Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Жисмоний шахсларга солинадиган ресурс солиқлари - buxgalter.uz да ўқингЯСТ – айланмадан солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯИТ ўрнига – ижтимоий солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯЕС ер солиғи билан бирлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркорлар ЖШДС тўлайди - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ва унинг янги қоидалари - buxgalter.uz да ўқингОнлайн-НКМ ва виртуал кассанинг жорий этилиши бухгалтерия ҳисобига қандай таъсир кўрсатади - buxgalter.uz да ўқингЛизингда ҚҚС бўйича қандай имтиёзлар бор? - buxgalter.uz да ўқингБир нечта имтиёзни инобатга олган ҳолда ЖШДСни ҳисоблаш ва буни ҳисоботда акс эттириш тартиби қандай бўлади- buxgalter.uz да ўқингIII чорак учун кимлар кузатилади? - buxgalter.uz да ўқингВir.uz тизими малака имтиҳонларини тиклади - buxgalter.uz да ўқинг Бош бухгалтер ишдан бўшаб, ЭРИни қайтармаса нима қилиш керак? - buxgalter.uz да ўқингЭлектрон ҳисобварақ-фактураларга ўтиш учун бухгалтер яна нимани билиши зарур? - buxgalter.uz да ўқинг2020 йилда фойда солиғида қандай ўзгаришлар бўлади - buxgalter.uz да ўқингДСҚ онлайн-НКМ ва электрон ҳисобварақ-фактуралар инфратузилмасини якунига етказмоқда buxgalter.uz да ўқинг5 октябргача бухгалтер нима қилиши керак - buxgalter.uz да ўқинг

Атом энергетикаси бўйича қайта ишланган қонун лойиҳаси тасдиқланди

04.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

Қонунчилик палатаси депутатлари 2 июль куни «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда кўриб чиқиб тасдиқладилар.

 

Илгари қонун лойиҳаси Парламент қуйи палатасида шу йилнинг 5 март куни биринчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинган эди, 13 июнь куни эса депутатлар айрим нормаларни маромига етказиш, давлат бошқаруви органлари ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ваколатларини аниқлаштириш бўйича тавсиялар бердилар. Қонун лойиҳасига тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларни киритиш учун ишчи гуруҳи тузилган. Ҳужжат депутатлар томонидан тақдим этилган таклиф ва фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда маромига етказилди.

 

Қонуннинг мақсади – атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш учун янги ташкил этилаётган давлат ташкилотлари ва тизимларнинг фаолияти учун қонуний асослар яратиш, миллий қонунчиликка атом энергиясидан фойдаланиш бўйича самарали хавфсизлик механизмларини жорий этиш.

 

Қонун лойиҳасида атом энергиясидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширишда қуйидаги асосий принциплар назарда тутилган:

• фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг      мол-мулкини сақлаш, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш устуворлиги;

• хавфсизликнинг таъминланиши;

• ахборотнинг очиқлиги;

• ядровий қурол ва бошқа ядровий портловчи қурилмалар ишлаб чиқаришнинг тақиқланиши.

 

Қонун устида ишлаш жараёнида атом энергетикасидан муваффақиятли фойдаланиб келаётган хорижий мамлакатлар, - Буюк Британия, Ҳиндистон, Россия, АҚШ, Франция, Япония ва бошқа мамлакатларнинг халқаро тажрибаси ўрганилди. МАГАТЭнинг энг яхши қонунчилик амалиёти ва тавсияларидан фойдаланилди.