Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ввез товар из-за рубежа – стал плательщиком НДС – читать на buxgalter.uzМожно ли одновременно применять нулевую и льготную ставки налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЭСФ: бюджетники – не исключение – читать на buxgalter.uzМожно ли уволить «срочника» на «больничном» - читать на buxgalter.uz

Кўп болали оилалар, ногиронлар, аудит – депутатлар қандай қарорга келдилар

04.06.2020

Читать на русском языке

 

Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

 

Бугунги кунда «кўп болали оила» тушунчаси 21 та қонун ҳужжатида, шу жумладан 5 та қонунда турлича талқин қилинмоқда. Шу сабабли берилаётган имтиёзлардан ҳақиқатда муҳтож бўлган оилаларнинг тенг ҳуқуқли равишда фойдаланиш имконияти мавжуд бўлмаяпти, ижтимоий адолат принципига риоя этилмаяпти.

 

Шу муносабат билан депутатлар томонидан Оила, Солиқ, Меҳнат кодексларига, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунга ва бошқа қонун ҳужжатларига тузатишлар биринчи ўқишда қабул қилинди. Бирхиллаштирилган кўп болали оила тушунчаси киритилмоқда, унга кўра ота-она ёки улардан бири билан бирга яшаётган тўрт ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган, шунингдек кундузги таълим шаклида таълим олаётган 22 ёшга тўлмаган талабалар бўлган оилалар кўп болали оилалар ҳисобланади.

 

Қуйидаги қонун лойиҳалари депутатлар томонидан янада такомиллаштириш учун тегишли соҳа қўмиталарига юборилди:

 

  • «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси амалдаги «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун ўрнига ишлаб чиқилган. Лойиҳада ногиронлиги бўлган шахсларнинг тенглигини таъминлаш ва камситилишига йўл қўймаслик, шахсий ҳаётининг дахлсизлик ҳуқуқи, ҳаракат эркинлиги ва фуқаролик, уй-жойга бўлган ҳуқуқи каби камчиликларнинг олдини олишга қаратилган нормалар акс эттирилган. Бироқ қонун лойиҳасининг айрим нормалари моддама-модда муҳокама қилинганида депутатларнинг танқидига, айримлари эса жиддий эътирозларига сабаб бўлди;

 

  • янги таҳрирдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси халқ депутатларининг кескин баҳс-мунозараларига сабаб бўлди.Масалан, малака сертификати бўлса-да, аудитор тўғрисидаги маълумотлар аудиторлар реестрига киритилмаган ва ваколатли органнинг веб-сайтида жойлаштирилмаган тақдирда, аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш мумкин бўлмайдими? Аудиторлик ташкилотлари хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобланадими?




Курс валют

2020-10-27
  • USD:10359.88 (+0.00) сум
  • EUR:12285.78 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум