Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влечет размещение рекламы в Инстаграме Как рассчитать среднемесячную зарплату бухгалтера-совместителя Внимание! До конца года проверьте штатное расписание и изменения по зарплате Как рассчитать и уплатить налог на воду по итогам года

«Маҳалладан маълумотнома» талаб қилсалар, нима қилиш керак

23.01.2019

Читать на русском языке

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фуқаролардан яшаш жойидан маълумотномаларни тақдим этишни талаб қилишга ва уларни олиш учун Давлат хизматлари марказларига юборишга йўл қўйилмаслиги ҳақида эслатади.

 

2018 йил 15 октябрдан давлат хизматлари кўрсатилишида фуқаролар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек ҳокимликларга тавсифнома ва қуйидаги маълумотномаларни тақдим этишга мажбур эмаслар:

  • яшаш жойи бўйича (прописка қилинганлиги) яшаётганлиги ҳақида;
  • ишсизлиги ҳақида;
  • болани, ёлғиз шахсларни, пенсионерларни ва ногиронларни парвариш қилганлиги ҳақида.

 

Кўрсатилган маълумотларни олиш зарурияти туғилганда давлат органлари уларни ИИВ, Меҳнат вазирлиги органларидан мустақил равишда, шу жумладан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали сўраб олиши лозим.

 

Аммо, бугунги кунда маҳаллалар ва давлат хизматларини кўрсатишда иштирок этувчи бошқа муассасалар (ҳокимликлар, ИИБ, пенсия бўлимлари, туман солиқ инспекциялари, таълим муассасалари, банклар ва б.) қонунчилик талабларини нотўғри талқин этиб, фуқароларни юқорида кўрсатилган ҳужжатларни олиш учун Давлат хизматлари марказларига юбориш ҳолатлари жуда кўп кузатилмоқда. Бу эса ўз навбатида фуқароларнинг оворагарчилиги ва норозилигига, шу билан бирга давлат органларига нисбатан салбий қарашига сабаб бўлмоқда.

 

Шу боис, Агентлик Давлат хизматлари марказлари томонидан «маҳалладан маълумотнома» берилмаслигини расман эълон қилади. Улар орқали авваллари Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган манзил-маълумот ахборотлари берилади. Мазкур ҳужжат фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган маълумотномадан тубдан фарқланади.

 

! Яшаш жойидан маълумотномани тақдим этиш талаб қилинган фуқаролар қуйидаги ишонч телефонларига мурожаат қилишлари мумкин:

  • Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги – 1148;
  • Адлия вазирлиги – 1008.