Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда оформить ЭСФ, если строительство объекта затянулось Если продавец отказывается выдать копию чека Как подготовить годовую финансовую отчетность, чтобы избежать доначислений по итогам автокамерального контроля Как рассчитать акцизный налог

МБнинг асосий ставкаси йиллик 15% даражасида ўзгаришсиз қолдирилди

19.12.2022

Читать на русском языке

Марказий банк бошқарувининг 15 декабрдаги йиғилишида шундай қарор қабул қилинди.

 

Жаҳон бозорида асосий озиқ-овқат  товарлари ва энергия ресурслари нархида мувозанатлашув кузатилаётган бўлса ҳам, ички бозорда нархларга бўлган босимлар сақланиб қолмоқда. Аҳоли инфляцион кутилмалари, умумий инфляциянинг сўнгги 3-4 ойда сезиларли ўзгармаганлиги ва айни пайтда базавий инфляциянинг ўсувчи тренди иқтисодиётда «нисбатан қатъий» пул-кредит шароитларини сақлаб қолишни тақозо этмоқда.

 

Инфляция ва инфляцион кутилмалар

 

Ноябрь ойида йиллик инфляция суръати 12,3%ни ташкил этди. Йиллик инфляция таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 16%га ошган бўлса, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлар мос равишда 10,7 ва 7,8%га қимматлашди.

 

Ноябрь ойи натижаларига кўра, аҳолининг келгуси 12 ой учун инфляцион кутилмалари 15,3%ни, тадбиркорларнинг кутилмалари эса 14,3%ни ташкил этгани ҳолда ўтган ойлар даражасида қолмоқда.

 

Йиллик базавий инфляция ноябрда 13,4%гача тезлашиб, унинг умумий инфляциядаги ҳиссаси 10,1 фоиз бандгача ошди.

 

Ички иқтисодий шароитлар

 

Рағбатлантирувчи фискал сиёсат, ташқи иқтисодий операциялар ҳажмининг сезиларли ўсиши ва иқтисодиётга йўналтирилган кредит қўйилмаларининг ортиб бориши фонида иқтисодий фаолликда барқарорлик сақланиб қолмоқда.

 

Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари ўртасида ноябрь ойида ўтказилган сўров натижаларига кўра, иқтисодий фаоллик индекси 51,1 бирликни ташкил этди.

 

Пенсия ва иш ҳақиларнинг оширилиши ҳамда трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмлари ўсиши, ўз навбатида, савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш соҳасида пул тушумлари ҳажмини ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 32,5%га ўсишига омил бўлди.

 

Ташқи иқтисодий шароитлар

 

Ташқи бозорларда юқори ноаниқлик даражаси сақланиб қолмоқда. Хусусан, жаҳон бозорида асосий озиқ-овқат  товарлари ва энергия ресурслари нархларида мувозанатлашув кузатилаётган бўлсада, уларнинг келгуси динамикаси бўйича хатар ва ноаниқликлар мавжуд.

 

Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида ташқи савдо операциялари бўйича экспорт тушумларида ҳам, импорт учун тўловларда ҳам ўсувчи тенденциялар кузатилди.

 

Экспорт ҳажми (олтин экспортини ҳисобга олмаганда) ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,3%га, импорт – 21,2%га ва трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 2,2 баробарга ошди. Шунингдек, ушбу даврда банкларнинг аҳолидан валюта хариди ва аҳолига валюта сотуви ўртасидаги ижобий тафовут 2,8 млрд долларга тенг бўлди.

 

Пул-кредит шароитлари

 

2022 йил август-ноябрь ойларида асосий ставканинг ўзгаришсиз қолиши ҳамда инфляциянинг келгуси йилда кутилаётган пасаювчи динамикаси иқтисодиётда «нисбатан қатъий» шароитларни таъминлашга хизмат қилди.

 

Банклараро пул бозорида ўртача тортилган фоиз ставкалари ноябрда 14,1%ни ташкил этиб, UZONIA индекси кичик тебранишлар билан тўлиқ фоиз коридори доирасида шаклланди.

 

Хатарлар ва ноаниқликлар  

 

Ёқилғи таъминоти билан боғлиқ масалалар транспорт-логистика ва ташиш нархларини ошириши орқали товарлар ва хизматлар нархларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Аҳоли даромадларининг, шу жумладан, мамлакатга пул ўтказмаларининг юқори ўсиш суръатлари фонида иқтисодиётда ялпи талаб ҳажмидаги юқори ижобий суръатлар, ялпи таклифдаги айрим узилишлар фонида инфляцияга оширувчи босим ўтказиши эҳтимолларини юзага келтиради.

 

Шу билан бирга, глобал иқтисодий фаоллик ва эҳтимолий рецессия билан боғлиқ хатарларнинг сақланиб қолаётганлиги, келгуси йилда ташқи талабни камайтирувчи аҳамият касб этади.

 

Геосиёсий тангликнинг давом этиши эса ташқи молия бозорларида мамлакатимизнинг «хатар мукофоти»нинг ортишига олиб келиши мумкин. Ушбу омиллар глобал молиявий шароитларнинг қатъийлашиб бориши фонида ташқи молиялаштириш имкониятларининг қисқариш хавфини орттиради. 

 

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги таянч йиғилиши 2023 йил 26 январь кунига белгиланган.