Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как отразить освобождение в Расчете земельного налога для сельхозтоваропроизводителей – читать на buxgalter.uzКак отразить освобождение в Расчете по налогу с оборота – читать на buxgalter.uzПочему нужно пересмотреть сроки признания реализации – читать на buxgalter.uzМожно ли нанять бухгалтера по срочному договору? – читать на buxgalter.uzКак отразить займы по МСФО – читать на buxgalter.uz

Геном ахборот базаси жиноятларни камайтиришга ёрдам беради

13.06.2020

Читать на русском языке

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 11 июнь куни ўтказилган ялпи мажлисида муҳокама қилинган бир қатор лойиҳалар жиноятчиликка қарши курашиш, бандлик агентлиги мижозларини ҳимоя қилиш ва қонун ижодкорлигига қаратилган.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан биринчи ўқишда «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

 

Геном ахбороти маълумотлар базаси ёрдамида жиноятларни очиш механизмининг жорий этилиши фош этиш мураккаб, ўта оғир бўлган ёки муқаддам очилмаган жиноятларни очишга кўмаклашади, шунингдек бедарак йўқолган шахсларни топиш ва топилган мурдаларнинг шахсини аниқлаш имконини беради.

 

Қонун лойиҳаси билан геном бўйича давлат рўйхатига олиш доирасидаги ваколатли органларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, геном ахборотини йиғиш, унга ишлов бериш ва ҳимоя қилишнинг асосий талаблари, геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартибини ҳамда биологик материал ва геном ахборотини олиш, қайд этиш, сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни йўқ қилиб ташлаш тартиби белгиланмоқда.

 

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

 

Амалдаги қонунчиликка кўра, қонун лойиҳаси ваколатли ташаббускор идора томонидан Қонунчилик палатасига киритилганидан сўнг уни муҳокамаларга тайёрлаш ҳамда биринчи ва кейинги ўқишларда парламент аъзолари олдида ҳимоя қилиш депутатлар томонидан амалга оширилади.

 

Бироқ амалиёт ташаббускор идораларнинг сифатли қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишдаги масъулиятини сусайтиради. Натижада баъзи ҳолларда Қонунчилик палатасига тўғридан-тўғри амал қилиш механизмига эга бўлмаган қонун лойиҳаларининг кириб келишига сабаб бўлмоқда.

 

Қонун лойиҳаси билан «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги қонунларнинг тегишли моддаларига ўзгартиришлар киритилмоқда. Ҳужжатда уни муҳокама қилишда маъруза билан чиқиб, ҳужжатни концептуал асослаш ҳамда депутатлар олдида ҳимоя қилиш вазифаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ёки унинг вакили зиммасига юклаш таклиф этилмоқда. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти қонун лойиҳасининг аҳамиятини асослаб бера олмаган ҳолларда лойиҳани кўриб чиқишни рад этиш амалиётининг кенгайишига шароит яратилади.

 

Мажлисда биринчи ўқишда «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

 

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва шу орқали уларнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш мақсадида «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган. 2018 йилдан бошлаб фуқароларга шундай хизматлар кўрсатадиган бир қатор агентликлар фаолият юрита бошлаган. Кўпчилик ишга жойлашган, айрим фуқаролар эса чет элга ишлашга бориш умидида анча маблағларидан маҳрум бўлганлар.

 

Лицензияловчи органда хусусий бандлик фаолиятини доимий ўрганиб бориш мажбурияти ҳам, ваколати ҳам мавжуд эмаслиги фуқароларни алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш, фуқароларга жуда кўп миқдорда моддий зарар етказиш каби жиноятлар содир этилишига олиб келмоқда. 10 та хусусий бандлик агентликларининг раҳбар ва ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, улар томонидан 7 123 нафар фуқарога 72,3 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

 

Қонун лойиҳаси билан фуқароларни чет элда ишга жойлаштириш тизими такомиллаштирилади, Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни чет эллик иш берувчи ҳисобидан амалга ошириш механизми жорий этилади. Шунингдек ҳужжат билан мамлакатимиздан ташқарида иш қидираётган шахсларга кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар ундириш бекор қилинади.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_