Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Константин Иванов: «Китобларимизни сотиб олишда масофа муаммо туғдирмайди»

22.10.2018

Читать на русском языке

«Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриётида чиқарилган китобларни минтақаларда осонгина сотиб олиш мумкин. knigi.uz интернет-дўкони фаолият бошлаган дастлабки ойлар натижалари шундан далолат берди. Нашриёт директори Константин Иванов мухбиримизга берган интервьюсида бу ҳақдаги маълумотлар билан ўртоқлашди.

 

– Илгари китобларимиз пойтахтимизнинг Навоий кўчасидаги 22-уйда ва Таллимаржон кўчасидаги 1/1-уйда жойлашган иккита дўконда сотилар эди. Шу боис китобхонларимиз асосан Тошкент шаҳрида яшовчилардан иборат эди. knigi.uz интернет-дўкони очилиши билан вазият бошқача тус олди. Нукус, Навоий, Қарши, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Наманган ва Термизда яшовчилар фаол харидорларимизга айланишди. Мижозларимиз орасида нафақат вилоят марказларида яшовчилар, балки қишлоқ жойлардагилар ҳам борлиги кишини қувонтиради. Қорақалпоғистоннинг Хўжайли ва Қораўзак туманлари, Самарқанд вилоятининг Самарқанд тумани, Наманган вилоятининг Косонсой тумани ва Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида яшовчиларга буюртмаларни жўнатдик, - деб сўз бошлайди К.Иванов.

 

– Интернет-дўконда икки усулда китоб сотиб олиш мумкин: етказиб бериш орқали ва ўзи шахсан келган ҳолда. Қайси усул талабгир ҳисобланади?

 

– Буюртмаларнинг 80%га яқини етказиб бериш бўйича олинади. Эҳтимол, иқтисодий жиҳати ҳам ҳисобган олингандир, битта китобни етказиб бериш қиймати 5 минг сўмни ташкил қилади. Кўп ҳолатларда шахсан келиб сотиб олиш қимматга тушиши мумкин. Асосан дўконларимиз жойлашган йўлдан қатнайдиганлар ёки қўшни ташкилотлар ходимлари китобларимизни ўзлари шахсан келиб сотиб оладилар. Китобларни етказиб бериш орқали сотиб олиш ҳар томонлама қулай. PayMe ёки Click тўлов тизимлари орқали буюртма учун ҳақ тўланади ва китоблар Интернет-дўконда рўйхатдан ўтиш чоғида кўрсатилган манзилга етказиб берилади. Буюртмалар учун ҳақни бошқа усулларда, яъни интернет-дўконда буюртмани ва танланган тегишли позицияни расмийлаштиришда автоматик тарзда генерацияланадиган квитанция ёки счётлар (тўлов қоғози) бўйича амалга ошириш мумкин.

 

Харидорлардан шикоятлар тушганми? Буюртма йўқолган, манзилга етиб бормаган ёки бошқа қандайдир вазиятлар бўлганми?

 

– Ҳозирча шикоятлар бўлмаган. «Ўзбекистон почтаси» АЖ энг олис аҳоли пунктларидаги буюртмачиларга ҳам 10 кун ичида китобларимизни шикаст етмаган ҳолда етказиб беради.   

Интернет-дўкон орқали етказиб бериш йўли билан сотишга тўлиқ ўтишни режалаштирмаяпсизми?

 

– Барчага қулай бўлиши учун нашрларимизни сотиш усулларининг барчасини сақлаб қолишни мўлжаллаяпмиз. Келгусида интернет-дўкон нашрларимизни сотишнинг асосий усулига айланиши эҳтимолдан холи эмас.

 

knigi.uz интернет-дўкони фойдаланувчиларини қандай янгиликлар кутмоқда?

 

– Фойдаланувчиларимиз китобларимизга обунани расмийлаштиришлари учун опцияни киритганимизга кўп бўлмади. Тез кунларда икки томли ўзбек тилидаги «Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма» сотувга чиқарилади. Бу китоб ўқувчиларимизнинг сўровига кўра таржима қилинди.

 

Таъкидлаш жоизки, китобларимизни босмадан чиқариш сифати оширилди. Энди китобларимиз офсет қоғозида чоп этиляпти, улар вақт ўтиши билан сарғаймайди ва ўқиш анча қулай бўлади.

 

Яқин орада бошқа лойиҳаларни ҳам амалга оширамиз.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-11-13
  • USD:8271.27 (+21.30) сум
  • EUR:9374.66 (--17.93) сум
  • RUB:121.79 (--2.88) сум