Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак самозанятому начать платить налог с оборота Как проверить подлинность иностранного «сертификата налогового резидентства» Как определять невычитаемые расходы

Одам савдоси, парлемент назорати ва психиатрик ёрдам

04.05.2020

Читать на русском языке

Ушбу соҳаларни тартибга солувчи ҳужжатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқилди.

 

Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

 

Ҳужжатда одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги муҳим тамойиллар белгиланиб, асосий тушунчаларга аниқ таърифлар берилмоқда. Қонунчиликда илгари бўлмаган одам савдоси жабрдийдаларини идентификация қилишни аниқлаштирувчи,  вояга етмаганларни ушбу жиноятдан ҳимоя қилиш тартибини кучайтирувчи нормалар киритилмоқда. Лойиҳа биринчи ўқишда қабул қилинди.

 

Глобаллашув, ахборот-маълумотлар оқимининг бир неча марта кўпайиши, экологик салбий омиллар инсоннинг руҳий ҳолати ва саломатлигига таъсир кўрсатмоқда. Биргина XIX аср охирида руҳий касалликлар аҳоли умумий сонига нисбатан 0,7-0,9% бўлган бўлса, XX аср ўрталарига келиб бу кўрсаткич 3-6%гача ўсди.

 

Шундан келиб чиқиб, депутатлар «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

 

Ҳужжат умумий қоидалар, аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат органларининг ваколатларидан иборат. Руҳий ҳолати бузилган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва психиатрия ёрдами билан таъминлаш, психиатрия ёрдами кўрсатувчи шахслар ва муассасалар белгиланди. Тиббиёт ходимлари ва бошқа мутахассисларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, психиатрия ёрдами турлари, психиатрия ёрдами кўрсатиш бўйича ҳаракатлар устидан шикоят қилиш тартиби қайд этилади.

 

Аввал миллий қонунчиликда бўлмаган “психиатрия ёрдами”, “психиатрия муассасаси”, “руҳий ҳолат бузилиши” каби тушунчалар аниқлаштирилган.

 

Ҳужжатда руҳий ҳолати бузилган шахсларни жамиятда асоссиз камситишга йўл қўймаслик, шу билан бирга жамиятни руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ижтимоий хавфли қилмишларидан ҳимоя қилишга қаратилган нормалар ўз аксини топган.

 

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

 

Ҳуқуқни қўллаш амалиётининг таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, гарчанд парламент назоратининг турли шакллари амал қилаётган бўлсада, давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг фаолиятини мониторинг ва назорат қилишнинг мукаммал тизими мавжуд эмас. Бу қонун ҳужжатларининг бажарилиши самарадорлигини пасайтирмоқда, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишига шароит яратмоқда.

 

Олий Мажлис, сиёсий партияларнинг демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишдаги ролини кучайтириш мақсадида қонун лойиҳаси билан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги ва “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунларга ўзгартишлар киритиш таклиф этилмоқда.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлисларида давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотларини эшитиш механизмини жорий этиш кўзланмоқда. Бугунги кунга қадар палаталарнинг  мажлисларида фақат ҳукумат аъзолари эшилиши мумкин эди.

 

Уларни эшитиш якунлари бўйича Олий Мажлис палаталари қарорлари мазкур органлар раҳбарларига юборилиши, ҳукумат аъзолари юзасидан қарорлар эса Вазирлар Маҳкамасига юборилиши тартибини татбиқ этиш назарда тутилмоқда. Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

 

Мажлис кун тартибидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ўрин олган эди.

 

Парламент назорати тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактларни ёки воқеаларни ўрганиш мақсадида парламент текширувлари ўтказилади. У Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори билан ўтказилади.

 

Парламент текширувини ўтказиш бўйича амалдаги тартибда бир қатор камчиликлар мавжуд эди. Шу боис “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Регламенти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламенти тўғрисида”ги ва “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунларига ўзгартишлар киритиш назарда тутилмоқда.

 

Ўзгартиришларга асосан Олий Мажлис палаталарига мустақил равишда парламент текшируви комиссиясини тузиш ва уни ўтказиш ваколати берилмоқда. Шу билан бирга, Қонунчилик палатаси ва Сенат парламент текширувларини ҳамкорликда ўтказиш ҳуқуқини сақлаб қолмоқда.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_