Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ҚҚС ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича “автомат” тузатилди - buxgalter.uz да ўқингДиққат! ЭҲФнинг қайси муаммолари ечимини топмай қолиши мумкин - buxgalter.uz да ўқингДСҚ “нотўғри” нархлар учун янги жарималар жорий этмайди - buxgalter.uz да ўқингКамерал текширув қачон ўтказилади? - buxgalter.uz да ўқингШтрихли кодлашга харажатларни чегирса бўладими - buxgalter.uz да ўқингКамерал текширувсиз аниқлаштирилган ҳисоботни қабул қилишни рад этиш – СК нормаларини бузиш - buxgalter.uz да ўқингНима учун солиқчилар 1 январдан бошлаб ҚҚС тўловчиларнинг ҳисобга олиш суммаларига тузатиш киритмоқдалар? - buxgalter.uz да ўқингФойда солиғи ҳисоб-китобида моддий ёрдам қандай акс эттирилади - buxgalter.uz да ўқингОлдинги йил учун ҚҚС бўйича қайта ҳисоб-китоб қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингИшончномалар ҳақида нималарни билиш лозим - buxgalter.uz да ўқинг

Ерни онлайн-аукцион орқали хусусийлаштириш таклиф қилинмоқда

27.02.2019

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси тақдим этилган.

 

Лойиҳа Президентнинг 10.01.2019 йилдаги «Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5623-сон Фармонини ижро этиш мақсадида ишлаб чиқилган (шарҳга қаранг).

 

Унда ерни хусусийлаштириш тартиб-таомилига оид қатор тушунчалар таърифланган, унинг хусусий мулкка ўтиш тамойиллари белгиланган.

 

Лойиҳага биноан хусусийлаштириш объектлари қуйидаги ер участкаларидир:

  • юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотлар, ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари жойлашган, шунингдек уларга туташ участкалар;
  • Ўзбекистон фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойга хизмат кўрсатиш учун ажратилган, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган;
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган;
  • яшаш учун яроқсиз, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизацияни ривожлантириш жамғармасига берилган турар жой уйлари бўлган.

 

Қуйидаги участкалар хусусийлаштирилмайди:

  • хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки объектлари ва устав фондида хорижий капитал улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган корхоналар жойлашган;
  • табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар таркибига кирадиган, шунингдек ўрмон ва сув фонди ерлари, шу жумладан сув объектларининг қирғоқбўйи зоналари;
  • улар юзасидан судда иш кўрилаётган, тегишли ҳал қилув қарори кучга киргунга қадар.

 

Бўш турган ер участкаларини хусусийлаштириш «E-IJRO AUKSION» ягона савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади.

 

Хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон норезидентлари бўлган юридик шахсларга ер сотиб олишда чекловлар назарда тутилади.

 

Қонун лойиҳасида ер участкаларига хусусий мулк ҳуқуқини бекор қилишга оид алоҳида ҳолатлар ва уларни олиб қўйишга оид истисноли ҳолатлар ҳам белгиланган. Национализация ва реквизиция қилинган ҳолларда хусусий мулк бўлган участка ва у билан боғлиқ кўчмас мулк объектлари, башарти уларнинг қиймати ва олиб қўйиш муносабати билан етказилган зарар тўлиқ қопланса, олиб қўйилади.

 

Қонун лойиҳасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш соҳасидаги ваколатли органлар доираси, уларнинг ваколатлари ва ўзаро ҳамкорлик қилиши ҳам белгиланган.

 
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Константин Мосин.