Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
В ЭСФ появится новая графа для обязательного заполнения – читать на buxgalter.uzВводится регистрация договоров между хозсубъектами – читать на buxgalter.uzКак перейти на НДС и налог на прибыль по расчетному пороговому показателю – читать на buxgalter.uzКак отчитаться об использовании целевых средств – читать на buxgalter.uzКак использовать льготу по НДС в рамках проекта с международной финансовой организацией – читать на buxgalter.uz

Карантин – интизомий жазо муддатини кечиктириш учун сабаб эмас

15.10.2020

Читать на русском языке

Ходим март ойида узрли сабабсиз бир неча кун ишга чиқмади. Уни интизомий жазога тортишга улгуришмади, сабаби у тушунтириш хати беришни “чўзиб юборди”. 30 мартдан бошлаб эса Ўзбекистон ичида “стикерли” автомобилдан ташқари автотранспортнинг ҳаракати тўхтатилди, 1 апрелдан бошлаб ходимлар масофадан ишлашга ўтишди. 20 августдан бошлаб ташкилот илгариги режимда ишламоқда. Прогул қилган ходимни 6,5 ой ўтгач, сентябрь ойида интизомий жазога тортиш мумкинми? Карантин муносабати билан интизомий жазога тортиш муддатлари узайтириладими?

 

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга меҳнат ҳуқуқи бўйича “Норма” эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

 

- Интизомий жазоларни қўлланиш тартибини МКнинг 182-моддаси тартибга солади. Ҳақиқатан, ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилишидан олдин ундан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиб олиниши лозим. Ходимнинг тушунтириш хати беришдан бош тортиши содир қилган ножўя хатти-ҳаракати учун унга нисбатан жазо қўлланишига тўсиқ бўла олмайди.

 

Интизомий жазо ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, узоғи билан 1 ой ичида қўлланилади.

 

Эътибор беринг! Ножўя хатти-ҳаракат ҳақида корхона раҳбарига, унинг ўринбосарига ёки таркибий бўлим раҳбарига ёхуд ходим бўйсунадиган бошқа раҳбарга у интизомий жазо бериш ҳуқуқига эга бўлиш-бўлмаслигидан қатъи назар, маълум бўлган кун - кўрсатилган муддатнинг ҳисобланиши бошланишига асос бўлувчи ножўя хатти-ҳаракат аниқланган кун ҳисобланади.

 

Ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бошлаб 6 ой ўтганидан, молия-хўжалик фаолиятини тафтиш этиш ёки текшириш натижаси бўйича эса, содир этилган кундан бошлаб 2 йил ўтгандан кейин жазони қўллаб бўлмайди. Жиноий иш бўйича иш юритилган давр бу муддатга кирмайди.

 

Масалан, ножўя хатти-ҳаракатнинг (тафтиш ёки молиявий текширув натижалари билан боғлиқ бўлмаган) ўзи 2020 йилнинг февраль ойида содир этилган, унинг содир этилганлиги далили эса фақатгина 7 ой ўтгач, сентябрь ойининг охирида аниқланган. Бу ҳолда интизомий жазони қўллаш мумкин эмас, сабаби интизомий жазони қўллаш муддати ўтказиб юборилган.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_