Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ГНК аннулировал свидетельство плательщика НДС. Законно ли это? - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как установить онлайн-кассу и с ней работать- читать на buxgalter.uzПрезидент распорядился сократить бюрократические препоны - читать на buxgalter.uzКак вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uzПоздравляем лучших бухгалтеров и аудиторов уходящего года - читать на buxgalter.uz

Халқ табобати қонунда белгиланади

24.04.2019

Читать на русском языке

2019 йил 23 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар социал-иқтисодий, соғлиқни сақлаш соҳасидаги бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

 

Мажлисда дастлаб «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

 

Лойиҳа Президентнинг 12.10.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3968-сон қарори ижроси юзасидан ишлаб чиқилган ва халқ табобатини ривожлантириш, уни ҳуқуқий томондан мустаҳкамлашга қаратилган. Асосий эътибор халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган шахслар фаолиятини қонун доирасида тартибга солиш, унинг ҳуқуқий мақомини белгилашга қаратилади.

 

Қонун лойиҳаси халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялашни назарда тутади. Тиббий фаолиятни лицензиялашдан фарқли ўлароқ, халқ табобати усулида хизмат кўрсатиш билан шуғулланганда тиббий таълим маълумотининг мавжуд бўлиши талаб қилинмайди. Шунингдек, ушбу хизматлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ кўрсатилиши керак. Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

 

*  *  *

 

Мажлисда биринчи ўқишда «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди (лойиҳа шарҳи – бу ерда).

 

Бундай ер участкаларини шахсий мулк сифатида бериш, уларни фуқаролик муомаласига киритиш тадбиркорлик субъектларининг инвестициявий имкониятларини кенгайтиради.

 

Фойдали қазилма конлари, давлат мулкига тегишли бўлган хусусийлаштирилмайдиган стратегик объектлар, табиатни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш, рекреацион, тарихий-маданий мақсадларда, ўрмон ва сув фонди ерлари, шунингдек, эркин иқтисодий, кичик саноат зоналари иштирокчиларига берилган ер участкалари хусусийлаштирилмайди.

 

*  *  *

 

Яна бир масала депутатларнинг диққат марказида бўлди. Улар томонидан ҳудудларга чиқилганда, кўпгина жойлардаги умумтаълим мактабларида тиббий хизмат етарли ташкил қилинмагани, чунончи, врач педиатр ва мактаб ҳамшираси штати жуда кам миқдорда ажратилгани, натижада кўпгина мактабларда тиббиёт хонаси фаолият юритмаётгани аниқланди.  Шу муносабат билан депутатлар соҳа бош вазир ўринбосарига парламент сўровини юборадилар.

 

Мажлисда депутатлар томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 

 Матбуот хизмати материаллари асосида.