Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как применить льготу по социальному налогу (№УП-53) По какой ставке НДС облагать транспортировку груза при наличии прямого договора с инопартнером 10 важных нововведений в июне 2022 года – для руководителя и бухгалтера (таблица) Как рассчитать и уплатить взносы на ИНПС

«Гранд Мир» меҳмонхонаси ортидаги ер участкаси тақдири Олий суд томонидан ҳал этилади

31.01.2022

Читать на русском языке

Миробод кўчасидаги «Боғсарой» маҳалласидаги ер участкаси муаммосига яна бир назар солсак. У ерда қурувчи «MASTER BULDING CAPITAL» МЧЖ реставрация қилмоқчи бўлган биносини бузиб ташлаган, энди эса бўшаб қолган ер участкасига ўзбошимчалик билан эга чиққан ҳолда болалар боғчасига ва иккита кўп қаватли уй-жойга хавф соладиган даражада яқин масофада тўққиз қаватли тижорат биноларини қурмоқчи бўлиб туманда яшовчилар билан судлашмоқда.

 

Апелляция инстанциясида ушбу туманда яшовчилар ютиб чиқдилар! Аниқроғи – қонун устун келди, унда Ўзбекистонда фақат мутлақ қонуний ҳуқуқларни олгандан кейингина исталган ер участкасида нимадир қуриш мумкинлиги белгиланган. Ушбу қонуний ҳуқуқлар пулларга, таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик ёки шунга ўхшаш нарсаларга алмаштирилмайди. Ҳа, айнан шундай!

 

Шаҳар маъмурий суди томонидан раислик қилувчи судья Давлатов Г.С., ҳайъат аъзолари, судьялар Толипов С.М. ва Юсупов А.А. таркибида, котиб, судьянинг катта ёрдамчиси Жўраев Д. ҳозирлигида, Тошкент шаҳар прокурори ёрдамчиси Айдусов И. иштирокида ушбу масала кўриб чиқилди ва энг тўғри қарор қабул қилинди: ер участкасига бўлган ҳуқуқ мавжуд бўлмаса – қурилиш ҳам бўлмайди!

 

Туманда яшовчилар мазкур судьялар таркибига – барчасига ва алоҳида ҳар бирига принципларга риоя қилганликлари ва ўз касбининг билимдонлари бўлганликлари учун чексиз миннатдорчилик билдирдилар. Ўзбекистондаги барча судьялар шундай бўлиши керак!

 

Бироқ бу билан иш якунланмади… Қурувчи нималаргадир умид қилиб кассация шикоятини берди. Бу ишда эса фақат қонун ғолиб чиқишига ишонамиз.

 

Туманда яшовчиларнинг истаклари қандай?

 

1. Биринчиси ва энг асосийси – кассация инстанцияси суди ҳайъати томонидан турар жой массиви ичидаги ер участкаси масаласи қонун доирасида кўриб чиқилиши ва қарор қабул қилинишини исташяпти. 

2. Болалар боғчасидан 10 метр нарида ва уй-жойлар олдида навбатдаги иккита бизнес маркази эмас, балки фавворалар, арғимчоқлар ва ўтириш жойлари бўлган яшил зона барпо этилишини хоҳлашяпти. Улар бизнес-марказлар Ўзбекистонда сўнгги пайтларда рўй берган чанг бўронларидан ҳимоя қилолмаслигини сабаб қилиб кўрсатишмоқда. Дарахтлар эса буни уддалашини айтишяпти.

Бунинг устига «ТошкентбошпланЛИТИ» ва Тошшаҳарлойиҳа томонидан мазкур ҳудудда қурилишни амалга ошириб бўлмаслиги таъкидланган. У ерни фақат ободонлаштириш мумкин.

3. Умуман олганда, амалдорлар Президентнинг сўзларига қулоқ тутишларини исташяпти, у 2021 йилнинг ноябрь ойида рўй берган чанг бўрони оқибатида Тошкентда ҳаводаги соатбай чанг концентрацияси хавфсиз бўлган миқдордан кўп маротаба ошиб кетганда шундай деган эди: «Тошкент шаҳрида яшил зоналар сонини кўпайтириш устувор вазифалардан бирига айланади. Шаҳарда кўп қаватли уйлар орасида ҳар қандай қурилишга чек қўйилади... Халқ муаммоларини ҳал этиш давлатнинг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолади».

 

Карина ПАНКРАТОВА,

«Боғсарой» маҳалласи ташаббускор гуруҳ аъзоси,

Юлия ЯШИНА,

buxgalter.uz портали бош муҳаррири.