Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как учесть поступление ТМЗ по договору товарного займа Земельный налог при платных услугах ННО Сырье взаймыНовые типы ЭСФ: что важно не упустить бухгалтеру

Истеъмолчи мобиль хизматлар тўғрисида нималарни билиши лозим

20.04.2021

Читать на русском языке

Сўнгги пайтларда мамлакатимизда турли викториналар ва бошқа пуллик хизматларни улашда контент-провайдерлар томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари кўпайиб кетди.

 

Қўшимча қийматли мобиль хизматлар нимани англатади ва елимдек ёпишиб оладиган сервислардан қандай ҳимояланиш ҳақида Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг стратегик дастурларни ишлаб чиқиш ва таҳлил қилишни йиғма бошқарув бўйича етакчи мутахассис Лазиза Шарифова сўзлаб берди.

 

– Нима учун мобиль операторлар VAS-хизматларни тақдим этадилар ва улар нимани англатади?

 

– Телекоммуникация хизматлари бозорида рақобат юқори даражада бўлганлиги сабабли мобиль алоқа компаниялари даромад олиш мақсадида анъанавий хизматлар билан бирга қўшимча хизматларни ҳам таклиф этадилар.

 

Турли маълумотларга кўра, мобиль операторлардаги овозли хизматлар ва хабарларни жўнатиш хизматларидан олинган даромадлар секин-аста камайиб бормоқда. Шу боисдан улар мижозлар учун янги хизматларни жорий қилишмоқда ва уларни ривожлантиришмоқда, бунда телевизион ва мусиқали контентда, мобиль иловаларда ва мобиль тижоратда ёки бошқача айтганда, VAS-хизматларни (қўшимча қийматли хизматларни) тақдим этиш орқали даромад топмоқдалар.

 

Қўшимча қийматли мобиль хизматлар – бу стандарт овозли чақирув ва ўтказмалар факси доирасидан ташқаридаги хизматлар, яъни маълумот ва кўнгилочар хизматлардир, улар SMS, MMS ёки WAP канал орқали мобиль телефонга юборилади. VAS хизматлари жумласига мусиқа ва видеоклиплар, онлайн-ўйинлар, янгиликларни янгилаш, SMS-танишувлар, пуллик викториналар ва бошқа хизматлар киритилади. Одатда мазкур хизматлар мобиль тармоқнинг оператори ёки қўшимча хизматларни (VASP) четдан етказиб берувчи, контент (CP) сифатида таниқли бўлган етказиб берувчи томонидан махсус қисқа код ёрдамида тақдим этилади.

 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига абонентларнинг розилигисиз (уларни хабардор этмасдан) пуллик хизматларга, шу жумладан контент-провайдерларнинг хизматларига автоматик тарзда улаб қўйишлар юзасидан уяли алоқа операторлари устидан шикоятлар келиб тушди. Ушбу хатти-ҳаракатлар «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасини, шунингдек Телекоммуникация хизматлари кўрсатиш қоидаларининг 149-бандини бузиш ҳисобланади.

 

– Истеъмолчи VAS-хизматни олиш учун нима қилиши лозим?

 

– Қўшимча хизматлар учун тўлов, одатда, бевосита абонентнинг мобиль балансидан ундирилади ва чегириб ташланади. Хизматларнинг 2 тури мавжуд:

  • бир марталик харид – бунда хизмат кўрсатиш учун сўров бўйича тўлов бир йўла ҳисобдан чиқарилади;
  • обуна хизмати – бунда тўлов муайян давр мобайнида ёки ҳар бир хабар/контент учун ундирилади. Одатда обуна бўйича хизматлар сиз обунани тўхтатгунингизга қадар автоматик тарзда узайтирилади.

 

Қуйидаги маълумотлар мажбурий ҳисобланади ва улар хизматнинг мақсади кўрсатиладиган саҳифада аниқ-равшан акс эттирилиши лозим:

1) хизмат қиймати – сиз жўнатадиган ёки қабул қилиб оладиган ҳар бир хабар/контент қанча туради;

2) хизмат кўрсатиш тезлиги – сиз хабар ва контентни қандай вақт оралиғида олишингизни кўрсатади;

3) хизматни рад этиш – хизматни бекор қилиш ва тўхтатиш тўғрисидаги йўриқнома;

4) контент етказиб берувчисининг алоқа боғлаш маълумотлари – компания номи тўлиқ кўрсатилиши, унинг манзили, шунингдек кўмак хизматининг телефон рақами берилиши талаб этилади.

 

– Қўшимча хизматга уланишдан олдин яна нималарга эътибор қаратиш лозим?

 

– Биринчи навбатда, хизмат билан, шунингдек улар учун тўлов тўлаш ва хизматлар кўрсатиш шартлари ва қоидалари билан синчиклаб танишиб чиқиш лозим. Қуйидагиларни маслаҳат берамиз:

  • нотаниш ёки шубҳали бўлган SMS-хабарлардаги бирор-бир хизматларга обуна бўлмасликни;
  • Интернетдаги шубҳали кўринган баннерларга ҳамда сиз у ёки бу совринни ютиб олганингизни кўрсатувчи турли хилдаги SMS-хабар ҳаволаларига эътибор бермасликни;
  • нотаниш ёки шубҳали кўринган веб-саҳифаларга мобиль телефонингиз рақамини киритмасликни; масалан, саҳифада «Телефонингизга вирус тушган» деган хабар акс этганда ва буни тозалаш учун телефонингиз рақами сўралганда.

 

Шунингдек қуйидагилардан эҳтиёт бўлиш керак:

  • сизни фишинг сайтларга (булар оригинал сайтлардан тўлиқ ёки қисман нусха кўчирилган, бироқ бундайлар сирасидан ҳисобланмайдиган сайтлардир) етакловчи рекламалардан;
  • расмий кўринишдагилардан фарқ қиладиган бегона иловаларни ўрнатишдан;
  • телефонингиздан бегона иловаларга SMS-хабар юборишга рухсат беришдан.

 

Бундан ташқари, сиз обуна бўлмаган ёки фойдаланмаган хизматлар учун ҳақ ундирилмаётганлигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида SMS қутингизни ва мобиль телефон учун счётни мунтазам равишда ва диққат билан текшириб туринг. Шунингдек мобиль телефонингиздан фойдаланадиган ёки шахсий телефонига эга оила аъзоларингизни, айниқса болаларингизни бундай хизматлар пуллик бўлиши мумкинлигидан хабардор қилинг.

 

Телекоммуникация хизматлари кўрсатиш соҳасида истеъмолчилик ҳуқуқингиз бузилган тақдирда, бу ҳақда назорат қилувчи ваколатли органларга маълум қилишингизни ёки Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига 1159 рақамли ишонч телефони бўйича мурожаат қилишингизни сўраймиз.

 

Лола Абдуазимова.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_