Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ОБУНА 2018: обуна бўлишга ким шошилади?

14.06.2017

Ҳар йили «Солиқ ва божхона хабарлари» ва «Норма» газеталарига 7–8 ой олдиндан кейинги йил учун обуна бўлиб, пулини тўлиқ ўтказиб улгурадиган ўқувчилар топилади! Нима учун улар ҳали жорий йилдаги сонларимизнинг ярмини олиб улгурмасдан навбатдаги йиллик комплектни қўлга киритишга шошилишади? Биз 2018 йилдаги илк обуначиларимиз бўлган компанияларнинг бош бухгалтерлари билан боғланиб, улар билан шу хусусда суҳбатлашдик.

 

 

“Кўпроқ саволга кўпроқ жавоб олгим келади”

 

Елена Биндер, OFTOBLI OIL МЧЖ

 

– Бир сафар солиқ органига ҳисобот топшираман, деб роса сарсон бўлдим. Баъзи маълумотларни янги қонунчиликка кўра қандай тўғри ҳисобланиши бўйича ҳар бир мутахассис турлича фикр билдирди. Чалкашлик рўй бермасин, деб ҳавотирландим. Шунда сайтингизда бир мақолани ўқиётиб, “Жавоб берамиз” хизматингизга мурожаат этиш фикри туғилди. Ҳеч қанча вақт ўтмай, экспертлардан саволимга ҳар томонлама мукаммал, батафсил, асосланган мисоллар билан келтирилган жавобни олдим.  

 

Яна бир ҳолатни айтиб берай: етти қаватли бинонинг икки қавати бизнинг фирмамизга тегишли. Кўчмас мулк коэффициентини ҳисоблаш бўйича ҳам турлича ёндошувлар билдиришди. Аниқ жавоб ололмай қийналдим. “Жавоб берамиз” хизматидагилар менга ушбу ҳолатда коэффициентни қандай ҳисоблашни тушунтириб, хаттоки ишимни осонлаштириб ҳисоблаб ҳам беришди. Унинг нусҳасини олдим-да, солиқ органига олиб бордим. Солиқ мутахассислари биронта ҳам эътироз билдирмай, уни қабул қилишди.

 

Фақат обуна бўлганлар учун савол бериш миқдорининг чеклангани яхши эмас назаримда. Кўпроқ савол бериб, жавоб олгимиз келади.

 

 

“Миннатдорчиликлар “Норма”га айтилиши кераклигини билардим”

 

Наталья Грачева, PIPE TECHNOLOGIES MCHJ

 

– Фирмамизнинг бирваракайига бир нечта ходимига маиший газдан қарзлари бўлмаса-да, асоссиз равишда қўшимча тўлов талабномалари келибди. Шу масала қизғин муҳокама палласига чиққанида газетангизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқи бузилса, нималар қилиш, қаерга мурожаат этиш лозимлиги ҳақида мақола берилгани ёдимга тушди. Нашрнинг шу сонини топиб, ходимларга бердим, улар муаммо ижобий ҳал бўлганидан кейин анча вақтгача менга “раҳмат” айтиб юришди. Аслида у миннатдорчиликларнинг барчасини “Норма”га айтиш кераклигини билардим...

 

Фирмамиз полиэтилен ўтказгичлар, фитинглар, томчилаб суғориш мосламаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Унинг ўз умумовқатланиш хонаси мавжуд. Тегишли ҳужжатлар бўйича баъзи ҳодимларимизнинг имтиёзли овқатланиши тавсия этилган – булар бевосита ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчиларимиз. Ҳужжатларни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш, имтиёзларни қай усулда ҳисоблаш, озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича қандай проводкалар қилиш, уларни қандай ҳисобдан чиқаришни газетада эълон қилинган биргина мақоладан билиб олдик. Қаергадир бориш, кимларгадир қўнғироқ қилиб суриштиришга мутлақо ҳожат қолгани йўқ.

 

 

“Семинарларга ҳар доим ҳам пул тўлаб боролмаймиз”

 

Людмила Тухватуллина, "YUNUSOBOD ADVOKATLARI" AH

 

– Биз ҳам юридик, ҳам жисмоний шахсларга юридик хизматлар кўрсатамиз. Қонунчиликни тушунтириш, жиноий ишлар, фуқаролик масалалари, мерос, қайси ҳолатларда қандай ҳужжатларни тўплаш бўйича маслаҳатлар берамиз. Аммо бизнинг ҳам ўз “маслаҳатчимиз” бор.

 

Фаолиятимизни бошлаган вақтимизданоқ “Норма” маҳсулотларига обуна бўлганмиз. Бирон ҳужжат қабул қилиниши билан унга муносабат билдирилади, мунозарага сабаб бўлиши мумкин бўлган жойлари дарров ёритилади.

 

Ташкилотимиз нотижорат бўлгани сабабли соҳамизга оид бўлган бепул семинарларга “жон-жон” деб қатнаймиз. Чунки уларга пул тўлаб боришга ҳар доим ҳам имокниятимиз бўлавермайди.

 

Ёдингизда бўлса, ўтган йили умумий даромадлар бўйича қонунчиликда ўзгаришлар рўй берди. Йил бошида моддий ёрдам учун қандай солиқлар тўланиши билмай, сўраб-суриштириб юрганлар кўп бўлди. Биз эса “Жавоб берамиз” хизматига мурожаат этдик ва уларнинг шарҳлари асосида қонунчиликка киритилган янгиликларни амалиётда қўллай бошладик.

 

Фақатгина нотижорат ташкилотлар фаолияти бўйича маълумотлар жуда оз берилади. Гарчи юртимизда нотижорат ташкилотларнинг сони жуда кўп бўлса ҳам бу борада умуман ёритилмай қолиб кетаётган масалалар ҳам йўқ эмас...

 

 

“Норма” билан “электрон муносабатлар”ни ҳам йўлга қўйдик”

 

Наталья Ягудина, "HAPPY-PEOPLE" МЧЖ

 

– Камида 10 йилдирки, нашрларга обуна бўлганмиз. Газета экспертларининг тушунтиришлари, намуналаридан фойдаланиб, масалаларнинг аниқ ечимини топган вазиятларимиз жуда кўп бўлган. Газеталарнинг электрон таснифи ишимизни анча енгиллаштиради. Излаш функциясидан фойдаланиб, зарур ҳужжатни дарров топиш мумкин. Аввал тикилган газеталарни бирма-бир варақлаб ўтирардик...

 

Менга энг кўп ёқадиган нарса — тезкорлик. Янги қонунлар, қарорлар тезкор равишда шарҳлаб бериладиган, амалиётда қўлланиши бўйича тавсиялар, намуналар келтириладиган бошқа хизмат йўқ. Одатда назарияни амалиётда қўллаш бироз мураккаблик туғдиради. “Норма” экспертлари киритилаётган янгиликларни айнан амалиётда қўллаш бўйича  кўрсатмалар беради. Бу эса жуда муҳим.

 

Солиқ солиш ва амалий бухгалтерия бўйича янада кўпроқ мисоллар билан тушунтиришлар келтирсангиз, нур устига аъло нур бўлар эди.

 

 

“Тўлаган пулим ўзини 10 баробар оқлайди”

 

Рина ХАФИЗОВА, “Proyektnaya Masterskaya Taxtaganov” ХК

 

– Раҳбар, бухгалтер ёки кадрлар билан ишловчи мутахассис Қонунчиликда рўй бераётган ўз соҳаси бўйича барча ўзгаришлардан биринчи бўлиб хабардор бўлиши керак. Шу мақсадда мавзулар бўйича туркумлаштирилган «Моҳир тахлам»дан доимий равишда фойдаланаман.

 

Биласизми, янги чиққан қонунларга бериладиган шарҳлар, қонун лойиҳаларига таклифлар ва тушунтиришлар ишончга лойиқ эканининг бир сабаби бор, бу ҳам бўлса, уларни ўз соҳасининг етакчи мутахассислари бўлган муаллифлар томонидан ёзилишидир.

 

Обуна бўлсамми-бўлмасамми, деб ўйлаб ўтирмаймиз, чунки бу маҳсулотлар ҳақиқатан бизга керак. Барвақт обуна бўлсам, фирманинг пулини тежайман, чунки бу вақт ичида имтиёзли нархларда обуна бўлиш мумкин. Йил бўйи шу тўланган сумма ҳам бонуслар, бепул семинарлар орқали ўзини ўн-ўн беш баробар оқлайди деб ишонч билан айта оламан.

 

Шу ўринда меҳнатимиз маҳсулига қизиқиш билдираётган, фаолиятимизни кузатиб бораётган ўқувчиларимиз, фойдаланувчиларимизга миннатдорчилик билдириб қоламиз. Озми-кўпми Сизларга фойдамиз тегаётгани биз учун катта бахт. Бизга билдирилаётган ишонч янада кўпроқ изланишимиз, бундан-да берилиб, меҳр билан ишлашимиз, ўз вазифаларимизни мукаммал даражада бажаришга интилишимиз учун туртки вазифасини ўтайди.

 

Айтгандай, газеталарга обуна мавсуми расман очиқ деб эълон қилинди. Биринчи бўлиб газета обуначилари учун тақдим этиладиган бонуслар ҳақида бу ерда  билиб олишиншиз мумкин. Сиз-чи? Сиз газетамизга обуна бўлишга улгурдингизми?

 

 

 

Фозила Ашурова, ўз мухбиримиз

 



Комментарии (1)

Добавить комментарий

Гость_ :

2017-06-20 13:34:23

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2017-12-12
  • USD:8093.00 (--3.33) сум
  • EUR:9531.94 (--76.78) сум
  • RUB:136.86 (--0.71) сум