Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Типичные ошибки в оформлении доверенности – читать на buxgalter.uz Как отразить матпомощь в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uz Отказ принять «уточненку» без камеральной проверки – это нарушение норм НК – читать на buxgalter.uz "Автомат" по заполнению расчета НДС подправили – читать на buxgalter.uz Почему налоговики корректируют суммы зачета у тех, кто платит НДС с 1 января – читать на buxgalter.uz ГНК не будет вводить новые штрафы за «неправильные» цены – читать на buxgalter.uz Как сдать перерасчет по НДС за прошлый год – читать на buxgalter.uz Внимание! Какие проблемы ЭСФ могут остаться нерешенными – читать на buxgalter.uz Камеральной проверке – быть. Вопрос – когда? – читать на buxgalter.uz Можно ли вычесть расходы на штрих-кодирование – читать на buxgalter.uz

Малака тоифаси қандай берилади

04.06.2020

Читать на русском языке

Хизмат бўйича кўтарилиш ёки меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори кўпинча ходимнинг малакаси, у лавозимга мувофиқлиги юзасидан ўтказилган аттестациядан муваффақиятли ўтганлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади.

 

Хизматчилар лавозимлари бўйича малака тоифалари қандай берилиши ва буни қандай тўғри расмийлаштириш ҳақида меҳнат ҳуқуқи бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА гапириб берди:

 

- Меҳнат кодексида “малака тоифаси” тушунчаси мавжуд эмас ва аксарият ҳолларда иш берувчи уни белгилашга мажбур эмас. Бироқ агар, масалан, ташкилотда меҳнатга ҳақ тўлашни ходимларнинг малакасига боғлиқ ҳолда табақалаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, ҳар бири учун маълумот, малака даражаси ва иш тажрибасига турли талаблар қўйиб, лавозимларни тоифаларга ажратиш мумкин.

 

Малака тоифалари (малака разряди билан чалкаштирмаслик керак) – бу муайян мезонларга тўғри келадиган ходимнинг малака, меҳнат унумдорлиги ва профессионализми даражаси. Разряд, ўз навбатида, ишнинг мураккаблигини белгилайди ва унинг бажарилиши учун ходимнинг малакасини талаб этади. Яъни разряд берилиши билан ходимнинг, ишлаб чиқариш лавозимлари ва касблари (“катта”, “етакчи” ва ҳ.к.) билан бўлган ҳолдаги каби мажбуриятлари доираси кенгайиши мумкин. Тоифа эса – ходимнинг профессионализмини бу ўзига хос тан олишдир. Шу боис малака тоифасини бериш одатда ходимга қўшимча вазифалар берилишига олиб келмайди.

 

Хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари бўйича қуйидаги малака тоифалари белгиланиши мумкин: олий, биринчи, иккинчи, учинчи.

 

Масалан, муҳандислик лавозими 1-тоифали муҳандис, 2-тоифали муҳандис, 3-тоифали муҳандис;  юрисконсульт лавозими – 1-тоифали юрисконсульт, 2-тоифали юрисконсульт, юрисконсульт лавозимларига ажратилиши мумкин ва ҳ.к.

 

Малака тоифаси лавозимнинг бир қисми ҳисобланади. Унинг берилиши лавозимни ўзгартириш ва унинг янги номининг ҳосил бўлишига сабаб бўлмайди ва ўзича, ходимнинг меҳнат шартномасига ўзгартиришлар киритишни талаб этмайди. Бироқ агар тоифа берилиши натижасида меҳнат шартномасида ёзилган ходим меҳнатининг  айрим шартлари ўзгарган бўлса (масалан, иш ҳақининг аниқ миқдори, таътилнинг муддати ва ҳ.к.), меҳнат шартномасига қўшимча келишувни расмийлаштириш зарур.

 

Тоифалар, қоидага кўра, ўтказиладиган аттестация натижалари бўйича белгиланади. Уни ўтказишнинг ягона тартиби қонунчиликда мавжуд эмас. Айрим тармоқлар учун ва айрим тоифадаги ходимлар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан аттестациядан ўтказишнинг ўз таомили назарда тутилган. Масалан – врачлар ва фармацевтлар, давлат ташкилотларининг юридик хизматлар ходимлари, ветеринарлар учун ва ҳ.к. Улар учун ушбу таомил қонунчилик билан мустаҳкамланмаган лавозимлар, мутахассисликлар ва касблар бўйича қандай аттестация ўтказилади ва тоифа берилади?

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_