Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Инвестиция кодекси ўрнига қонун қабул қилинади

17.10.2018

Читать на русском языке

 

«Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонун ушбу соҳага оид бирхиллаштирилган ҳужжатга айланади. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳужжатнинг Концепциясини ишлаб чиқди.

 

Президентнинг 1.08.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5495-сон Фармонига мувофиқ қонун лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда (11-бандига қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, илгари Инвестиция кодекси Концепциясининг ва кодекснинг лойиҳалари эълон қилинган эди. Айнан кодекс инвестиция соҳасидаги ягона норматив ҳужжат бўлиши назарда тутилган эди. Кодекс шаклига келтирилган ҳужжатни тасдиқлашдан воз кечишга қарор қилган кўринадилар.   

 

Қонун концепцияси қуйидагиларни ўз ичига олган:

  • кириш;
  • қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш заруратини асослаш – инвестиция қонунчилигининг муаммолари, уни модернизациялаш ва унификациялашнинг дастлабки шарт-шароитлари, шунингдек инвестиция фаолиятининг самарасизлиги асосий сабаблар ва туртки бўлувчи омиллар сифатида кўрсатилган;   
  • қонунни тартибга солиш предмети, мақсад ва вазифалари;
  • инвестиция сиёсатининг тамойиллари ва асосий йўналишлари: инвестицияларни рағбатлантириш, солиқ сиёсати, давлат бошқаруви, судлар томонидан ҳимояланиши ва ҳ.к.;
  • инвестициялар соҳасида халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонунчилиги қоидаларини ҳисобга олиш;
  • қонун қабул қилинганлигининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва юридик оқибатлари;
  • қонунга янги ташкилий ва ҳуқуқий низомларни киритиш;
  • қонуннинг тузилиши у 21 та бобни ўз ичига олиши назарда тутилмоқда;
  • мўлжалланаётган молиявий харажатлар бюджетдан харажат талаб қилмайди.

 

«Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонун Концепцияси лойиҳасининг давлат, рус ва инглиз тилларидаги матни билан танишиш мумкин.

 



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-11-13
  • USD:8271.27 (+21.30) сум
  • EUR:9374.66 (--17.93) сум
  • RUB:121.79 (--2.88) сум