Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzВ каких единицах измерения отмерять корма для собак и кошек Почему система ЭСФ не должна требовать коды цифровой маркировки на б/у технику Как исправить ошибку в чеке ККТ Как выставлять счета-фактуры при лизинге

Ишловчи пенсионерлар 2019 йилдан бошлаб тўлиқ пенсия олади

11.12.2018

Читать на русском языке

 

Президент мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида шу ҳақда маълум қилди. Маъруза стенограммасини ЎзА тарқатди.

   

Конституциямизда аҳолининг муҳим ижтимоий ҳуқуқи сифатида кафолатланган пенсия таъминоти келгуси йилларда ҳам энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолади, дейилади маърузада. Шу муносабат билан 2019 йилдан бошлаб пенсия таъминоти соҳасида ўзгаришлар рўй беради.

 

Биринчидан, пенсия тўловининг юқори чегараси ЭКИҲнинг 8 баробаридан 10 баробарига оширилади.

 

Бунда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақини аниқлаш тартиби ҳақида сўз бормоқда («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 31-моддасига қаранг). Умумий тартиб қуйидагича: ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет 5 йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади. Ўтган йиллардаги иш ҳақларини замонавий даражага келтириш учун улар қайта ҳисобланади (тартибга қаранг). Сўнг ўртача ойлик иш ҳақи 5 йил учун қайта ҳисобланган умумий миқдорни 60 га бўлиш йўли билан аниқланади (5 х 12, таҳр.).

 

Бироқ бунда қуйи ва юқори чегаралар мавжуд. Ўртача ойлик иш ҳақи энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан оз бўлган ёки иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар умуман мавжуд бўлмаган ҳолларда пенсия ЭКИҲдан (қуйи чегара) келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Бироқ пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ЭКИҲнинг 8 баробаридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади – бу юқори чегара, айнан уни оширмоқчилар.

 

Эслатиб ўтамиз, кузнинг бошида ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинган тегишли ҳужжат лойиҳасида мазкур чора назарда тутилган эди.

 

Иккинчидан, ишлаётган пенсионерларга пенсиялар тўла миқдорда тўланади.

 

Гап шундаки, айни пайтда аксарият ишловчи пенсионерлар тайинланган пенсиянинг 50%ини оладилар (20.11.1995 йилдаги ПФ–1289-сон Фармонга қаранг). Меҳнат фаолиятини давом эттираётган айрим тоифадаги пенсионерларгина тўлиқ пенсия олиш ҳуқуқига эгалар. Уларнинг йиғма рўйхати бу ерда берилган.

 

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, ш.ж. Президентнинг тегишли фармони лойиҳаси шаклида йил давомида икки марта ишловчи пенсионерларга 100% пенсия тўлаш ташаббуси билан чиққан эди

 

Давлатимиз раҳбари маърузасининг тўлиқ матни билан ҳавола орқали ўтиб танишишингиз мумкин.




 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_