Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Хорижга чиқиш паспортлари мавзуси бўйича F.A.Q.

07.01.2019

Читать на русском языке

 

Пойтахт ИИББ хорижга чиқиш паспортларига тааллуқли энг кўп бериладиган саволларга жавоб беради.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 16.08.2017 йилдаги ПФ-5156-сон Фармонига асосан 2019 йилнинг 1 январидан хорижга чиқиш учун рухсат ёзуви стикерини расмийлаштириш тартиб-таомили бекор қилиниб,  хорижга чиқиш учун биометрик паспортлар бериш (хорижга чиқиш паспорти) жорий этилади. Яъни Ўзбекистон фуқароларига икки турдаги паспорт – ички ва хорижга чиқиш паспортлари расмийлаштирилади. Бу ҳақда батафсил – бу ерда.

 

Шунингдек, ўтган йилнинг охирида янги ҳужжат намунасининг тақдимоти бўлиб ўтди (иллюстрацияда тасвирланган, фотосурат – ИИББ, таҳр.). Бироқ, ички ишлар органлари номига тушаётган саволлар камаймаётир. Ажиотаж ва ортиқча хавотирликни олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ қуйида келтириладиган, энг тарқалган ва муҳим саволларга жавоблар тўпламини эълон қилди (аслининг орфографияси ва пунктуацияси сақланган, таҳр.)

 

Хорижга чиқиш биометрик паспортларининг кўриниши қанақа бўлади?

 

Хорижга чиқиш биометрик паспортлари тўқ қизил рангда тайёрланиб, 48 бетга эга бўлади. Хорижга чиқиш биометрик паспортларининг варақларида юртимизнинг тарихий ва архитектура ёдгорликлари акс этган. Бундан ташқари, хорижга чиқиш паспорти сув белгилари, ранги ўзгарувчи бўёқ, муарли эффект, металлаштирилган ҳимоявий ип, ламинациялаштирилган плёнка ҳамда паспорт қобиғига жойлаштирилган электрон чипдан иборат.  

 

Хорижга чиқиш паспортининг хорижга вақтинчалик чиқиш учун рухсатнома ёзуви стикерларидан афзал томони нимада?

 

Рухсатнома ёзуви стикерлари 2 йиллик муддатга берилар эди. Хорижга чиқиш паспортлари 10 йил амал қилади. Хорижга тез-тез чиқадиган фуқаролар учун бу қўшимча қулайликдир. Хорижга чиқиш паспорти шунингдек халқаро стандартларга жавоб беради.

 

Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати қанақа?

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, хорижга вақтинчалик чиқиш мақсадида хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

  • икки нусхада тегишли шаклдаги ариза-анкета;
  • биометрик паспорт ёки 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси ва асли.
  • ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий қисм рўйхатида турганлик ҳақидаги гувоҳнома (ҳарбий хизматга мажбурлар учун);
  • иккита 3,5х4,5 расм;
  • олдин тақдим этилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (агар бўлса);
  • вакил идоранинг ҳуқми (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олинганда);
  • хорижга чиқиш учун ота-она ёки васийлик қиладиган одамнинг нотариал тасдиқланган рухсати (вояга етмаганлар учун);
  • ҳамроҳ фуқаронинг нотариал тасдиқланган мажбурияти (вояга етмаганлар учун);
  • давлат божини тўлаганлик ҳақидаги квитанция;

 

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар хорижга ота-оналари ёки васийларнинг нотариал тасдиқланган рухсати билан ҳамроҳсиз чиқишлари мумкин.

 

Расм бўйича алоҳида талаблар борми?

 

Бош кийимда (юзни бирор қисмини беркитадиган кийим унсурлари билан), рангли линза ва кўзойнакларда тушилган расмлар қаъбул қилинмайди.

 

Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун давлат божининг қиймати қанча?

 

Хорижга чиқиш паспортини олиш учун давлат божининг қиймати ЭКИҲнинг 120 фоизини ташкил этади (2019 йил 1 январь куни ҳолатига ушбу қиймат 243 276 сўмга тенг).

 

16 ёшга етмаганлар хорижга чиқиш паспортларини олиш учун давлат божи ЭКИҲнинг 80 фоизига тенг (162 184 сўм).

 

Ўзбекистонда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар учун, уларнинг ёшларидан қатъий назар, давлат божи ЭКИҲнинг 100 фоизига тенг (202 730 сўм).

 

Нима сабабдан хорижга чиқиш паспортини олиш учун давлат божининг қиймати рухсатнома ёзуви стикерлари учун олинган давлат божидан юқори?

 

Хорижга чиқиш паспортини олиш учун давлат божи ЭКИҲнинг 120 фоизига тенг бўлиб, у 10 йил муддатга берилади. Рухсатнома ёзуви стикерлари учун давлат божи ЭКИҲнинг 50 фоизига тенг эди, аммо у 2 йил муддатга берилар эди. Илгари фуқаролар Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига 10 йил ичида 5 маротаба мурожаат қилишларига тўғри келар эди, давлат божи ушбу давр ичида бир неча маротаба ошиб, 10 йилда ЭКИҲнинг 250 фоизига тенг бўлар эди.  

 

Хорижга чиқиш паспорти қанча муддатда тайёрланади?

 

Хорижга чиқиш биометрик паспорти 10 иш куни давомида тайёрланади.

 

Хорижга чиқиш паспортининг амал қилиш муддати қанча?

 

Хорижга чиқиш биометрик паспорти фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддатлари билан берилади:

  • туғилган кунидан 1 ёшгача – 2 йиллик муддатга;
  • 1 ёшдан 16 ёшгача – 5 йиллик муддатга;
  • 16 ёшдан катта бўлган шахсларга – 10 йиллик муддатга.

 

Биометрик паспортдаги рухсатнома ёзуви стикерлари билан хорижга қачонгача чиқиш мумкин бўлади?

 

Ҳозирги паспортлар билан хорижга 2021 йил 1 январь кунигача чиқиш мумкин бўлади. 2019 йил 1 январь кунигача расмийлаштирилган стикерлар, уларда кўрсатилган муддатгача амал қилишади. 2019 йилдан буён рухсатнома ёзуви стикерлари берилмайди, узоқ хорижга чиқиш учун хорижга чиқиш паспортини олиш зарур бўлади.

 

Хорижга чиқиш истагида бўлган қизлар суҳбатдан ўтишлари керак бўладими?

 

2018 йилнинг июнь ойидан 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган қизлар билан суҳбат ўтказиш тартиби бекор қилинди. Улар хорижга чиқиш визасини умумий асосда олишади.

 

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2019-01-15
  • USD:8356.18 (+19.11) сум
  • EUR:9582.03 (+83.61) сум
  • RUB:124.97 (+1.61) сум