Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что делать, если служебная машина «засветилась на камеру» - читать на buxgalter.uzВведен ли в Узбекистане официально режим «ФОРС-МАЖОР» - читать на buxgalter.uzНужен новый этап либерализации рынка аудита – читать на buxgalter.uzПриближаются горячие даты! Не забудьте сдать расчеты по НДС, по налогу на дивиденды и проценты – читать на buxgalter.uz Имеет ли право подписи главбух, работающий по ГПД? – читать на buxgalter.uz Почему выросли поступления НДФЛ в I квартале – читать на buxgalter.uzПодводные камни регистрации плательщиков НДС по новым правилам – читать на buxgalter.uzЧто нужно знать о сроках регистрации плательщиков НДС – читать на buxgalter.uzМинфин разъяснил, как применять УП-5996 – читать на buxgalter.uzНалоговые последствия за бездействующее оборудование – читать на buxgalter.uz

Мол боқиш ва ем тайёрлаш қонун билан тартибга солинади

23.01.2019

Читать на русском языке

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Яйловлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Унинг асосий мақсади – яйловлардан самарали фойдаланиш учун шарт-шароит яратиш, дея хабар берилади Қонунчилик палатаси сайтида.

 

Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари ташаббусига кўра Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан биргаликда ишлаб чиқилган.

 

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди, ҳозир парламент қуйи палатасининг фракциялари ва қўмиталарида фаол муҳокама қилинмоқда.

 

Яйловлардан фойдаланиш бўйича самарали ҳуқуқий механизм яратилмагани, мазкур соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи махсус қонун қабул қилинмагани, давлат бошқаруви органларининг ваколатлари аниқ белгиланмагани, илмий-тадқиқот ва инновацион ишланмалар жорий этилмагани, сув таъминоти иншоотлари эскиргани натижасида яйловларнинг ҳолати йилдан-йилга ёмонлашиб бормоқда.

 

Кейинги 35–40 йил давомида кўчма чорвачиликда яйловлардан меъёрдан ортиқ фойдаланиш, молларни яйловларда ортиқча боқиш ҳамда бошқа антропоген таъсирлар натижасида чорва озуқаси ҳажми камайиб, яйлов ерлари инқирозга юз тутмоқда. Ҳозирги кунга келиб яйлов майдонларидан 16,4 млн гектари (78%и) инқирозга учраган, 20%дан ортиқ майдондаги яйлов ва пичанзорда ўсимликлар сони ҳамда турлари камайиб, маҳсулдорлик 2 баробарга қисқарган. Агар ўтган асрнинг 90-йилларида яйловларда 247 турдаги ўсимлик учраган бўлса, ҳозир атиги 42 тури қолган. Бошқалари хўжасизларча фойдаланиш ва пайҳон қилиш натижасида йўқолган.  

 

Аксарият ривожланган мамлакатларда яйловлардан оқилона фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солиш масалалари махсус қонунлар билан белгилаб қўйилган. Қўшни давлатлар (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш яйловлардан фойдаланишда йўл қўйилган хато ва камчиликларнинг олдини олиш имконини беради.

 

Кўриб чиқилаётган қонун лойиҳасининг фарқли жиҳати – унинг тўғридан-тўғри амал қилишида, яъни нормалар қўшимча қонуности ҳужжатлар қабул қилинишини талаб этмайдиган императив шаклда баён этилган.