Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Корхона тугатилаётган бўлса, ходимларни қандай қилиб ишдан бўшатиш мумкин

05.04.2020

Читать на русском языке

Корхоналарнинг ҳаммаси ҳам инқироз ва форс-мажорга дош беролмайди. Мулкдор барбод бўлган бизнесини ёпишга қарор қилган бўлса, меҳнат шартномаларини бекор қилишига тўғри келади.

 

Буни меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузмаган ҳолда қандай амалга ошириш мумкинлиги ҳақида юридик фанлар номзоди, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ buxgalter.uz сайтига гапириб берди:

Фуқаролик кодексининг 53-м. 1-қ. мувофиқ тугатиш – бу юридик шахсни унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилиш. Айни шу сабабли корхонанинг айрим бўлинмаларини (бўлимлари, хизматлари, цехларини) ёпиш уни тугатиш ҳисобланмайди. Тугатилаётган бўлинмалар ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаси штат ўзгариши муносабати билан бекор қилиниши мумкин.  

 

Мулкдорнинг алмашиши ёки қайта ташкил этиш – қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиб юбориш, қайта тузиш ёки ажратиш ҳам бизнесни тугатиш деб ҳисобланмайди.

 

Корхона тугатилиши муносабати билан штат ўзгаришидан фарқли равишда, қуйидаги ҳолларда меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилади:

  • ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ёки таътилда бўлганда;
  • ҳомиладор ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан.

 

Корхона тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётган бўлса, иш берувчининг зиммасига ходимга бошқа иш таклиф қилиш мажбурияти юклатилмайди. Меҳнат шартномаси касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органининг розилигисиз бекор қилинади.

 

Бунда иш берувчининг қатор мажбуриятлари сақланиб қолади.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_