Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Олтин ва кумуш тангаларнинг нархлари белгиланди

29.11.2018

Читать на русском языке

Марказий банк 1 900 дона олтин ҳамда 6 900 дона кумуш эсдалик тангаларини сотувга қўйди. Ҳар бирининг оғирлиги – 31,1 грамм (1 троя унцияси). Металларнинг асиллик даражаси – 999,9 (батафсил тавсифига қаранг). 

 

2018 йил 28 ноябрдан бошлаб регулятор қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларининг қуйидаги нархларини белгилади:

  • 1 дона олтин танганинг сотиш нархи – 12 700 000,00 сўм (1 грамми учун 408 360,13 сўм ёки 49,2 АҚШ доллари);
  • 1 дона кумуш танганинг сотиш нархи – 236 000,00 сўм (1 грамми учун 7 588,4 сўм ёки 0,91 АҚШ доллари).

 

Нархлар ҳар ҳафта ўзгариши мумкин.

 

Маълумот учун: Жисмоний шахслар тангаларни нақд ёки нақд пулсиз ҳисоб-китоб асосида сотиб олишлари мумкин. Юридик шахслар эса – фақат пул ўтказиш йўли билан. Тангаларни сотувчи банкларнинг рўйхати – бу ерда.

 

Тангалардан республика ҳудудида номинал (сотиш қийматидан анча кам – таҳр.) қиймати бўйича қонуний тўлов воситаси, шунингдек номинал қийматидан юқори баҳоланувчи коллекция, инвестиция ва жамғариш объектлари сифатида фойдаланишга рухсат этилган (20.08.2018 йилда 3056-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом, шунингдек шарҳга қаранг). «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси маъносига кўра Марказий банкнинг олтин ва кумуш тангалари валюта бойликларига кирмайди.

 

Бир марта ёхуд ой давомида 500 ЭКИҲга (материал эълон қилинган пайтда – 101 млн 365 минг сўм) тенг ёки ундан ошган суммада Марказий банкнинг тангалари сотиб олинганда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш доирасида уларни сотиб олаётган жисмоний шахсларни лозим даражада текшириш чора-тадбирлари кўрилади (23.05.2017 йилда 2886-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ички назорат қоидалари, шунингдек шарҳга қаранг).

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-12-18
  • USD:8325.59 (+12.95) сум
  • EUR:9413.74 (--42.72) сум
  • RUB:124.70 (--0.52) сум