Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Мақсад – манфаатлар мувозанати…

23.05.2018

Читать на русском языке

Бўлажак солиқ ислоҳотининг фаол муҳокамаси давом этмоқда. Турли таклифлар билдирилмоқда. Хусусан, «СБХ» газетасида (2018 йил 22 майдаги 21-сони) иқтисодий шарҳловчи Жорилла Абдуллаевнинг материали чоп этилгандан сўнг мутахассислар яна турли фикр билдирдилар…

 

gazeta.norma.uz сайт статистикасини таҳлил қилди.

 

2018 йил 21 май куни (рус тилида чоп этилган пайтдан буён 5 кун ўтгач) соат 12.00 даги ҳолатга кўра натижалар қуйидагича:

  • ўқилди – 3 075 киши;
  • ёқди – 597 киши.

 

Жами 31 та фикр билдирилган, шу жумладан:

  • ижобий – 20 та фикр (64%дан ортиқ);
  • салбий  – 6 та фикр (20%дан оз);
  • нейтрал  – 5 та фикр (16%дан ортиқ).

 

Тўғри, бу локал тартибда танлаб олинган, балки социологиянинг барча қоидаларига мувофиқ бизнес-муҳитда Концепция лойиҳаси қанчалик оммавий тус олган деган мазмунда сўров ўтказган маъқулдир.

 

Яна бир мулоҳаза – мунозара давомида салбий фикр билдирганлар ҳиссиётга берилиб, муҳокама этилаётган масаланинг моҳиятини бирмунча четда қолдирганлар…  

 

Яхшиси, ислоҳотдан кутилаётган мақсад ва вазифаларга алоҳида эътибор бериб, суҳбатни оғир-босиқлик билан давом эттиришни таклиф этаман.

 

Авваламбор қуйидагиларни қайд этиб ўтишни хоҳлардим:

1. Ўзбекистон мустақил давлат сифатида иш юритиш давомида солиқ тизимини шакллантириш ва қўллаш бўйича ўзига хос ноёб тажриба орттирди, бугунги кунда у реал ишламоқда ва дефицитсиз бюджетни шакллантирмоқда. Фикримча, бу ишда фаол қатнашган барча мутахассисларга катта раҳмат айтиш керак.  

2. Ўзбекистон ташқи ёрдамсиз, манфаатдор ва манфаатдор бўлмаган томонларсиз ўз мамлакатининг солиқ тизимини сифатли равишда ислоҳ эта оладиган малакали ходимлар ва маҳаллий экспертларга эга.

3. Бизнес-ҳамжамият аъзоларининг аксарияти Президентнинг қисқа муддатда солиқ тизимини тубдан ислоҳ қилишга доир талабларини қўллаб-қувватлайди.


Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (ЛБМА) ўзининг тақдимотида солиқ ислоҳотидан кўзланган мақсадни кўрсатди – «Инвестициялар ва Ўзбекистон Республикаси бюджетининг даромад қисми мунтазам ўсишини рағбатлантирувчи замонавий солиқ тизимини яратиш». Ушбу мақсад давлат ва бизнес манфаатларини ҳисобга олаётгани, бироқ меҳнат қилувчи кишининг манфаатларини ҳеч инобатга олмаётганлигини қайд этиб ўтмоқчиман. Расмий манбалардан маълум бўлишича, Ўзбекистондаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг ярмидан ортиғи ЖШДС тўламайди, қарийб 500 мингта янги ишчи ҳар йили меҳнат бозорига чиқади. Фикримча, ислоҳот мақсадини шакллантиришга яна бир бор қайтиш зарур.

 

Мақсадни белгилаш – иккинчи даражали масала эмас. Фақат аниқ шакллантирилган мақсад тизимдаги қолган барча элементларни шакллантириш учун база бўла олади.

 

Солиқ тизими пул муомаласи тизими билан уйғун боғланмай туриб, муваффақиятли ишлай олмайди.


Концепцияни шакллантириш босқичидаёқ уч контурли пул муомаласи тизимининг бўлажак имкониятларидан фойдаланилишини хоҳлардим.  


Хусусан, барча солиқлар ва мажбурий тўловларни қуйида кўрсатилган тизимга киритишни таклиф этаман:

  • ишлаб чиқариш контури;
  • истеъмол контури;
  • ташқи савдо контури.


Амалиётда мазкур таклифни амалга ошириш умуман харажат талаб этмайди. Бироқ бундай ёндашув умуман солиқ тизимини қуришда устувор вазифаларни белгилаб олиш имконини беради.

 

Ишлаб чиқариш контури – Ўзбекистон солиқ тизимининг асоси. Контур иложи борича қуйи даражадаги солиқ юкига эга бўлиши лозим. Айни пайтда контурда ишловчи солиқлар бюджет даромадларининг катта қисмини шакллантириши керак. Ушбу контурдаги солиқларнинг асосий вазифалари – кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, меҳнат, табиий ва хом ашё ресурсларидан оқилона фойдаланиш. Солиқларнинг турлари – ҚҚС, оборотдан солиқ, акциз ва ресурс солиқлари.   


Истеъмол контури.


ЛБМА Концепциясида назарда тутилишича, пул маблағлари ишлаб чиқариш контуридан истеъмол контурига ўтаётганда бозордаги барча иштирокчилар ва даромад турлари учун ягона бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) тўланади. Бу ечимни бир сўз билан – инқилобий деб баҳолаш мумкин. Таклиф этилаётган солиқ ишлаб чиқариш контуридаги пул маблағлари истеъмол ва ташқи савдо контурларига назоратсиз олиб чиқиб кетилишини самарали чеклай олади. Яъни бир томондан, ЖШДСнинг бу кўриниши жисмоний шахсларнинг барча турдаги даромадларига солиқ солишнинг ягона алгоритмини яратишга, бунинг натижасида «хуфия иш ҳақи» тўлаш иқтисодий базасини деярли барбод қилишга қодир. Бошқа томондан, ушбу солиқ активлар ишлаб чиқариш контуридан миллий валютага, кейин эса ЭАВга олиб чиқилаётганда жисмоний шахсларнинг даромадларига улар шаклланган жойда самарали солиқ солиш имконини беради. ЛБМА таклиф этган 25%лик ставка бир қарашда анча «қулай».

 

Назаримда, ишлаб чиқариш контуридан истеъмол контурига активлар оқиб ўтишининг асосий регулятори сифатида ушбу солиқни қўллаш тажрибасига эга бўлибгина, унинг миқдори (кўпайиши ёки камайиши) ҳақида гапириш мумкин бўлади. 

 

Ташқи савдо контури – солиқ тизимининг энг мураккаб элементи. Контур назорат органларининг доимий алоҳида эътиборини талаб этади. Ушбу контурнинг асосий муаммоси – экспорт-импорт операцияларини ўтказишда тенгсиз айирбошлаш.

 

Ўзбекистон иқтисодиёти ривожига салбий таъсир кўрсата оладиган жараёнлар айни шу контурда жадал шаклланиши мумкин. Сабаби – ушбу контурда давлат томонидан тартибга солинадиган масалаларнинг бир қисми божхона ҳудудидан ташқарида, бинобарин, молия ва солиқ органлари ваколати ва назоратидан ташқарида.

 

Экспортда активларни пасайтирилган нархларда олиб чиқиш ва импортда активларни оширилган нархларда ЭАВда олиб чиқиш умуман иқтисодиётнинг барқарорлигига ва аҳоли фаровонлигига катта таъсир қилиши мумкин.

 

Давлат назорат қилмайдиган капитални олиб чиқиб кетишга доир кўплаб мисолларни деярли барча қўшниларимиз – МДҲ мамлакатларида кўришимиз мумкин.

 

Ташқи савдо контуридаги солиқ юки даражаси ва таомиллари ички ишлаб чиқариш бозорини халқаро корпорациялар экспансиясидан самарали ҳимоялаши керак.

 

Эҳтимол, контурнинг молиявий қисмида «Тобин солиғи» – 1978 йилда Нобель мукофоти лауреати Жемс Тобин капитал миграциясини ҳамда валюта бозоридаги ортиқча самарадорлик пасайишини назорат қилувчи восита сифатида таклиф этган хорижий валюта билан спот-операцияга солиқни қўллаш ҳақида ўйлаб кўриш керакдир.

 

ҚҚС ёки ягона солиқ тўлови?


Бу масала кўп баҳсларга сабабчи бўлмоқда… Бугун ягона солиқ тўловини тўлаётган тадбиркорларнинг аксарияти айни пайтда амал қилаётган бюджет билан ҳисоблашиш тартибини сақлаб қолмоқчидек кўринади.


ҚҚСга ўтишни тавсия этаётган мутахассислар иккита далил келтирмоқда:


1-далил. Кичик бизнес субъектларининг солиқ юки солиқ солишнинг умумий тизими бўйича солиқ тўловчи корхоналарнинг солиқ юкига қараганда анча кам.

 

2-далил. Оборотдан солиқ ҚҚС билан боғланмайди.

 

Ушбу иккита муаммони ҳал этиш мумкинми? Анъанавий солиқ солишнинг барча «қонунлари» бузилса, ҚҚС ва оборотдан солиқни ҳисоблаб чиқариш алгоритмлари «боғланса», унга ҳа деб жавоб берса бўлади. 

 

Ўзбекистон солиқ тизими қуйидаги талабларни белгилайди, дейлик:

 

1. Корхона солиқлардан бири – ҚҚС ёки оборотдан солиқни мустақил равишда танлайди. Бунда корхоналар қолган барча солиқлар ва тўловларни (акциз ва ресурс солиқлари) ягона қоидалар бўйича тўлайдилар.

2. Оборотдан солиқ ставкаси ҚҚС ставкаси миқдорининг 50%ини ташкил этади.

3. ҚҚСни ҳисоблаб чиқаришда ушбу солиқни тўловчилар илгари етказиб берувчи тўлаган оборотдан солиқ суммасини ҳисобга киритадилар.

 

Таклиф этилаётган ставкалар нисбатлари:

  • ҚҚС ставкаси 20% бўлганда оборотдан солиқ ставкаси миқдори – 10%.
  • ҚҚС ставкаси 18% бўлганда оборотдан солиқ ставкаси миқдори – 9%.
  • ҚҚС ставкаси 16% бўлганда оборотдан солиқ ставкаси миқдори – 8%.
  • ҚҚС ставкаси 12% бўлганда оборотдан солиқ ставкаси миқдори – 6%.



Ягона ишлаб чиқариш комплекси тарзида солиқ солишнинг турли тизимида ишловчи корхоналар бизнесига жами солиқ юкини

ҳисоблашга мисол

 

Ишлаб чиқариш ва сотиш вариантлари

 

ҚҚС

 

 

Оборотдан солиқ ва ҚҚС

Оборотдан солиқ

 

Товар қиймати

Солиқ ставкаси

Солиқ

 

Товар қиймати

Солиқ ставкаси

Солиқ

 

Товар қиймати

Солиқ ставкаси

Солиқ 



1-бўғин

1 000,0

18,0

152,5

 

 

 

1 000,0

9,0

90,0

 

1-бўғин

500,0

18,0

76,3

500,0

9,0

45,0

500,0

9,0

45,0

 

2-бўғин

1 000,0

18,0

76,3

1 000,0

18,0

107,5

1 000,0

9,0

90,0

 

Жами

 

 

152,5

 

 

152,5

 

 

135,0

 

1-бўғин

300,0

18,0

45,8

300,0

9,0

27,0

300,0

9,0

27,0

 

2-бўғин

600,0

18,0

45,8

600,0

9,0

54,0

600,0

9,0

54,0

 

3-бўғин

1 000,0

18,0

61,0

1 000,0

18,0

98,5

1 000,0

9,0

90,0

 

Жами

 

 

152,5

 

 

179,5

 

 

171,0

 

1-бўғин

250,0

18,0

38,1

250,0

9,0

22,5

250,0

9,0

22,5

 

2-бўғин

500,0

18,0

38,1

500,0

9,0

45,0

500,0

9,0

45,0

 

3-бўғин

750,0

18,0

38,1

750,0

18,0

69,4

750,0

9,0

67,5

 

4-бўғин

1 000,0

18,0

38,1

1 000,0

18,0

38,1

1 000,0

9,0

90,0

 

Жами

 

 

152,5

 

 

175,0

 

 

225,0

 

 

Изоҳ: товар қиймати тегишли солиқ билан бирга келтирилган.

 

Хулосалар:

1. Келтирилган ҳисоб-китоблар иккитадан ортиқ ишлаб чиқариш занжирлари учун солиқ тизимининг ўзи оборотдан солиқ тўловчи корхоналарни ҚҚС тўлашга ўтишга рағбатлантиради.
2. ҚҚС ва оборотдан солиқ ставкаларининг ўзгариши, башарти ушбу ставкалар ўртасидаги нисбат сақланиб қолса, солиқ юки нисбатини принципиал даражада ўзгартирмайди.
3. ҚҚС ва оборотдан солиқ тўловчи корхоналар улуши атиги битта параметр – ушбу иккита солиқ ставкалари нисбатини ўзгартириш йўли билан осон тартибга солинади.

 

Яна бир гап.


Қанчалик ажабланарли кўринмасин, ўтказилаётган солиқ ислоҳоти муваффақияти кўп жиҳатдан солиқ тизимининг ўзига боғлиқ эмас. Давлат бюджетининг оқилона шакллантирилиши, солиқларнинг йиғилувчанлиги, солиқ базаси кенгайтирилиши ва инсофли бозор иштирокчилари солиқ юкининг камайтирилиши кўп жиҳатдан давлатнинг фаоллигига ва қуйидаги иккита масала ҳал этилишига боғлиқ:   



1. Истеъмол контурида нақд пул улушини камайтириш.
2. Товарларни ёппасига идентификациялаш электрон тизимини ривожлантириш.


Фикримча, пластик карталардан фойдаланиш орқали нақд пул улушини камайтириш ва истеъмол контуридаги тўловларнинг асосий массасини ташкил этиш «хуфия бозор» иштирокини анча қисқартиришига ҳеч ким қарши фикр билдирмайди. 

 

Россия Федерал солиқ хизмати ахборотига кўра, маркировкалаш тизими ишга туширилган пайтдан бошлаб бир йил ичида 72,8 млрд рубллик мўйнали буюмлар сотилганлиги ушбу тизимнинг самарадорлигидан далолат беради. Бу бир йил аввалги кўрсаткичдан 7 баравар кўп. Назорат-идентификация белгиларининг жорий этилиши хуфия оборотни истисно этиш вазифасини ҳал этибгина қолмай, бозордаги товарлар сифати янада юқори бўлишини ва самарали назорат қилинишини таъминлайди.    

 

Барчага ёқимли ва енгил солиқларни тилаб қоламан …

 

Григорий Зомерфрайнд.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-08-07
  • USD:7783.05 (--8.83) сум
  • EUR:9002.65 (--79.57) сум
  • RUB:122.96 (--1.23) сум