Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Лавозим йўриқномаси: у иш берувчига қачон қўл келиши мумкин

22.05.2020

Читать на русском языке

Ходимнинг меҳнат мажбуриятлари ҳеч қаерда қайд этилмаган бўлса, ушбу мажбуриятларни бузгани учун уни ишдан бўшатиш жуда қийин бўлади. Тўғри тузилган лавозим йўриқномаси бу масалада иш берувчига ёрдам беради.

 

Уни қандай тузиш ва у билан қандай ишлаш ҳақида меҳнатга оид ҳуқуқ масалалари бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА гапириб берди:

 

– Мисол учун, маслаҳатчи сотувчингиз кунига ўнта товар ўрнига битта сотаяпти ва тегишинча, сотиш режасини бажармаяпти. Раҳбарият нуқтаи назаридан ишдан бўшатиш ҳақида қарор қабул қилиниши аён, бироқ ходимни шунчаки ишдан бўшата олмайсиз, уни меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳимоя қилади.

 

Меҳнат шартномасида ходим «мижозларга маслаҳат бериши ва товарни реализация қилиши» кераклиги қайд этилган. Демак, ҳатто кунига битта товарни сотса ҳам, бу унга иш ўрнини сақлаб қолиш ҳуқуқини беради.

 

Лавозим йўриқномаси – корхонанинг локал ҳужжати бўлиб, унда асосий вазифалар, муайян лавозимда ишлаш учун талаб этиладиган кўникма ва ваколатлар қисқача баён этилади. Ходимларнинг меҳнат мажбуриятлари бошқа локал ҳужжатларда (ИМТҚ, уставлар, интизом тўғрисидаги низомлар ёки б.) ёки меҳнат шартномаларида батафсил ёритилмаган бўлса, у керак бўлади. Йўриқноманинг вазифаси – қуйидагиларни мустаҳкамлаш:

  • ходимнинг функцияларини,
  • унинг асосий ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини,
  • малака талабларини;
  • ишнинг бошқа муҳим шартларини.

 

Йўриқномалар зиммасига ўхшаш мажбуриятлар юклатилган ходимлар ўртасида ишни тақсимлашда ҳам ёрдам беради. Масалан, офисда иккита референт ишлайди. Ким нима билан шуғулланаётганини билиш учун битта йўриқномада «қўнғироқларни қабул қилади ва ташриф буюрувчиларга маслаҳат беради», бошқасида – «кирувчи ва чиқувчи ҳужжатларга хавоб беради» деб ёзамиз. Офисда хат-хабарлар йўқолиб қолса, бунинг учун иккинчи референт жавоб беради.

Диққат! Ходимни лавозим йўриқномаси билан ундан тилхат олган ҳолда албатта таништириш керак. Тилхат матнига «Йўриқнома билан танишиб чиқдим» деган сўзларни, ходимнинг шахсий имзосини, фамилияси ва исми-шарифини, танишиб чиққан санасини киритинг. Йўриқномани имзолаган ходим ишдан бўшаган, унинг лавозимини бошқаси эгаллаган бўлса, янги қабул қилинган ходимни ундан тилхат олган ҳолда лавозим йўриқномаси билан таништиринг (бунда функциялари ўзгармаса).

 

Ташкилотдаги ҳар битта лавозим бўйича лавозим йўриқномаси тузилиб, шахссиз тусга эга бўлади (намунага қаранг). Қонун ҳужжатлари билан тасдиқланган шакли йўқ. Йўриқномаларни ишлаб чиқиш, уларни тасдиқлаш ва ўзгартиришлар киритиш тартиби ҳам белгиланмаган.

 

Баъзан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда қарам ташкилотлардаги лавозим йўриқномаларини ким ишлаб чиқиши кўрсатилади. Масалан, ФҲДЁ бўлими ходимларининг лавозим йўриқномаларини – туман (шаҳар) ҳокимлиги, ФҲДЁ архиви ходимларининг лавозим йўриқномаларини эса Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармалари раҳбарлари тасдиқлайди.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах