ИДХЯПда янги хизмат тақдим қилинди – Тошкент ахборот технологиялари университетига (ТАТУ) ўқишга киришни хоҳловчи абитуриентлар ҳужжатларни электрон шаклда топширишлари мумкин. Агар тажриба лойиҳасининг апробацияси муваффақиятли ўтса, хизмат мамлакатимизнинг барча олий ўқув юртларида жорий қилинади.
Хизмат Ягона порталда рўйхатдан ўтган, ТАТУ бакалавриатига киришни режалаштираётган жисмоний шахслар учун тақдим қилинади. Портал орқали ариза, паспорт, илгариги маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг (шаҳодатнома, диплом) нусхалари, JPG, JPEG, PNG форматда 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги фотосуратни тақдим қилиш керак.
Фойдаланувчининг порталдаги шахсий кабинетида ва (ёки) электрон почтада қабул комиссияси томонидан ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида билдиришнома олиниши хизмат натижаси ҳисобланади.
Хизмат бепул, ҳужжатлар 10 кун мобайнида кўриб чиқилади.
Қуйидагилар хизмат кўрсатишни рад этиш сабаблари бўлиши мумкин:
- тақдим қилинган ҳужжатлар қалбакилаштирилганлиги аниқланса;
- агар аризанинг майдонлари нотўғри тўлдирилган ёки ёлғон маълумот берилган бўлса, шунингдек маълумот тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинмаган бўлса.
Ариза берувчи абитуриентнинг аризасини кўриб чиқиш бўйича хизмат сифати устидан шикоят бериш ҳуқуқига эга.
Мавзу бўйича материал:
Ҳисобланган суғурта бадаллари суммаси ҳақида ИДХЯП орқали билиш мумкин
ИДХЯП солиқ тўловчини ҳисобга қўйишга ёрдам беради
ИДХЯП орқали товарни реимпорт божхона режимига жойлаштириш мумкин
ИДХЯП орқали божхонани товарлар ва транспорт тўғрисида хабардор қилиш мумкин