Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Платность счета-фактуры – это новый налог? - читать на buxgalter.uzКак подготовиться к проведению инвентаризации по всем правилам - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как провести инвентаризацию - читать на buxgalter.uzГНК аннулировал свидетельство плательщика НДС. Законно ли это? - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как установить онлайн-кассу и с ней работать- читать на buxgalter.uzПрезидент распорядился сократить бюрократические препоны - читать на buxgalter.uzКак вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uz

Меҳнат шартномалари қоғоз шаклида қолади

01.11.2019

Читать на русском языке

Ўтган ҳафта пойтахтда «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексини такомиллаштириш» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

 

Муҳокаманинг асосий мавзуси Меҳнат кодексининг янги таҳрири лойиҳаси бўлди. Тадбирда уни ишлаб чиқувчилар – эксперт гуруҳи аъзолари, Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Иш берувчилар конфедерацияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, шунингдек бошқа тузилмалар вакиллари иштирок этишди.

 

Икки кун давомида ишлаб чиқилган Меҳнат кодексининг муҳим янгиликлари тақдим этилди, фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди, ишлаб чиқувчиларнинг айтишича, улар келгусида лойиҳа устида ишлашда албатта инобатга олинади. 

 

Иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатлари тўғрисидаги асосий маълумотларни қамраб оладиган электрон Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) тақдимоти алоҳида эътиборга лойиқдир. Эслатиб ўтамиз, ҚҲТБТ порталида 2019 йил 1 октябрдан жорий этиш назарда тутилган ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилган эди. Лекин «Mehnat.uz» ахборот-компьютер маркази директори  А.Элмуродовнинг маърузасидан тизим ишга туширилиши кейинга, келгуси йилнинг бошига қолдирилганлиги маълум бўлди.

 

Унинг айтишича, аввалбошдан ЯММТнинг мақсади меҳнат шартномаларини ушбу сервисда тузишдан иборат бўлган. Фақат шундай тарзда шакллантирилган электрон ҳужжат юридик кучга эга бўларди. Бироқ дастурни ишлаб чиқиш жараёнида бу ғоядан воз кечилди, сабаби бугунги кунда ЭРИдан ташқари, ходимларни идентификациялашнинг ҳамма фойдалана оладиган ишчи дастаги мавжуд эмас. Шу боис ЯММТнинг сўнгги версияси ёзма шаклда тузилган меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш тизими кўринишида тақдим этилди. 

 

Яъни меҳнат шартномаларини қоғоз шаклида расмийлаштиришда давом этилади, ундаги асосий маълумотлар ва реквизитлар мажбурий тартибда ЯММТга киритилади. Дастурий комплекс жорий этилганидан кейин бу жараён қуйидагича амалга оширилади: иш берувчи ЭРИ воситасида тизимга киради, ташкилот ва иш ўринлари тузилмасини ташкил этади, уларнинг ҳар бирига меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказади. Меҳнат шартномаси рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, иш ўрни бешинчи куни автоматик тарзда бўш иш ўрнига айланади ва Бўш иш ўринлари миллий порталида эълон қилинади.

 

Меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш, унга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш, шунингдек бекор қилиш бўйича ҳар бир транзакция, ўз навбатида, электрон меҳнат дафтарчасини шакллантиради. Унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:

  • жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига (ЖШШИР) асосланган меҳнат дафтарчалари эгаларининг реквизитлари;
  • ходимга тааллуқли ҳар қандай маълумотни ЭРИ ёрдамида киритган ва тасдиқлаган юридик шахсларнинг (иш берувчиларнинг) реквизитлари;
  • ушбу маълумотларнинг мазмуни, шу жумладан ишга қабул қилиш, бажариладиган ишлар, бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар.

 

Электрон меҳнат дафтарчасидан иш берувчи, маҳаллий меҳнат органлари, шунингдек ходимда ЭРИ мавжуд бўлганда эркин фойдалана олади.

 

А.Элмуродовнинг таъкидлашича, ЯММТда тизим жорий этилгунга қадар юзага келган меҳнат муносабатлари ҳисобга олинмайди, сабаби бугунги кунда уларни рақамлаштиришнинг имкони йўқ. Яъни 2020 йилгача бўлган меҳнат муносабатлари ва стажни ҳисобга олиш дастур ишга тушгунига қадар қандай бўлса, шундай тартибда қайд этилади.

 

Шу тариқа, тизим ишга туширилгунига қадар тузилган меҳнат шартномаларини ЯММТда рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини юклайдиган лойиҳа нормасига тузатиш киритилиши эҳтимоли бор.

 

ЯММТ меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш тизимидан ташқари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • бўш иш ўринлари миллий электрон базаси;
  • хусусий бандлик агентликлари реестри ва шахсий кабинетлари;
  • хорижда ишга жойлашишга талабгорларнинг умумий миллий базаси;
  • Бандлик маркази ходимлари ишини автоматлаштириш тизими;
  • мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларининг битирувчиларини ишга жойлаштириш маълумотлари базаси;
  • меҳнат бозори бўйича маълумотлар таҳлили ва ҳисоботлар модули;
  • меҳнат бозори бўйича прогнозларни шакллантириш модули.

 

Айни пайтда тизимни яратиш ишларининг тахминан 80%и якунланган. Тизим очилган ва тест режимида my.mehnat.uz манзили бўйича жойлаштирилган. Интернетга уланган исталган қурилмадан унга кириш мумкин. Рўйхатдан ўтиш учун ЭРИ керак бўлади.

 

ЯММТни ДСҚ, Давлат персоналлаштириш маркази, Пенсия жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (имконияти чекланган шахслар тўғрисидаги маълумотларни айирбошлаш учун), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Халқ банки» (шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўлдирилиши ҳақидаги маълумотларни олиш учун) ва меҳнат органлари билан интеграциялаш режалаштирилмоқда.




Ленара Хикматова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_