Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Ишловчи пенсионерларнинг қайси бири тўлиқ пенсия олади

08.10.2018

Читать на русском языке

 

Ушбу шарҳда 100 фоиз пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган ишловчи пенсионерлар тоифаларининг тўлиқ рўйхати тақдим этилган.

 

Жорий йил июнь ойида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси барча ишловчи пенсионерларга пенсияларни тўлиқ миқдорда тўлашни таклиф этган эди. Сентябрь ойида Президент фармонининг тегишли лойиҳаси ҚҲТБТ порталида умум муҳокамасига қўйилди (шарҳга қаранг). Турли саналар тилга олинди: 2018 йил 1 октябрдан, 2019 йил 1 январдан… Айни пайтгача биронта сана узил-кесил тасдиқланмади, ҳужжат қабул қилинмади, ҳозирча ҳаммаси лойиҳа даражасида турибди.

 

Мамлакатимиздаги ишловчи пенсионерларнинг аксарияти илгаригидек тайинланган пенсиянинг ярмини олаяпти (20.11.1995 йилдаги ПФ–1289-сон Фармонга қаранг). Тўлиқ пенсия тўланадиган айрим тоифадаги фуқаролар бундан мустасно. Сўнгги пайтда уларнинг рўйхати анча кенгайди. Ушбу масалани тартибга солувчи кўпгина ҳужжатлар қабул қилинди. Бироқ шу пайтгача 100 фоиз пенсия оладиган ишловчи пенсионерларнинг барча тоифалари битта тўлиқ рўйхат ҳолига келтирилмаган, улар турли норматив ҳужжатларда алоҳида кўрсатилган. 

 

Барча ишловчи пенсионерларга тўлиқ пенсия тўлаш ҳақида узил-кесил қарор қабул қилинмаган экан, 100% пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган барча ишловчи пенсионерлар кўрсатилган йиғма жадвални эътиборингизга ҳавола этамиз. У ўқувчиларга масалани яхшироқ тушунишларида ёрдам беришига ишонамиз.

 

Т/р

 

Ишловчи пенсионерлар тоифаси

Ишловчи пенсионернинг лавозими, шунингдек пенсия олишининг бошқа шартлари (агар мавжуд бўлса)

Қайси санадан бошлаб тўланади

 

Тартибга солувчи ҳужжат

1.

Уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар (бу ерга ва бу ерга қаранг)

1996 йил 1 январдан

Президентнинг 20.11.1995 йилдаги ПФ–1289-сон Фармони

2.

I ва II гуруҳ ногиронлари

1996 йил 1 январдан

Президентнинг 20.11.1995 йилдаги ПФ–1289-сон Фармони

3.

Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган шахслар (бу ерга қаранг)

1996 йил 1 январдан  

Президентнинг 20.11.1995 йилдаги ПФ–1289-сон Фармони

4.

Фуқаролар йиғинлари ва маҳаллаларнинг раислари

1998 йил 1 майдан

Президентнинг 23.04.1998 йилдаги ПФ–1990-сон Фармони

5.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий хизматни ўтаган ёки фронт орқасида ишлаган шахслар

2011 йил 10 майдан

Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низом

6.

Фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар бўйича ишлайдиган пенсионерлар

Башарти ёшга доир пенсияларнинг минимал миқдоридан паст даромад (гонорар, мукофот ва бошқалар) олсалар

2014 йил 1 январдан

Президентнинг 26.12.2013 йилдаги ПФ–4589-сон Фармони

7.

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг барча ходимлари – пенсионерлар

2017 йил 1 январдан

Президентнинг 28.12.2016 йилдаги ПФ–4906-сон Фармони

8.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳудудий кенгашлари раисларининг биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарлари

 

 

 

 

2017 йил 4 февралдан

 

 

 

 

Президентнинг 3.02.2017 йилдаги ПФ–4944-сон Фармони 

 

9.

Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қуйидагилар сифатида меҳнат фаолиятини амалга ошаётган (башарти у пенсионернинг ягона иш жойи ҳисобланса):

 

– республика Қуролли Кучлари Академияси, олий ҳарбий таълим муассасалари ўқитувчилари ва илмий ходимлари;

 

– ҳарбий-академик лицейлар раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ва ўқитувчилари, шунингдек республика академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг бошланғич ҳарбий тайёргарлик бўйича раҳбарлари;

 

– ҳарбий-саноат комплексининг таркибига кирувчи корхоналарнинг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлари жумласига кирадиган мутахассислари.

2017 йил 1 апрелдан

 

Президентнинг 17.02.2017 йилдаги ПФ–4960-сон Фармони 

 

 

 

 

10.

Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитасининг ҳарбий хизматчилари ва ходимлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қуйидагилар сифатида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган (башарти у пенсионернинг ягона иш жойи ҳисобланса):

 

– ДХХ институти, Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби, Махсус тайёргарлик ўқув маркази, Радиоэлектрон тизимлар ва ахборот технологиялари маркази, шунингдек ФВВ Фуқаро муҳофазаси институти, аҳоли ва раҳбар ходимларни тайёрлаш ҳудудий марказлари ва республиканинг бошқа олий ҳарбий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва илмий ходимлари; 

 

– республика академик лицейлари ва касб-ҳунар коллежлари маънавият ва маърифат ишлари бўйича раҳбар ўринбосарлари ва тарбиячилари;

 

– ҳарбий-саноат комплексининг таркибига кирувчи корхоналарнинг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлари жумласига кирадиган мутахассислари.

 

2017 йил 1 апрелдан

Президентнинг 17.02.2017 йилдаги ПФ–4960-сон Фармони

11.

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитасининг ҳарбий хизматчилари ва ходимлари 

Қуйидагиларнинг бошқарув ходимлари жумласига кирадиган мутахассислар сифатида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган (башарти у пенсионернинг ягона иш жойи ҳисобланса):   

 

–  Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг марказий аппарати;

 

– Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги;

 

– вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари;

 

– Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси;

 

– Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар; 

 

– «Коммунхизмат» агентлиги.

2017 йил 1 августдан

Президентнинг 6.07.2017 йилдаги ПФ–5110-сон Фармони

 

12.

Республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салмоқли ҳисса қўшгани учун Президент томонидан «Халқ...», «Хизмат кўрсатган ... арбоби» ва «Хизмат кўрсатган...» фахрий унвонларига эга пенсионерлар

Ишлаши ва фаолият соҳасидан қатъи назар

2018 йил 1 январдан

Президентнинг 28.12.2017 йилдаги ПФ–5291-сон Фармони

 

13.

Илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлиги ҳамда улардан фойдаланилаётганлиги учун фақат муаллифлик мукофоти (гонорар) кўринишида даромад олаётган пенсионерлар

Башарти меҳнат шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга оширмаётган бўлсалар

2018 йил 1 январдан

Президентнинг 28.12.2017 йилдаги ПФ–5291-сон Фармони

 

14.

Мулкчилик шаклидан қатъи назар, тиббиёт ташкилотларида ишловчи шифокор-пенсионерлар

2018 йил 1 январдан

Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3450-сон қарори 

15.

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Президентнинг Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг ҳарбий хизматчилари ва ходимлари

 

Қуйидагилар сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган (башарти у пенсионернинг ягона иш жойи ҳисобланса):

 

– Қуролли Кучлар таркибида ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимида, шу жумладан, хизматда ёш чегарасига етиб пенсияга чиққанлиги шарти билан (соғлиғи туфайли пенсияга чиққан шахслар бундан мустасно) нафақаси расмийлаштирилган идорадан қатъи назар, маслаҳатчилар сифатида;

 

– умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар директорлари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, (ҳарбий) чақириққача бошланғич тайёрлов ўқитувчилари, мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотларида;

 

– олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарлик ўкув бўлинмаларида ўқитувчи бўлиб;

 

– ҳарбий бошқарма (бошқарма) бўлимлар) ишлари (мудофаа) бўйича маҳаллий органларда, шунингдек, ветеранлар ишлари кенгашларида;

 

– Президентнинг вилоят, туманлар (шаҳарлар) Халқ қабулхоналарида;

 

– Мудофаа саноати давлат қўмитасининг ижро аппаратида;

 

– ҳарбий қисмлар ва муассасаларда Ёшлар Иттифоқининг бошланғич ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимларида;

 

– Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳарбий мобилизация қилиш ва фавқулодда вазиятлар бошқарув аппарати, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари гуруҳларида;

 

– мобилизация қилиш ишлари ва фавқулодда вазиятлар шаҳарлар ҳокимликлари (вилоят марказлари)нинг бошқарув аппаратларининг мутахассислари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарларининг маслаҳатчилари сифатида.

2018 йил 1 мартдан

Президентнинг 7.02.2018 йилдаги ПФ–5328-сон Фармони

 

16.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Республика «Оила» маркази ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари бошқарув аппарати ходимлари таркибига кирувчи пенсионерлар

Башарти уларнинг бу ташкилотлардаги фаолияти ягона бўлган тақдирда

2018 йил 1 мартдан

Президентнинг 2.02.2018 йилдаги ПФ–5325-сон Фармони

 

17.

Жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, шунингдек, таълим муассасалари ва спорт ташкилотларида меҳнат қилаётган спорт фахрийлари

Башарти пенсионерлар фаолиятнинг бошқа ҳақ тўланадиган турлари билан шуғулланмасалар

2018 йил 6 мартдан

Президентнинг 5.03.2018 йилдаги ПФ–5368-сон Фармони  

18.

Туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси лавозимларида ишловчи пенсионер аёллар.

 

Лавозим 2018 йил 1 апрелдан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими ўрнига жорий этилган

Ёшга доир пенсия олганда

2018 йил 4 майдан

Президентнинг 3.05.2018 йилдаги ПФ–5428-сон Фармони

 

19.

Ички ишлар органларининг ходимлари

 

Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг соҳавий фанлар ўқитувчилари сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширадиган.

 

Ушбу фаолият пенсионернинг ягона иш жойи ҳисобланади.

2018 йил 1 июндан

Президентнинг 1.06.2018 йилдаги ПФ–5454-сон Фармони

 

20.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ходимлари

Башарти уларнинг мазкур ташкилотлардаги фаолияти ягона иш жойи бўлган тақдирда

2018 йил 1 июндан

Президентнинг 4.05.2018 йилдаги ПФ–5430-сон армони

21.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши тизимида ишлайдиган пенсионерлар

Пенсиялар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ тўланади

2018 йил 1 июлдан

Президентнинг 26.04.2018 йилдаги ПҚ–3680-сон қарори 

22.

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ишловчи пенсионерлар, шунингдек барча диний-маърифий ташкилотлар ходимлари

Башарти уларнинг ушбу ташкилотлардаги фаолияти ягона иш жойи бўлган тақдирда

2018 йил 1 июлдан

Президентнинг 16.04.2018 йилдаги ПФ–5416-сон Фармони

23.

умумтаълим муассасалари ходимлари бўлган пенсионерлар

Башарти уларнинг ушбу муассасалардаги фаолияти асосий иш жойи ҳисобланган тақдирда

2019 йил 1 январдан

Президентнинг 5.09.2018 йилдаги ПФ–5538-сон Фармони

24.

Мактабгача таълим тизимининг пенсия ёшидаги ходимлари

 

Башарти уларнинг мактабгача таълим тизими муассасаларидаги фаолияти асосий иш жойи бўлган тақдирда

2019 йил 1 январдан

 

Президентнинг 30.09.2018 йилдаги ПҚ–3955-сон қарори 

 

Ленара Хикматова.

 



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах