Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Моддий ёрдам – 2020: нимани бой бермаслик муҳим

15.06.2020

Читать на русском языке

Пандемия шароитида ходимларга моддий ёрдам тўлаш ва унга солиқ солиш мавзуси ҳар қачонгидан ҳам долзарб. Жорий йилда ҳисоб-китобларда нималарни инобатга олиш лозимлигини Тошкент шаҳар Юнусобод туман ДСИ бош солиқ инспектори Низомитдин СУЛТОНОВ тушунтирди:

 

- Моддий ёрдамнинг учта тури мавжуд:

  • ходимнинг даромади ҳисобланмайдиган ёрдам ва тегишинча, ЖШДС солинмайди;
  • рағбатлантириш хусусиятига эга тўлов ҳисобланадиган ёрдам ва тегишинча, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради. Унга тўлиқ миқдорда ЖШДС солинади;
  • СКнинг 377-моддасида келтирилган моддий ёрдамнинг махсус турлари, уларга фақат муайян миқдорда ЖШДС солинмайди.

 

СКнинг 378-моддаси имтиёзни назарда тутади, унга мувофиқ моддий ёрдамнинг айрим турларига муайян миқдорда солиқ солинмаслиги лозим:

  • ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёхуд соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар;
  • бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан тўловлар;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш.

 

2020 йил учун 27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон Фармон билан солиқ солинмайдиган моддий ёрдам суммаси МҲЭКМнинг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача оширилди. Кўрсатилган асосларга кўра йил давомида МҲЭКМнинг 7,5 бараваридан ортиқ тўланган барчасига умумий асосларда солиқ солиниши лозим.

Мисол
МҲЭКМнинг 7,5 бараварини инобатга олган ҳолда моддий ёрдамга солиқ солиш
Ходимга моддий ёрдам тўланди:
  • январь ойида бола туғилиши муносабати билан 4 000 000 сўм;
  • март ойида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун – 3 000 000сўм.
Бу ҳолда имтиёз максимал даражада қўлланилади (7,5 х 679 330 = 5 094 975 сўм), ҳақиқатда тўланган моддий ёрдам суммаси ва солиқ солинмайдиган сумманинг энг юқори миқдори ўртасидаги фарққа ((4 000 000 + 3 000 000) – 5 094 975 = 1 905 025 сўм) ЖШДС солиниши керак.

 

Вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга кўрсатиладиган ёрдам моддий ёрдамнинг бошқа турларидан фарқ қилади. У ҳар бир шундай ҳолат бўйича чекловларсиз берилиши мумкин ва  ҳар гал МҲЭКМнинг 7,5 баравари миқдорида солиқ солинмайди.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_