Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКому нужны подогнанные отчеты по налогам АССА «DipIFR Rus»: как сдать экзамен с отличным результатом (часть 2) Какие новые налоговые и таможенные льготы получат ювелиры Как учесть убыток при выходе из состава учредителей ООО

Фаолият тўхтатиб қўйилган бўлса, ходимни қандай қилиб ишдан бўшатиш мумкин

03.04.2020

Читать на русском языке

Корхона фаолияти тўхтатиб қўйилган бўлса, ходимларни ишдан бўшатиш мумкинми? Вuxgalter.uz илтимосига кўра юридик фанлар номзоди, Меҳнат кодексининг муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ вазият юзасидан тушунтириш берди.

 

– Аслида амалдаги қонун ҳужжатларида фаолиятни тўхтатиб туриш сингари меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асоси назарда тутилмаган. Бунинг устига, ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади  .

 

Айни пайтда МК 100-м. 2-қ. 1. мувофиқ ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ходимлар сони (штати)нинг ўзгаришига олиб келиши мумкин. Бу эса меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишнинг асосларидан бири ҳисобланади.

 

Иш берувчи меҳнат шартномасини мазкур асосга кўра бекор қилиш шартларига қатъий амал қилиши, ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган кафолатларни тақдим этиши шарт.

 

Ходимлар сони (штати)нинг ўзгариши муносабати билан меҳнат шартномасининг бекор қилиниши  қонуний бўлиши учун иш берувчи:

1. Ходимлар штатини қисқартиришнинг асослилигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиши шарт. Бунинг учун қуйидагиларни амалга ошириши зарур:

a) янги штат жадвалини тасдиқлаши;

b) уни амалга киритиш санасини тўғри белгилаши (ишдан озод қилинадиган ходимларни улар билан тузилган меҳнат шартномаси келгусида бекор қилиниши ҳақида огоҳлантириш муддати тугагач);

c) штатнинг ўзгаришига олиб келган ҳақиқий сабабни (кўриб чиқилаётган вазиятда бу – ишлар ҳажмининг қисқарганлиги) белгилаши ва иш берувчининг буйруқларида албатта кўрсатиши.

 

2. Биринчи навбатда мавжуд бўш иш ўринлари ва ўриндошлар эгаллаган лавозимлар штат жадвалидан чиқариб ташланиши шартлигини ҳисобга олиши.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_