Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Минфин подтвердил, что все крупные налогоплательщики переходят на МСФОКак поступить с переплатой по налогу на прибыль ГНК позволит некоторым контрагентам «обнальных контор» рассчитаться с задолженностью по НДС в рассрочку ГНК разъяснил, как рассчитать НДС при реализации госимущества

Ишдан бўшатиш ҳақида олдиндан буйруқ чиқариш мумкинми

02.02.2021

Читать на русском языке

Компания ходими МКнинг 99-моддаси бўйича «ўз хоҳишига кўра» ишдан бўшаш ҳақидаги аризани тақдим этди. Ходим ҳақиқатда ишдан кетишидан бир неча кун олдин буйруқ чиқариш мумкинми? Юрист бундай қилиш мумкин эмас, буйруқни меҳнат шартномаси бекор қилинадиган кунда расмийлаштириш лозим деяпти.

 

Вuxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни «Норма» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА тушунтириб берди:


– Қонун ҳужжатларида ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида олдиндан буйруқ чиқарилиши тақиқланмаган. Айрим ҳолатларда бу кадрлар хизмати ходимининг ўзгача ёндашуви эмас, балки мажбурий чора ҳам ҳисобланади. Масалан, раҳбар сафарда бўлиши ва ходим ишдан бўшатилган кунда буйруқни имзолай олмаслиги мумкин. 

 

Масалан, ходим меҳнат шартномасини 20 январда бекор қилиш тўғрисидаги аризани 6 январь куни тақдим этди, 15 январда эса директор меҳнат таътилига кетади. Мазкур ҳолатда буйруқ 15 январга қадар чиқарилади.

 

Бироқ бунда огоҳлантириш муддати тугагунига қадар ходим берган аризани қайтариб олишга ҳақли бўлганлиги сабабли аризани қайтариш олиш хавфи юза келади . У аризани огоҳлантириш муддатининг сўнгги кунида, яъни меҳнат шартномаси бекор қилинадиган куни ҳам қайтариб олиши мумкин МК 3-қ, 99-м. Агар олдиндан буйруқ чиқариладиган бўлса, охир-оқибатда уни бекор қилишга тўғри келади. Келтирилган мисолда 6 январдан 20 январгача бўлган муддатда, 20 январь ҳам ҳисобга киритилади, яъни огоҳлантириш муддати давомида ходим аризасини қайтариб олиши мумкин.

 

Огоҳлантириш муддати тугагунига қадар ходимга аризасини қайтариб олиш ҳуқуқини ҳар қандай ҳолатда ҳам рад этиб бўлмайди. Жумладан, ҳатто меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилган ёки ишдан бўшаётган ходимнинг ўрнига бошқа шахс таклиф этилган бўлса ҳам рад этиш мумкин эмас 6 абз 15 б, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 17.04.1998 й. 12-сон. Шу боис ходим ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаётганда у билан тузилган меҳнат шартномаси ҳақиқатда бекор қилинадиган кунда бу ҳақда буйруқ чиқариш мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Масалан, ходим 1 февралда ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани тақдим этди. Унинг охирги иш куни – 15 февраль, шу куни буйруқ чиқариш мақсадга мувофиқдир.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_