидрогеолог) диплом нусхаси.

 

Давлат геология қўмитаси 2 иш куни мобайнида ер ости сувларига қудуқларни бурғулашнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва уларни гидрогеология корхоналарига юборади. Улар 3 иш куни мобайнида танланган ер майдони ва таклиф этилган қудуқ конструкциясини ўрганиб чиқади ва тегишли хулосалар асосида маълумот тайёрлаб, Давлат геология қўмитасига юборади. Шундан кейин 1 иш куни мобайнида хулоса тайёрланиб, QR-код қўйилган рухсатнома расмийлаштирилади, у идора ЭРИси билан тасдиқланади ҳамда мурожаат қилиш шаклига боғлиқ ҳолда давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига  ЯИДХП орқали юборилади.

 

Давлат хизмати учун йиғим ундирилади – БҲМнинг 30%и. Юридик шахслар ЯИДХП орқали мурожаат қилганда белгиланган сумманинг 90%ини тўлайди. Рухсатнома бурғулаш ишларини бажариш даврига, лекин 1 йилдан ошмайдиган давр учун берилади.

 

Ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилган, уларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлган ҳамда давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланмаган, рухсатнома беришда эса фақат ариза берувчи томонидан рухсатнома бериш талаб ва шартларига риоя қилинмаган  тақдирда хизмат кўрсатишни рад этишлари мумкин.

 

Қуйидаги ҳолларда рухсатнома олиш зарур эмас:

  • жисмоний шахсларга - чуқурлиги 25  метргача булган қудуқларни қазиш учун ва суткасига кўпи билан 5  куб метр ҳажмдаги ер ости сувларини шахсий эҳтиёжлар учун якка тартибда олишга мўлжалланганда (бунда қўлланиладиган асбоб-ускуналарнинг техник қуввати кўрсаткичлари асос қилиб олинади);
  • гидрогеология корхоналари  учун - ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш ишлари ҳар йилги минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури доирасида амалга оширилганда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.