Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ввез товар из-за рубежа – стал плательщиком НДС – читать на buxgalter.uzМожно ли одновременно применять нулевую и льготную ставки налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЭСФ: бюджетники – не исключение – читать на buxgalter.uzМожно ли уволить «срочника» на «больничном» - читать на buxgalter.uz

I ярим йилликда мамлакатдаги ЯИМ 255,3 трлн сўмни ташкил этди

29.08.2020

Читать на русском языке

2020 йил 26 август куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқдилар.

 

Давлат бюджетининг 2020 йил биринчи ярим йиллик ижроси «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунда белгиланган бюджет параметрлари доирасида коронавирус пандемиясига қарши курашиш ҳамда глобал инқироз оқибатларини бартараф этиш юзасидан қабул қилинган Президентнинг фармон ва қарорлари, Ҳукумат қарорларининг ижросини таъминлашга қаратилган.

 

Коронавирус пандемияси Ўзбекистон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда. 2020 йил биринчи ярим йил якунига кўра мамлакат ЯИМ ҳажми 255,3 трлн сқмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,2%га ўсган. Давлат бюджетининг даромадлари 58 157 млрд сўмни ташкил этган ёки тасдиқланган йиллик параметрларга нисбатан 45,3%га ижро этилган.

 

Давлат бюджетининг харажатлар (давлат мақсадли жамғармаларисиз) 64 878,9 млрд сўмни ёки ЯИМга нисбатан 25,4%ни ҳамда белгиланган харажатлар режасига нисбатан 90,3%ни ташкил этган. Ҳисобот давридаги бюджет тақчиллиги 6,7 трлн сўмни ташкил этган. Тақчиллик халқаро молия институтлари (3 299,4 млрд сўм) ҳамда давлат ғазначилик облигацияларининг жойлаштирилишидан келиб тушган маблағлари (3 422,5 млрд сўм) ҳисобига қопланган. Давлатнинг ташқи қарзи жорий йилнинг 1 июль ҳолатига 17,3 млрд АҚШ долларини ташкил этган. Ижтимоий соҳа харажатларини молиялаштириш учун умумий бюджет харажатларининг 53,4%и сарфланган.

 

Коронавирус пандемияси туфайли бюджет даромадларида прогноз кўрсаткичларга нисбатан 8,4 трлн сўм миқдорида йўқотишлар бўлганлиги кузатилган.

 

2020 йилги тасдиқланган Инвестиция дастурида ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиши, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларининг айни пайтдаги ҳолати қониқарсиз даражада қолмоқда. Депутатлар ушбу мақсадларда соҳага ажратилган маблағларнинг 27%га ўзлаштирилганлигини қониқарсиз ҳолат деб баҳоладилар. Инвестиция дастури доирасида маблағларни ўзлаштириш даражаси мактабгача таълим муассасаларида 11%ни, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида 5%ни, Маданият вазирлигида 8%ни ташкил қилган. Бу эса депутатларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлди.

 

Мажлис якунига кўра Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарори қабул қилинди.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2020-10-27
  • USD:10359.88 (+0.00) сум
  • EUR:12285.78 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум