Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влечет размещение рекламы в Инстаграме Как рассчитать среднемесячную зарплату бухгалтера-совместителя Внимание! До конца года проверьте штатное расписание и изменения по зарплате Как рассчитать и уплатить налог на воду по итогам года

Касаба уюшмаларининг ҳуқуқлари кўпаяди

05.07.2019

Читать на русском языке

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

 

Мажлисда фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Ҳужжат давлат органлари, иш берувчилар ва ходимлар жамоалари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади. Жумладан, касаба уюшмаларига ижтимоий-иқтисодий масалалардаги қарорлар қабул қилинаётганда иштирок этиш, бандликка кўмаклашиш, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишни сўраб тақдимномалар киритиш, ходимларни оммавий ишдан бўшатиш ҳақидаги қарорларнинг муддатини муайян муддатга тўхтатиб туриш ва бошқа шу каби ҳуқуқлар берилмоқда.

 

Шунингдек, мажлисда «Халқаро меҳнат ташкилотининг саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 81-сон конвенциясини (Женева, 1947 йил 11 июль) ратификация қилиш ҳақида»ги ҳамда «Халқаро меҳнат ташкилотининг қишлоқ хўжалигида меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 129-сон конвенциясини (Женева, 1969 йил 25 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари ҳам муҳокама қилинди.

 

Қонун лойиҳалари Президентнинг 2018 йил 20 августдаги “Меҳнат органлари тузилмасини такомиллаштириш ва фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3913-сон қарори билан тасдиқланган “Хавфсиз ва ҳимояланган меҳнат” чора-тадбирлар дастурига асосан ишлаб чиқилган.

 

Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) 15 та конвенциясини ратификация қилган. 81 ва 129-сон конвенциялар ҳам устувор ҳужжатлар сирасига киради.  Конвенцияларга мувофиқ, ташкилотлар томонидан фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга риоя этиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш, иш куни муддати, иш ҳақи, меҳнат хавфсизлиги, болалар ва ўсмирлар меҳнатидан фойдаланиш тўғрисидаги қоидалар қўлланишини таъминлаш, бу борада ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш каби масалалар инспекциянинг асосий вазифаларига киради. Ўзбекистонда мазкур вазифалар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан амалга ошириб келинмоқда.

 

Конвенцияларни ратификация қилиш халқаро меҳнат стандартларини миллий қонун ҳужжатларига татбиқ қилишни давом эттиришга, ХМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан муносабатларда Ўзбекистоннинг ижобий имижини янада яхшилашга кўмаклашади.

 

Шунингдек, мажлисда «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Депутатларнинг таклифлари асосида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини аниқ белгилаш мақсадида янги моддалар киритилди (батафсил қаранг).

 

Мажлисда парламент қуйи палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Матбуот хизмати хабари асосида.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_