Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Налоговые льготы для средних и крупных предприятий – читать на buxgalter.uzКак исправить ошибки в налогообложении матпомощи, выплаченной в 2019 году – читать на buxgalter.uzКакие проблемы по онлайн-кассам не будут решены в ближайшее время – читать на buxgaltyer.uzЧтобы получить льготы по №УП-5978, не нужно ничего делать – читать на buxgalter.uzЧто не так с новой формой расчета НДС (10006_14) – читать на buxgalter.uz Как определить, имеете ли вы право на льготы для малых предприятий в 2020 году – читать на buxgalter.uzРаботаем с ЕНСТ: 10 наиболее часто задаваемых вопросов – читать на buxgalter.uzЧто делать с амортизацией и арендной платой при производственном простое – читать на buxgalter.uz
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Карантин: мажбуриятлар бажарилмаслиги муносабати билан кўриладиган шошилинч юридик чора-тадбирлар

Карантин: мажбуриятлар бажарилмаслиги муносабати билан кўриладиган шошилинч юридик чора-тадбирлар

07.05.2020

Читать на русском языке

Жаҳон ҳамжамияти тан олган пандемия ёки у туфайли жорий этилган карантин илгари тузилган шартномалар бўйича мажбуриятлардан бош тортиш учун асос бўлмайди. Бизнес ҳақиқатан ҳам жиддий муаммога тўқнаш келди. Бироқ бу ҳаммасини коронавирусга «тўнкаш» мумкин дегани эмас!

 

Юридик масалалар бўйича «Норма» экспертлари – адвокат Элеонора МАЗУРОВА ва юрист Альберт САФИН карантин шароитида шартномавий мажбуриятлар юзасидан шошилинч чора-тадбирларнинг вариантларини кўриб чиқишни таклиф этадилар.

1. Қандай қилиб форс-мажор юзага келгани тўғрисида сертификат олиш ва ташқи иқтисодий фаолиятда ундан фойдаланиш мумкин

 

Бизнес учун «форс-мажор» режими жорий этилгани муносабати билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташқи савдо битимлари ва халқаро шартномалар бўйича енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари мавжудлигини тан олди. Шу сабабли экспорт-импорт битимлари бўйича мажбуриятларингизни бажара олмасангиз, хорижий ҳамкор эса сизга вақт беришдан бош тортиб, жарима санкцияларини қўллаш билан пўписа қилаётган бўлса, сертификат олиш учун мазкур вазирликка мурожаат қилинг.

 

Енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандида белгиланишича, сертификат бериш муддати 20 иш кунини ташкил этади. Мураккаб вазият туфайли Президентнинг 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон Фармони билан коронавирус сабабли форс-мажор юзага келгани тўғрисида сертификат бериш муддати бир иш кунигача қисқартирилди. Амалиётда ҳужжатлар пакетини тақдим этиш чоғида муайян қийинчиликлар мавжудлиги сабабли сертификатни 3-5 кун ичида олишнинг уддасидан чиқилмоқда .

 

Сертификат олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тайёрлашингиз зарур:

  • енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари кўрсатилган ёзма ариза;
  • сиз тасдиқлаган шартномалар ҳамда спецификациялар нусхаси;
  • шартнома бўйича бажарилган мажбуриятлар ҳажмлари тўғрисида маълумотлар (бошланғич бухгалтерия ҳужжатлари – юкхатлар, ҳисобварақ-фактуралар, бажарилган ишлар далолатномаларининг нусхалари);
  • енгиб бўлмайдиган куч ҳолатларини тасдиқлаш тўғрисида сертификат олиш учун йиғим (1 БҲМ) тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси.

 

Аризада хорижий контрагентингиз билан тинч йўл билан келишиб ололмаганингизни, шу сабабли сизга сертификат зарурлигини албатта кўрсатинг.

 

Сўнг ўзингиз тузган экспорт-импорт контракти шартларига асосланиб иш тутинг. Бундай контрактларнинг шаклларида одатда енгиб бўлмайдиган куч ҳолатларига тўқнаш келган тарафнинг барча хатти-ҳаракатлари батафсил қайд этилган бўлади. Унда иккинчи тарафни қандай қилиб ва қанча муддатда хабардор қилишингиз кўрсатилади ва халқаро қоидалар амал қила бошлайди. Сизнинг вазифангиз – контрактингиздаги "Форс-мажор ҳолатлар" бўлимида қайд этилган барча шартлар ва хатти-ҳаракатларни аниқ бажариш.

 

Диққат! Ҳужжатларни «ҳар эҳтимолга қарши», «қўл остида туриши учун» сертификат олишни кўзлаб топширманг.

 

Сертификат – сиз судда фойдалана оладиган ҳужжат эканлиги ёдингизда бўлсин. Ишни судгача олиб бормаслик керак. Юзага келган муаммоларни ҳал қилишнинг энг мақбул варианти – келишиш. Контрагентингизни тушунишга, у ҳам ҳолатингизни ҳис қилиши учун муаммоларингизни тушунтиришга уриниб кўринг.


2. Карантинда ички шартномалар бўйича кўриладиган зарарларни қандай қилиб камайтириш мумкин

 

Импорт-экспорт юзасидан нималар қилиш мумкинлиги бирмунча тушунарли, бироқ ички шартномалар бўйича қандай ҳаракат қилиш кераклиги номаълум. Бунда тер тўкишингизга тўғри келади. Улар бўйича ҳеч қандай сертификат бермасликлари етмагандек, пандемия билан ҳам ўзимизни оқлолмаймиз. 

 

Карантин енгиб бўлмайдиган куч ҳолатига айланганини исботлаш анча мушкул. Уни рўкач қилиб, коронавирус тарқалиши натижасида аввалги даромадингиздан маҳрум бўлганингиз сабабли шартнома бўйича ҳақ тўлашдан бош тортсангиз, баҳонангиз ўтмайди. Ҳамкорингиз ҳам, келгусида суд ҳам ушбу ҳолатларни форс-мажор деб тан олмайди. Пандемия авж олишига жавобан турли мамлакатлар ҳукуматлари қабул қилаётган давлат чора-тадбирлари натижасида юзага келган тўсиқлар эса форс-мажор деб тан олиниши мумкин. Масалан: чегараларнинг ёпилиши, карантин чораларининг белгиланиши, ишлаб чиқаришнинг тўхтатилиши, товарлар ва йўловчиларни ташишнинг чекланиши ва ҳ.к.

 

Етказиб берувчиларингиз ёки пудратчиларингиз айби билан юзага келган муаммоларни рўкач қилманг. Контрагентларда юзага келган қийинчиликлар сиз учун форс-мажор деб тан олинмаслиги қонун ҳужжатлари билан белгиланган.

 

Қандай қилиб йўқотишларингизни камайтиришингиз мумкинлигини аниқ шартномалар мисолида кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ички бозорда энг кенг тарқалган шартномалар – етказиб бериш ва хизматлар. Амалда пандемиянинг уларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳукумат инфекция тарқалмаслиги учун жорий этган тадбирлар ва чекловлар эса шартномалар учун енгиб бўлмайдиган тўсиқларни юзага келтириши мумкин.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_