Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Маъмурий тартиб-таомиллар механизми такомиллаштирилмоқда

26.12.2016

Адлия вазирлигида “Маъмурий тартиб-таомиллар механизмини такомиллаштириш” мавзусида семинар ташкил қилинди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг бугунги кундаги янги босқичи ҳақида батафсил  ва тўлиқ  маълумот берилди.

Батафсил айтганда:

 

Ҳозирги вақтда юртимизда хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларга кўпроқ эркинлик бериш, фаолиятига тўсқинлик қилаётган тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар юксак самаралар бермоқда ҳамда тадбиркорлик фаолияти 1200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмоқда.

 

Ўзбекитонда ялпи ички маҳсулотнинг 56,5%и, ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг 22%и ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 98%и  айнан шу соҳа – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳиссасига тўғри келмоқда. Мавжуд барча хўжалик субъектларининг 90%идан ортиғини кичик бизнес корхоналари ташкил этади, иш билан банд бўлган жами аҳолининг 78%и эса айнан шу тармоқда меҳнат қилмоқда.

 

Бироқ, тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган қатор чоралар кўрилишига қарамасдан тадбиркорларнинг молия-хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатлари учраб турибди. Жорий йилнинг ўтган даврида хўжалик судларида хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес субъектлари ва фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид 23 мингта иш кўрилиб, тадбиркорлар фойдасига 640 миллиард сўм ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинган, 133 нафар айбдор мансабдор шахсларга нисбатан тегишли суд таъсир чоралари кўрилган.

 

Президентнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сон Фармонида давлат кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорларга ўзининг манфаатли ва энг ишончли шериги сифатида қараётгани, тадбиркорларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг олди олинишини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўймасликка оид чоралар таклиф этилаётгани кўзга ташланади. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қабул қилиш вазифаси белгилаб берилди ва унда қуйидагиларни назарда тутиш масаласи қўйилди:

 

- давлат органлари бошқарув фаолиятининг ташкил этилишини такомиллаштириш;

 

- асосли ва тезкор қарорлар қабул қилиш орқали самарали давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш;

 

- юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга оширишнинг замонавий тартиб-таомилларини жорий этиш.

 

Тадбирда Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси вакиллари, Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчилари ҳамда тингловчилари, амалиётчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

 

  Алам АКОБИРОВ,  

Адлия вазирлиги

Ахборот хизмати катта маслаҳатчиси

 

Мавзуга оид материаллар:

 

Мамлакатнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш йўлида

 

Тадбиркорлар ҳуқуқлари Адлия вазирлиги ҳимоясидадир

 

Адлия органларининг вазифаси – тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

 

 

 “Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар:

 

Фермер хўжалиги ўзи етиштирган сутни ўз хўжалик транспортида ташиб, биз билан транспорт хизмати кўрсатиш бўйича шартнома тузиши ва биз ушбу хизматни қабул қилишимиз қонуний ҳисобланадими?

 

Қурилиш материалларини олди-сотди шартномаси асосида баланс қийматидан паст нархда сотишимиз мумкинми? Бу ҳолатда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

 

Корхона фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт бўлган ЎзР қонунчилигида белгиланган йил якунлари бўйича корхона фойдасини тақсимлаш тўғрисидаги муайян муддатлар мавжудми? 2) Тақсимланмаган фойданинг бир қисмини вақтинчалик капиталлаштириш учун ҳужжатлар пакетини қандай қонуний тузиш мумкин?