Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как открыть вторичный расчетный счет В командировку – по турпутевке Как применить нулевую ставку налога на прибыль и отразить ее в налоговой отчетности Если контрагент не подписывает исправленный счет-фактуру

Корхона қайта ташкил этилганда ходимнинг ЯММТдаги стажи қандай ҳисобга олинади?

22.12.2020

Читать на русском языке

Корхоналар қайта ташкил этилиши ёки номи ўзгартирилиши мумкин. Ходимларнинг ЯММТда стажини аниқлашда бунинг салбий таъсири бўлмайдими? Ахир бугунги кунда ушбу тизимда компания реквизитларидаги ўзгартиришлар акс эттирилмаяпти.

 

Buxgalter.uz «Норма» компаниясининг кадрлар масалалари бўйича эксперти Валерия ЛЯНДРЕС ҳамда «ЯММТ» ИДАК Дирекцияси бошқарув бўлимининг бошлиғи Зарнигор АБДУРАХМОНОВА шарҳларини олди.

 

Валерия ЛЯНДРЕС: – Аввалги меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни электрон меҳнат дафтарчасига киритаётганимда шахсан ўзим муаммога дуч келдим. ЯММТ базасида фақат фаолият юритаётган ташкилотлар ҳақида маълумотлар мавжуд экан. Қайта ташкил этилган ёки номи ўзгартирилган ташкилотларнинг кўпчилиги базага киритилмаган. Ташкилотда ишлаган ва қайта ташкил этилгунига (қайта номлангунига) қадар ишдан бўшаб кетган шахслар бундан бехабар бўлиши мумкин.Уларнинг меҳнат дафтарчаларида ташкилотнинг аввалги номи қайд этилган, ҳозирда эса бу ном билан маълумотларни киритиб бўлмайди.

 

Масалан, ташкилотимиз 2017 йил декабрга қадар «NORMA НАМКOR» МЧЖ деб номланган. 2018 йил январдан «NORMA» МЧЖ деб ўзгартирилган. Унинг таркибига аввал мустақил бўлган – «NORMA ONLINE», «GOROD SKIDOK», «GISINFO» киритилган. «NORMA НАМКOR» ташкилотининг аввалги СТИРи унинг ҳуқуқий вориси – «NORMA» МЧЖга берилган. Бундан анча аввал, 2007 йилдан 2015 йилга қадар умуман бошқа СТИР билан бошқа «NORMA» МЧЖ фаолият юритган.

 

Собиқ ходимларнинг кўпчилиги ташкилот қайта ташкил этилганлиги ҳақида билмасалар ҳам керак. Уларнинг меҳнат дафтарчаларида СТИР битта бўлганлиги сабабли ташкилотнинг ЯММТ базасида мавжуд бўлмаган аввалги номи кўрсатилган. Бунда «NORMA НАМКOR» МЧЖдаги меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни на ташкилотнинг номи бўйича, на СТИРи бўйича киритиб бўлмаяпти. 2015 йилга қадар «NORMA» МЧЖда ишлаган ходимларда ҳам мураккабликлар юзага келиши мумкин. Ўйлашимча, бундай мисоллар талайгина ва улар келгусида яна ҳам кўпайиб боради.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_