Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

1 июндан NORMAл газеталарга имтиёзли обуна даври бошланади

01.06.2017

«Norma» газеталари бирлашган таҳририяти 2018 йилги обуна кампаниясини йўлга қўймоқда. 1 июндан 31 августгача бўлган давр ичида обунани расмийлаштирганларнинг барчаси акция иштирокчиларига айланади. Дастлабки обуначиларни қандай бонус ва имтиёзлар кутмоқда? Мақоламиз шу ҳақда.

 

Аввало «Солиқ ва божхона хабарлари», «Норма маслаҳатчи», «Налоговые и таможенные вести», «Норма» ҳамда «top» реклама журналининг афзалликлари хусусида тўхталамиз:

 

1. Керакли нашрни олиш учун қаергадир бориш, елиб-югуриш, излашнинг кераги йўқ. Барча нашрларни почтачи офисингизга келтириб беради.

 

2. Бухгалтерлар, юристлар ва бошқа соҳа мутахассислари учун махсус нашрларга фақат обуна орқали кафолатли эга бўлиш мумкин.

 

3. Мавзуларга оид обунани ташкилотга расмийлаштириш жуда қулай, шунда ҳар бир ходим зарур вақтда керакли маълумотлардан фойдаланиш имконига эга бўлади.

 

Обуначилар газеталар билан бирга компаниянинг қатор бонусларини қўлга киритади:

 

1. «Норма» профессионал ривожланиш марказида малака ошириш

 

  • «Norma» ўқув марказининг 2 та профессионал семинарида бепул иштирок этиш;
  • «Norma» ўқув марказининг семинарлари (2 та бепулдан ташқари) ва ўқув курсларида 50% чегирма билан ўқиш.

 

2. «ЖАВОБ БЕРАМИЗ!» хизматининг бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш  ҳамда бизнес юритишнинг ҳуқуқий жиҳатлари масалалари бўйича хизматлари:

 

  • бевосита мулоқот телефони орқали (371) 200-00-59;
  • norma.uz сайти орқали оnline-консультациялар;
  • «Электрон газета» ўрнатиладиган дастур интерфейсидан.

 

3. Дисконт «NORMAл карта» 2018 йилда «Gorod Skidok» дисконт дастури  ҳамкорлари бўлган ташкилотларда (кафе, ресторанлар, дўконлар ва сервис марказилари)  иш, уй ва оила учун товар ва хизматлар учун тўловни амалга оширишда белгиланган чегирмаларга эга бўлиш имконини беради.

 

4. «top» реклама журнали ва «Poytaxt» радиоси (FM 107,2 – рус тилида ёки FM 103,5 – ўзбек тилида – танлов асосида) орқали ўз раҳбари ёки бош бухгалтерни туғилган куни билан бепул табриклаш.

 

5. «Электрон газета»ни 50% чегирма билан харид қилиш ҳуқуқи («Солиқ ва божхона хабарлари», «Норма маслаҳатчи», «Налоговые и таможенные вести», «Норма» газеталарининг ҳамда 2018 йилги эксперт мақолаларининг мавзулар бўйича туркумлаштирилган «Моҳир тахлам»  ва «Умная подшивка» тўпламларининг электрон версиялари).

 

Имтиёзли даврда обуна бўлиш (1 июндан 31 августгача) ҚЎШИМЧА бонусларни қўлга киритиш имконини беради:

 

1. 2017 йилнинг сентябридан декабрига қадар қўшимча 1 семинарда иштирок этиш (2018 йилдаги 2 та бепул семинардан ташқари).

 

2. «Norma» ўқув марказининг қуйидаги мавзулардаги бепул масофали курсида ўқиш учун сертификат (1 та обуна – 1 киши): «Солиқлар ва солиқ солиш» («Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи» ёки «Ягона солиқ тўлови» модуллари) (танлов бўйича 1 та модуль).

 

3. Дастлабки 500 обуначи учун – 2017 йилнинг сентябрь–октябрь ойларида ўзбек ва рус тилларидаги қуйидаги электрон китобларни олиш ҳуқуқи: «Шартномалар тўплами», «Йиллик ҳисобот–2016» ёки «ЎзР БҲМС тўплами» (танловга кўра 1 та китоб).

 

Акцияда иштирок этиш учун имтиёзли даврда 2018 йилги нашрларимизнинг йиллик комплектига обуна бўлиш ёки «Электрон газетага» 1 йиллик обунани расмийлаштириш даркор. Қўшимча маълумотларни  (+998 71) 200-00-30 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.

 

Ўз вақтини қадрлайдиганлар ва пулини тежашни истаганлар НОРМАл газеталар комплектига обунани танлайди!