Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влечет размещение рекламы в Инстаграме Как рассчитать среднемесячную зарплату бухгалтера-совместителя Внимание! До конца года проверьте штатное расписание и изменения по зарплате Как рассчитать и уплатить налог на воду по итогам года

Ҳомиладор аёл билан қачон ва қандай шартларда меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин

18.11.2022

Читать на русском языке

Эътибор беринг! Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги Меҳнат кодекси бўйича тайёрланди.

 

Кўпгина иш берувчилар масала ҳомиладор аёлни ишдан бўшатишга дахл қилганда бу меҳнат низоси ва ташкилот учун салбий оқибатларга олиб келишидан қўрқишади. Бинобарин, янги МК бу масалада аёллар ҳуқуқларини анча ҳимоя қилган. Хусусан – муддатли меҳнат шартомаси бўйича ишловчи ҳомиладор аёллар учун кафолатларни кенгайтирди. Лекин бу ҳеч қандай ҳолда ҳомиладор ходималар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин эмаслигини билдирмайди.

 

Қандай қилиб ҳаммасини тўғри амалга ошириш ҳақида юридик фанлар номзод, МК муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА гапириб беришди: 

Ҳомиладор ходималар билан меҳнат шартномасини қачон бекор қилиш мумкин, қачон эса мумкин эмаслигини осонроқ тушуниш учун ишдан бўшатишнинг эҳтимолий асосларини жадвалда тўплаймиз:

 

Ҳомиладор ходима билан меҳнат шартномасини қачон бекор қилиш МУМКИН  

Ҳомиладор ходима билан меҳнат шартномасини қачон бекор қилиш МУМКИН ЭМАС  

Ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббусига кўра 28.10.2022 йилдаги ЎРҚ-798-сон Қонун таҳриридаги МК 161-м. 2-қ. 1-б.

Бунда ходимага:

– ишдан бўшатиш нафақаси тўланади 28.10.2022 йилдаги ЎРҚ-798-сон Қонун таҳриридаги МК 173-м.;

– ишга жойлашиш даврида ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади 28.10.2022 йилдаги ЎРҚ-798-сон Қонун таҳриридаги МК 100-м. 1-қ.

Тугатилаётган ташкилотда маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, тўловлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

  • Якка тартибдаги тадбиркорнинг (ЯТТ) фаолиятининг тугатилиши муносабати билан иш берувчининг ташаббусига кўра.

Меҳнат шартномасини бекор қилишда тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси ва бошқа компенсация тўловларининг миқдорлари ЯТТ ва ходим ўртасида тузиладиган меҳнат шартномасида белгиланади 28.10.2022 йилдаги ЎРҚ-798-сон Қонун таҳриридаги МК 511-м. 5-қ.

Яъни – қуйидагилар муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан ҳомиладор ходима билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин эмас:

– технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси), якка тартибдаги тадбиркор ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги;

– ходимнинг малакаси етарли эмаслиги оқибатида эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига лойиқ эмаслиги;

– ходим томонидан меҳнат мажбуриятлари мунтазам равишда бузилганлиги;

– ходим томонидан меҳнат мажбуриятлари бир марта қўпол равишда бузилганлиги;

– МКда ва бошқа қонунларда белгиланган ўзга сабаблар (асослар).

 

Давомини kadrovik.uz. да ўқинг.