Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ПЖ ишловчи пенсионерларга 100% пенсия тўлашни таклиф этмоқда

13.06.2018

Рус тилида ўқиш

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 2019 йил 1 январдан бошлаб ишловчи пенсионерларга тўлиқ ҳажмда пенсия тўлашни таклиф этмоқда. Материал Молия вазирлигининг сайтида жойлаштирилган.



Амалдаги қонунчилик нормаларига мувофиқ ишловчи пенсионерларга пенсиянинг 50%и тўланади (айрим тоифадаги шахслар бундан мустасно).  



2018 йил 1 майдаги ҳолатга кўра Ўзбекистонда пенсия ва нафақалар олувчилар сони 3,3 млн кишидан ортиқни ташкил этади, уларнинг 103,1 минг нафари (ёки 3,2%и) ишловчи пенсионерлар ҳисобланади.  



Материалда қайд этилишича, тўлиқ миқдорда пенсия оладиган ишловчи пенсионерлар сонини ошириш чоралари кўрилган. Агар 2017 йил 1 апрелдаги ҳолатга кўра пенсионерларнинг атиги 4 та тоифаси (I–II гуруҳ ногиронлари, уруш қатнашчилари, фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари) тўлиқ миқдорда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган бўлса, бугунги кунга келиб мазкур тоифалар сони 31 тага етказилган. Бу билан тўлиқ миқдорда пенсия оладиган ишловчи пенсионерлар сони 26,7 минг кишини (ёки ишловчи пенсионерлар умумий сонининг 26%ини) ташкил этди.



Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, ишловчи пенсионерларга пенсияни 50% миқдорида тўлаш амалиётидан воз кечиш қўшимча равишда 363,0 млрд сўм ажратишни талаб этади. Ушбу маблағларни Жамғарма даромадлари тўлиқ тушишини таъминлаш, шунингдек фуқароларни ижтимоий суғурта тизимига жалб этиш ва иш ўринларини легаллаштириш ҳисобига топиш режалаштирилмоқда.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум