Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ноширлар лицензия учун аризани онлайн тарзда топширишлари мумкин

23.12.2015

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан янги хизмат ноширлик фаолияти билан шуғулланишга қарор қилган юридик шахсларга лицензиялаш учун Ягона портал орқали электрон ариза юбориш имконини беради.

 

Хизматни олиш учун ариза берувчи онлайн-шаклдаги аризани тўлдиради ҳамда унга қуйидагиларни электрон шаклда илова қилади:

 

-юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

 

-лицензия талабгори томонидан аризани кўриб чиқишга йиғим учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

 

-мавжуд моддий-техника базаси, асбоб-ускуналар ҳамда лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун зарур бошқа техника воситалари тўғрисида маълумотлар;

 

-юридик шахс ходимларида тегишли олий ёки ўрта махсус маълумот ҳамда ноширлик ишида камида 3 йил иш тажрибаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (маълумот тўғрисида ҳужжат ва меҳнат дафтарчаси нусхалари).

 

Аризани кўриб чиқиш муддати 30 кунни ташкил қилади. Лицензия бериш учун қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарнома банк ҳисобварағи реквизитлари, давлат божи тўлаш муддатлари кўрсатилган ҳолда фойдаланувчининг ИДХЯПдаги шахсий кабинетига ва электрон почтасига юборилади.  Кўриб чиқиш учун ариза берувчидан 2 ЭКИҲ миқдорида йиғим ундирилади.

 

Ижобий қарор тўғрисидаги хабарнома олингандан кейин фойдаланувчи лицензия бериш учун давлат божини тўлаши лозим. Бу бож ЭКИХнинг 10 баравари миқдорида ундирилади. Бунда болалар адабиёти, норматив маълумотномалар, илмий-техника адабиёти, маълумотнома-энциклопедия китоблари, шунингдек ногиронлар учун мўлжалланган маҳсулотлар нашр қилишга ихтисослашган нашриётлар белгиланган миқдорга нисбатан 50 фоиз миқдорда давлат божи тўлайдилар.

 

Ариза берувчи томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилинганидан кейин ҳамда у томонидан лицензия битими имзолангандан сўнг Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги 3 кун муддатда лицензия бериши шарт.

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

ИДХЯПда “Ўзстандарт”дан янги хизматлар

 

Стандартлаштириш бўйича ҳужжатларни экспертиза қилишга буюртмани Интернет орқали бериш

 

ИДХЯП орқали юридик шахслар учун барча солиқ имтиёзлари ҳақида маълумот олиш мумкин