Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Пошаговая инструкция: как провести инвентаризацию - читать на buxgalter.uzГНК аннулировал свидетельство плательщика НДС. Законно ли это? - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как установить онлайн-кассу и с ней работать- читать на buxgalter.uzПрезидент распорядился сократить бюрократические препоны - читать на buxgalter.uzКак вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uz

Нима учун доллар бундай суръатда ўсиб бормоқда

12.08.2019

Читать на русском языке

 

Марказий банк 10 августдан валюталарнинг янги курсини эълон қилди ва Ўзбекистон сўмининг кескин кучсизланиши нима билан боғлиқлигини тушунтирди.

 

Бундай вазиятнинг шаклланишига бир қатор ташқи ва ички омиллар сабаб бўлмоқда.

 

Ташқи омиллар. Жорий йилнинг июль ойидан бошлаб Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкор давлатлари (Россия, Қозоғистон ва Хитой) миллий валюталари алмашув курсининг қадрсизланиш тенденцияси кузатилмоқда ва бу, ўз навбатида, ички валюта бозоримиз иштирокчиларининг алмашув курси бўйича кутилмалари ва қарорлар қабул қилиш жараёнига маълум даражада таъсир кўрсатмоқда.

 

Ички омиллар, асосан, импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютага бўлган талабнинг ўсиб бориши билан боғлиқ.

 

Ички валюта бозорида талаб ва таклиф ҳажмлари маълум бир даражада барқарор шаклланган даврда, Марказий банкнинг интервенциялари ишлаб чиқарувчилардан монетар олтинни сотиб олиш натижасида ҳосил бўлган қўшимча ликвидликни стерилизация қилиш билан биргаликда, валюта курсини қисқа муддатли тебранишларини пасайтирувчи инструмент сифатида қўлланиб келинади.

 

Бунда ички валюта бозорида юзага келган жорий ҳолатни инобатга олиб, Марказий банк интервенцияларни амалга оширишда валюта курси кунлик тебранишининг кенгайтирилган коридорини қўллаш механизмига ўтмоқда.

 

Марказий банк алмашув курсининг валюта бозорида юзага келган жорий ҳолатга қисқа муддатли курс тебранишларнинг давом этиши хамда кейинчалик фундаментал трендига қайтиши ҳисобига катта бўлмаган ўзгаришлар билан мослашиб олиши мумкинлигини билдиради.