Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Должно ли малое предприятие на общеустановленных налогах сдавать финотчетность ежеквартально? Подробнее – в консультациях на buxgalter.uz

Ички валюта бозори фаоллаштирилади

04.02.2019

Читать на русском языке

Марказий банк маълумотларига кўра, 2018 йилда валюта бозорида талаб ва таклиф бўйича операциялар ҳажмининг ошганлиги, валюта битимлари иштирокчилари сони кўпайганлиги, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг яширин валюта бозоридан расмий валюта бозорига ўтиши кузатилди. Бу ҳақда регулятор ўз Telegram-каналида маълум қилди.

 

Хорижий валютага бўлган талаб

 

2018 йилда юридик шахслар томонидан сотиб олинган жами валюта ҳажми 10,4 млрд долларни ташкил этди ва 2017 йилга нисбатан 1,5 баробар ошган.

 

Шу билан бирга, 2018 йил мобайнида хорижий валютани харид қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар сони 2,3 маротабага ошган бўлиб, ушбу кўрсаткич январь ойида 2,2 мингтани ташкил этган бўлса, декабрь ойида 5,1 мингтага етган.

 

Хорижий валютанинг таклифи

 

2018 йилда хўжалик юритувчи субъектларнинг экспортидан тушган маблағлар ҳамда аҳолининг трансчегаравий пул ўтказмалари асосий манбалар бўлди.

 

Экспортдан келиб тушган валюта маблағларининг банкларга сотилган ҳажми 2 баравар кўпайиб, 2,1 млрд доллардан 4,1 млрд долларгача етди. Натижада, экспортдан келиб тушган маблағларнинг банкларга сотилган ҳажми 31%дан 61%гача кўпайди.

 

2018 йилда жисмоний шахслар томонидан банкларга 2,7 млрд доллар сотилган бўлиб, ўз навбатида, ушбу маблағлардан 969 млн доллар банклар томонидан аҳолига сотилган, 1,7 млрд доллари юридик шахсларнинг эҳтиёжини қондириш учун сарфланган.

 

Йил якунига келиб, республика соф олтин-валюта захиралари 26,4 млрд долларни ташкил этди.

 

Курс сиёсати

 

Курс сиёсатида ички валюта бозоридаги талаб ва таклифнинг ўзаро нисбати акс эттирилди.  Хусусан, таклиф ошиб талаб пасайган даврда алмашув курсининг мустаҳкамланиши ва, аксинча, талаб ошиб таклиф пасайган ҳолларда унинг пасайиши кузатилди.

 

2018 йилда алмашув курси хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф шаклланишига таъсир этувчи мавсумий омиллар асосида ўзгариб келди.

 

2018 йил охирига келиб эса алмашув курси йил бошига нисбатан 2,7%га (8 120 сўмдан 8 339 сўмгача) пасайиб, йил мобайнида курснинг минимал ва максимал миқдори ўртасида ўзгариши 7,3%ни (август ойида – 7 781 сўм/доллар, декабрь ойида  - 8 348 сўм/доллар) ташкил этган.



 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_